12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:38
Фан ва таълим 👁 449

“БАРКАМОЛ АВЛОД” БОЛАЛАР МАКТАБИ ТЎГАРАКЛАРИДА ЁЗГИ ТАЪТИЛ МАРОҚЛИ ЎТМОҚДА

“БАРКАМОЛ АВЛОД” БОЛАЛАР МАКТАБИ ТЎГАРАКЛАРИДА ЁЗГИ ТАЪТИЛ МАРОҚЛИ ЎТМОҚДА

Амударё тумани “Баркамол авлод” болалар мактаби Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Халқ таълими тазимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида ташкил қилиниб, “Баркамол авлод” болалар марказлари негизида ўз фаолиятини 2020 йил январь ойидан бошлаб давом эттириб келмоқда.

Мактабда жами 7 та йўналишда – “Маданият ва санъат”, “Техника, конструкторлик ва моделлаштириш”, “Жисмоний тарбия ва спорт”, “Ҳунармандчилик ва қўл меҳнати”, “Туризм ва экология”, “Олий таълим муассасалари ва мактабга тайёрлов” ҳамда “Хорижий тиллар” йўналишларида 68 та тўгарак мавжуд бўлиб, тўгаракларга жами 1668 нафар ўқувчи қамраб олинган.

Мактаб томонидан туманимизнинг энг чекка ҳудудларидаги 36 та мактабда ҳам тармоқ тўгараклари ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда тармоқ тўгаракларига 1344 нафар ўқувчилар қамраб олинган. Мактабнинг ўзида ташкил этилган “Тўқиш ва каштачилик”, “Бичиш-тикиш”, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланишни ўргатувчи “Ёш дастурчи” тўгараги, ўқувчи-ёшларнинг ақлий фаолиятини ривожлантиришга хизмат қилувчи “Ментал арифметика” ва “Математика” тўгараклари, 6 ёшли фарзандларимиз учун “Мактабга тайёрлов” тўгараги ҳамда “Миллий рақс”, “Эстрада-вокаль” ва “Биология” тўгаракларида 320 дан ортиқ ўқувчи-ёшлар касб-ҳунар сирларини ўрганиб келмоқдалар.

Ёш авлод учун ўзларининг меҳнатларини ва билимларини аямасдан ўргатиб келаётган 58 нафар педагог ходимлар ўқувчи-ёшларнинг севимли устозларига айланишган.

Ёз мавсуми бошланиши биланоқ мактабга ўқувчилар оқими ошади. Шу сабабли мактабнинг ўқувчилар рўйхатидан ташқари заҳира ўқувчилар рўйхати ҳам ташкил этилган. Агарда ўқувчи тўгаракка келмай қолган тақдирда келмаган ўқувчи тўгарак аъзолари рўйхатидан чиқарилиб, заҳира рўйхатдаги ўқувчилар тўгарак аъзолари сафига киритилади ва тўгарак аъзоси сифатида машғулотларга қатнаша бошлайди.

Мактабнинг “Ёзги таътил иш режаси”га асосан 5-10 июнь кунлари мактабда ҳар йилги анъанага мувофиқ “Баркамол авлод болалар ҳафталиги” ташкил этилди. Ҳафталик давомида мактабда турли маданий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари ўтказилди. Халқаро Болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Истирохат боғида ташкил этилган “Бахтиёр болалик” деб номланган концерт дастурида мактаб тўгаракларига ўқув йили давомида тўлиқ қатнашган 852 нафар ўқувчиларга гувоҳномалар топширилди. Шунингдек, ушбу тадбирда таниқли шоира Зулфия Мўминова, Ўзбекистон халқ артисти Одина Найзуллаева ва яна сиёсатшунос олима Ойгул Хажановалар ташриф буюришиб, болажонларни байрам билан табрикладилар.

Ҳафталикнинг 2-кунида мактабда “Ранглар жилоси” мавзусида расмлар танлови ҳамда шаҳмат-шашка мусобақалари ўтказилди. Танловда энг чиройли расм эгалари ва мусобақада ғолиб бўлган ўқувчилар мактаб маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

 “Баркамол авлод” болалар ҳафталиги”нинг 3-кунида мактабда “Баркамол авлод – келажак пойдевори” номли концерт дастури ташкил этилди. Тадбирда мактабнинг “Шўх болалар” жамоаси ҳамда туман мактабларида ташкил этилган тўгараклардан ўқувчилар қатнашдилар. Тадбир давомида 2022-2023 ўқув йили давомида машғулотларга тўлиқ қатнашиб келган ўқувчиларга гувоҳномалар топширилиб, тадбир иштирокчиларига музқаймоқлар тарқатилди.

Ҳафталикнинг 4-кунида мактабда “Қувноқ стартлар” мусобақаси ҳам ўтказилди. Мусобақада “Ментал арифметика” ва “Ёш дастурчи” тўгараклари аъзоларидан ташкил топган “Эпчиллар” ва “Чаққонлар” гуруҳлари беллашдилар. Мусобақа якунида иккала жамоа баллари тенг бўлиб, дўстлик ғалаба қозонди.

Ёзги таътил бошлангани муносабати билан мактаб педагог ходимлари билан биргаликда навбатдаги педагогик кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда бир қанча масалалар кўриб чиқилди. Ёз мавсуми давомида тўгаракларда ўқувчилар қамрови ошиши ва ўқувчиларни тўгаракларга тақсимлаш, болаларнинг дам олиш вақтларида турли кўнгилочар ўйинлар ташкил этиш масалалари ҳамда туманда ташкил этилган “Қалдирғоч” болалар оромгоҳида ҳар ҳафта машғулотлар ташкил этиш режалари белгилаб олинди. Шунингдек, мактаб ходимлари ёзги таътил кунлари учун белгиланган иш режасидаги масалалар билан ҳам таништирилиб, белгиланган тартибда режанинг бажарилиши бўйича масъулларга тегишли бўлган мавзулар таништирилди.

Дўрман овули ҳудудидаги 84-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилган “Қалдирғоч” болалар стационар оромгоҳида 5 та сменада 500 нафар болаларни соғломлаштириш белгиланган. “Баркамол авлод” болалар мактаби услубчилари туман халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда оромгоҳда фаолият юритадиган педагог-ходимларни 36 соатлик малака ошириш курсида ўқитиб, курсни тамомлаганлиги тўғрисида маълумотномалар берилди. Айни кунларда “Қалдирғоч” болалар оромгоҳида “Баркамол авлод” болалар мактаби услубчилари томонидан режа асосида ҳар куни тўгарак машғулотлари ташкил этилмоқда.

Мақсадимиз, ёзги таътил пайтида ўқувчи-ёшларни ҳам маънан, ҳам жисмонан чиниқтириш ва уларнинг иқтидорларини янада ривожлантиришдир.

Х.РАЖАБОВА, “Баркамол авлод” болалар мактаби директори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026