16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 09:02
Спорт 👁 359

“САЛОМАТЛИК САРИ 5000 ҚАДАМ” ОММАВИЙ СПОРТ МАШҚЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

“САЛОМАТЛИК САРИ 5000 ҚАДАМ” ОММАВИЙ СПОРТ МАШҚЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Жисмоний фаоллик инсонга нафақат саломатлик бахш этади, балки кайфиятини яхшилайди, кун бўйи ишда ва ўқишда тетиклик билан ўз фаолиятини юритиш имконини беради. Шу боис, бутун мамлакатимиз бўйлаб, аҳоли ўртасида ҳафтанинг маълум бир кунида “Саломатлик кунлари”ни ўтказиш, ушбу тадбирга барча ёшдаги фуқароларни кенг қамраб олиш мақсадида “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” пиёда юриш оммавий спорт машқлари ташкил этилмоқда. Шуниси эътиборлики, мазкур тадбир доирасида эрталабки бадантарбия машқлари ҳам бажарилаётгани иштирокчиларда қизиқиш уйғотиб, уларга кўтаринки кайфият бағишламоқда.

Жорий йилнинг 17 июль санасида Амударё туманининг Манғит шаҳри ҳудудидаги маҳаллалар аҳолиси иштирокида ҳам “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” пиёда юриш оммавий спорт машқлари ташкил этилди.

Аҳолининг ихтиёрий равишда, жипслиги асосида ўтказилган мазкур тадбирда нафақат Манғит шаҳри, балки шаҳар атрофидаги овул ва маҳаллаларда яшовчи аҳоли вакиллари ва ёшлар ҳам иштирок этишди.

Оммавий машқларда туманнинг Амир Темур номли, Арна бўйи, Дўстлик, Беруний номли, Ойбек номли, Босув, Янгиобод овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб борувчи ёшлар етакчилари бошчилигидаги мазкур овул ва маҳаллалар ёшлари фаоллик кўрсатдилар.

Тадбирда турли ёш тоифасидаги аёл-қизларнинг иштирокига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, уларнинг бирданига ўта фаоллик билан тез ҳаракатланмасликлари, пиёда юришда аста-секинлик билан ҳаракат қилиш, енгил қадам ташлаш зарурлиги тушунтирилди. Шундан сўнг, Бўстон, Гулзор, Олмазор маҳаллаларининг кўча бошчи аёллари, барча ёш тоифасидаги хотин-қизлар ўз маҳаллаларида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар фаоллари бошчилигида “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” тадбирида қатнашдилар.

Амударё тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими масъул мутахассислари, ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Амударё туман спорт мактаби ишчи ходимлари ҳамда Амударё тумани Тиббиёт бирлашмаси мутахассис-ходимлари шафъелигида мароқли ўтган пиёда юриш спорт машқларида иштирокчилар марказий ўйингоҳдан туман тарихий-ўлкашунослик музейигача пиёдалар йўлакчасидан юриб бордилар.

Тадбир давомида музей олдидаги шинам, баҳаво майдончада спорт мактаби мутахассислари томонидан бадантарбия машқлари ўтказилди.

“Саломатлик сари 5000 қадам” пиёда юриш спорт машқларида жами 168 нафар киши иштирок этишди ва тадбир якунида уларнинг барчаси пиёда юриш орқали ўзларини тетик ва бардам ҳис қилаётганликларини айтишиб, пиёда юришни ҳар куни, ҳар ким ихтиёрий равишда амалга ошириши зарурлигини таъкидладилар.

Айниқса, эрталабки пиёда юриш ва бадантарбия машқлари инсоннинг ҳар томонлама фаоллашувига, турли хил касалликларга чалиниш хавфини камайтиришга, шунингдек, кекса ёшдаги кишиларнинг таянч, бўғим ҳаракатларидаги муаммоларни имкон қадар камайтиришига олиб келиши ҳақида туман Тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан берилган зарур тавсиялардан мамнун бўлдилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026