12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:39
Қишлоқ хўжалиги 👁 268

“РАЖАПОВ ОМОНБОЙ” ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ ДЕҲҚОНЛАРИ ҲОСИЛГА ҲОСИЛ ҚЎШИШ ҲАРАКАТИДА

“РАЖАПОВ ОМОНБОЙ” ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ ДЕҲҚОНЛАРИ ҲОСИЛГА ҲОСИЛ ҚЎШИШ ҲАРАКАТИДА

Деҳқонлар август ойини ҳосилга ҳосил қўшиладиган ғанимат давр дейишади. Айниқса, пахта ҳосилининг мўл ва эрта муддатларда пишиб етилиши, унинг сифати юқори бўлиши айни шу ойда қилинган меҳнат натижаси билан ўлчанади. Шу кунларда деҳқонлар ғўза агротехникасини талабларга мувофиқ юқори даражада бажариб, ҳосилнинг баракасини оширишга ҳаракат қилишмоқда.

Қиличбой овулидаги “Ражапов Омонбой” фермер хўжалигида ҳам ушбу масъулиятли ойда ҳар бир ишга жиддий ёндашилиб, ғўзани қондириб суғориш, культивация қилиш, ғўза қатор ораларини юмшатиш, зарарли ҳашаротлардан ишончли ҳимоя қилиш, ғўзаларни чилпиш ва шу каби қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хўжалик ишчилари ғанимат дамлардан унумли фойдаланиб, эртанги мўл ҳосилга замин ҳозирлашмоқда.

Омонбой Ражабов раҳбарлигидаги ушбу хўжаликда 50 гектар ер майдони мавжуд бўлиб, бу йилги мавсумда унинг 40 гектарида “Равнақ” навли пахта етиштирилмоқда. Асосан уруғчиликка йўналтирилган хўжалик ерларининг қолган 10 гектар қисмига эса ғалла экилиб, мавсумда 25 тонна буғдой топширилди. Хўжаликда 1 та сурим, 2 та МТЗ-80 русумли транспорт, 2 та ТТЗ-80-11 русумли чопиқ қилувчи тракторлар ёрдамида иш унуми янада оширилмоқда. Барча техникалар таъмирланиб, ҳар бир мавсумга шай қилиб қўйилади. Дала четларига мош, сабзи ва маккажўхори кабилар ҳам экилиб, улардан ҳам мўл ҳосил ундирилади.

Чигит экиш ишлари ўз муддатида бажарилгани, униб чиққан ғўза ниҳоллари астойдил парвариш қилингани натижасида хўжалик далаларида ғўзадан мўл ҳосил тўпланишига шароит яратилмоқда. Айниқса, ҳосилга ҳосил қўшиладиган август ойида барча пахта майдонларида ғўзани суғориш ва ишлов бериш ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда. Ўтган ой бошларида далалардаги ҳар туп ғўзада 1-3 донагача кўсак, 15-20 донагача гул ва шона шаклланди. Аммо зараркунанда ҳашаротларнинг кўпайиб кетгани, айниқса, сув етишмаслиги хўжалик ишчиларига анча қийинчилик туғдирди. Шунга қарамасдан, 2021 йилда хўжаликда экинларни томчилатиб суғориш йўлга қўйилгани ва кунни тунга улаб меҳнат қилаётган 32 нафар ишчининг тинимсиз саъй-ҳаракатлари туфайли пахта ҳосилини сақлаб қолиш ва кўпайтиришга замин яратилди.

Айни кунларда ишчилар жорий йил ҳосили учун экилган ғўза майдонларида зараркунанда ҳашаротларга қарши курашиш юзасидан чора-тадбирлар кўришмоқда. Ғўза ниҳолларида учрайдиган ўргимчаккана, кўсак қурти сингари зараркунанда ҳашаротлар ҳосилдорликка жиддий зарар етказишини яхши англаган деҳқонлар асосан куннинг эрталаб ва кечки пайтларида уларга қарши биологик усулда курашиш тадбирларини амалга оширишмоқда.

Маълумки, август ойида бажариладиган муҳим агротехник тадбирлардан бири ғўзага сув олишдир. Бу иш яхши, маромида бажарилса, “шарбат” усулидан фойдаланилса, янада юқори самара беради, бошқача айтганда, ҳосилдорлик ошади. Хўжаликнинг тажрибали деҳқонлари, ғўзаларни сувга қондириб, кўсаклар тезроқ тўлишиб, вазни ортишини таъминлашди. Суғорилган майдонлар тупроғи тобга келиши билан қатор ораларини тезда культивация қилишди. Натижада туплар орасида ҳаво алмашинуви яхшиланиб, кўсаклар тез етила бошлади ва кўсаклар очилиб, пахта ҳосилининг илк нишоналари кўзга ташлана бошлади.

Ғўза парваришида уюшқоқлик ва ҳамжиҳатлик муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли “Ражапов Омонбой” фермер хўжалиги ишчилари ҳар бир ишни тажрибали деҳқонлар билан бамаслаҳат ҳолда биргаликда олиб боришади. Хўжаликдагилар ҳосил тақдири ҳал қилинадиган айни кунларда ҳам ҳар бир дақиқани ғанимат билиб, етиштирилаётган “Равнақ” навли уруғлик пахта сифати ва салмоғини оширишга ҳаракат қилишмоқда.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026