12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:03
Фан ва таълим 👁 296

МАКТАБЛАРДА БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ САДОЛАРИ ЯНГРАДИ

МАКТАБЛАРДА БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ САДОЛАРИ ЯНГРАДИ

Бугун – 4 сентябрь куни эрта тонгдан ўқувчи ўғил-қизлар дилларида бир олам қувонч билан жонажон мактаблари сари йўл олдилар. Юртимиздаги барча таълим даргоҳларида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида 2023-2024 ўқув йили бошланишига бағишланган “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтди.

Амударё туманидаги 82-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам “Салом – мактабим!” номли тадбир ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Маҳмуд Шерметов, Олмазор маҳалла фуқаролар йиғини раиси Озод Мадраимов, ёшлар етакчиси Алибек Собиров , мактаб ўқитувчилари, ўқувчилари ҳамда ота-оналар иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар ўқувчиларни бошланаётган янги ўқув йили билан қутладилар ва ўқишларида муваффақиятлар тиладилар. Мактаб директори Зафар Ахманов мактабнинг ўтган ўқув йили давомида эришган ютуқларига тўхталиб, янги ўқув йилидаги режалар хусусида тўхталиб ўтилди ҳамда мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор бугунги катта муваффақият ва ютуқларнинг калити бўлаётганини таъкидлади.

Тадбирда 1-синфга қабул қилинган болажонларга Президент совғалари – мактаб сумкаси ва 12 турдаги предметдан иборат дарсликлар, ўқув қуроллари топширилди. Тадбир давомида ўқувчи-ёшлар томонидан тайёрланган Ватанни мадҳ этувчи шеър ва қўшиқлардан иборат байрам дастури намойиш этилди.

Шундан сўнг, барча синфларда “Мустақиллик дарси” билан янги ўқув йили бошланди. “Мустақиллик дарси”да ўқувчиларга халқимизнинг 32 йил давомида эришган ютуқлари, бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти борасида кенг маълумотлар берилди.

Туманимизнинг Босув маҳалласида жойлашган 26-сонли умумтаълим мактабида ҳам “Биринчи қўнғироқ” тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Саида Содиқова, ўқитувчи-мураббийлар, ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари қатнашди. Тадбир меҳмонлари синфхоналарга кириб, барча устозларни, ўқувчиларни, мактаб остонасига илк қадамини қўйган 1-синф ўқувчиларини янги ўқув йилининг бошланиши билан табрикладилар.

“Мустақиллик дарси”да ўқувчиларга Ватанимиз тарихи ва шонли ўтмиши, истиқлолга эришиш йўлидаги машаққатлар ҳақида маълумотлар берилиб, юртимизда таълим соҳасида амалга оширилаётган ишлар, ўтган ўқув йилида мактабда эришилган ютуқлартилга олинди. Шунингдек, болаларнинг пухта билим олиши, ҳаётда ўз ўрнини топиши фидойи устозларнинг беминнат меҳнатига боғлиқ экани алоҳида таъкидланди.

Айтиш керакки, ўтган ўқув йилида мактабни 18 нафар ўқувчи битирган бўлса, шундан 11 нафари давлат олий таълим муассасаларига талабаликка қабул қилинди. Ушбу битирувчилардан 6 нафари давлат гранти асосида, 5 нафари эса тўлов-шартнома асосида олий таълим даргоҳлари талабалари бўлишди. Мактаб ўқувчиларининг олий таълимга кириш балли ўртача 95 баллни ташкил қилди.

Жорий ўқув йилида яна биринчи синфларга 40 нафар ўқувчи қабул қилиниб, айни пайтда уларга билимли ва тажрибали ўқитувчилар таълим-тарбия беришни бошладилар.

Шу куни тумандаги барча – 85 та умумтаълим мактабларида янги ўқув йилининг илк дарси бошланиб, ўқувчилар қунт билан билим олишга киришдилар.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026