12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:52
Сиёсат 👁 277

3-сектор фаолиятига бир назар

3-сектор фаолиятига бир назар

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларга эришиш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ушбу мақсадда ҳудудларни секторларга бўлиб ишни ташкил этиш тизимининг жорий этилганлиги халқ билан манзилли мулоқотнинг йўлга қўйилишига имкон яратди.

Ҳокимлик, прокуратура, ички ишлар ва солиқ хизмати органлари раҳбарлари бошчилик қилаётган секторлар ўз ҳудудларида барча ижтимоий-иқтисодий соҳадаги муаммоларни ҳал этиш билан бир қаторда, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, қонунийликни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқдалар.       

Хусусан, Амударё тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи Жамаладдин Юсупов раҳбарлик қилаётган 3-сектор ҳудудида ҳам айни вазифалалар устувор мақсадлардан бирига айланган бўлиб, бу борада олиб борилаётган амалий ишлар ўзининг ижобий натижасини кўрсатиб келмоқда.

Маълумот тариқасида Амударё тумани 3-сектор ҳудудида 12 та шаҳарча, овул ва маҳаллалар мавжуд бўлиб унда яшовчи ахоли сони 54 минг 105 кишини ташкил қилади.

Ўтган йили маҳаллаларда иш бошлаган ҳоким ёрдамчилари аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича сектор раҳбарининг яқин кўмакчиси ва маслаҳатдошига айланган. Сектор ҳудудидаги маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инфратузилмасини яхшилаш, инвестицион жозибадорлигини ошириш бўйича сектор масъуллари ва ҳоким ёрдамчилари ҳамкорлигида амалга оширилаётган ишлар алоҳида эътирофга лойиқ.

Сектор ҳудудидаги Бойовул маҳалласининг Тадбиркорлар кўчасида истиқомат қилувчи Ойбек Ўразимбетов шу йилнинг май ойида 33 млн.сўм имтиёзли кредит олиб “Yo'ldosh stom” клникасини очди. Бу клиникада аҳолига сифатли стоматология хизматлари кўрсатилиб, беморлар учун барча қулайликлар яратилган. Айтиш лозимки, жорий йилнинг 6 ойи мобайида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида хоким ёрдамчилари томонидан 357 нафар фуқарога 2,5 млрд.сўмлик кредит маблағлағи ажратилган. Бундан ташқари, доимий даромадга эга, қўшимча даромад топиш истаги бор 366 нафар фуқаронинг 64 нафарига енгил конструкцияли иссиқхона хамда асбоб-ускуналар сотиб олишлари учун 48,9 млн.сўмлик субсидиялар ажратилган.

Сектор ҳудудида жойлашган Дурунки маҳалласида ҳам бошқа маҳаллалар каби аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, бандлигини таъминлашга алоҳида аҳамият берилмоқда. Маҳаллада истиқомат қилувчи Мансур Ҳайитжанов ҳам ҳоким ёрдамчиси кўмаги билан 33 млн.сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб, Хитой Халқ Республикасидан келтирилган мини комбайнларни харид қилди. Ушбу комбайнлар ёрдамида оиласига қўшимча даромад олиб кириш билан бирга маҳалладошларининг оғирини енгил қилиб, буғдой ва шолиларини ўриб-йиғиб олишга ёрдам бериб келмоқда.

Дурунки маҳалласида ёшовчи яна бир бандлиги таъминланган тадбиркор аёллардан бири Муяссар Ваисовадир. Ўз маҳалладошларини сифатли ва арзон биогумус билан таъминлаб келмоқда.

Дурунки маҳалласида тадбиркорлар сонининг тобора ошиб бориши ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланишида, оилавий даромадлари ошиши ва иқтисодиётимиз ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

225 млн.сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб, мебель ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Явкашев Жасур” масъулияти чекланган жамияти фаолиятини янада ривожлантираётган тадбиркор Жасурбек Явкашев ҳам 4 нафар ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланишига хисса қўшди. Бугунги кунда ушбу мебель ишлаб чиқарилувчи цехда замонавий русумдаги ошхона ва мехмонхона мебеллари сифатли ва арзон нархларда ишлаб чиқарилмоқда.

Шунингдек, сектор ҳудудида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ҳам сектор масъуллари томонидан турли ёрдамлар кўрсатилиб келинмоқда.

“Темир дафтар” рўйхатидаги оилаларга озиқ-овқат, дори-дармон воситалари тарқатиш, уйларини таъмирлаб бериш, боқувчиси йўқ якка-ю ёлғиз аёлларга янгидан уй қуриб бериш ишлари ҳукуматимизнинг тегишли фармон ва қарорлари асосида олиб борилмоқда.

Шунингдек, сектор ҳудудидаги маҳаллаларни янада ободонлаштириш, ички йўлларни таъмирлаш, йўл-транспорт ҳодисалари, ҳуқуқбузарликларнинг олидини олиш борасида ҳам изчил саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Биз эса халқ форовонлиги ва розилиги йўлида тиним билмасдан меҳнат қилаётган сектор раҳбари ва масъулларининг иш фаолиятига муваффақиятлар тилаймиз.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026