12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:59
Саломатлик 👁 785

26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни

26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни

Инсоният томонидан “Аср вабоси” деб тан олинган гиёҳвандлик иллатига қарши курашиш, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлодни бу иллат домига тушиб қолишидан асраш долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Бу борада ҳамкорликда иш олиб борилса, самарадорликка эришиш мумкин. Шу сабабли мамлакатимизда аҳоли ўртасида ушбу иллатнинг тарқалишига йўл қўймаслик, гиёҳвандлик оқибатида содир бўлиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олишга доир чоралар белгилаб олиниб, амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги “2022-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлигини таъминлаш тезлигини ривожлантириш стратегияси”да белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”га кўра, жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг услубий асосларини янада ривожлантиришга қаратилган амалий тадбирлар натижасида ҳудудлардаги Наркология бўлимлари мутахассислари томонидан сурункали ичкиликбозликка ва гиёҳвандликка мубтало бўлган шахслар доимий тиббий назоратга олиниб, уларни соғломлаштириш чоралари кўрилмоқда.

Амударё тумани Тиббиёт бирлашмаси ҳузуридаги наркология хонаси шифокорлари ҳам ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик касалига мубтало бўлган шахсларни рўйхатга олиш, уларнинг шахсини сир сақлаган ҳолда муолажа чораларини қўллаш ва соғломлаштириш борасида сезиларли натижаларга эришмоқдалар.

Малакали нарколог шифокор Баҳодир Чоршамов раҳбарлигидаги мазкур наркология хонасида айни пайтда 176 нафар сурункали ичкиликбозликка мойил ва 4 нафар гиёҳванд шахслар рўйхатда туришади. Уларнинг касаллик ҳолатларини ўз вақтида тўғри ташхислаш, шахсини сир сақлаган ҳолда Республика наркология диспансерида стационар шароитда даволанишлари учун шароит яратишга қаратилган чора-тадбирлар натижасида кўплаб беморлар соғлом ҳаётга қайтишмоқда.

Айни пайтда, жорий йилнинг 30 май ҳолатига 10 нафар бемор Тахиатош шаҳридаги, Республика Наркология диспансерида зарур муолажаларни олишмоқда. Яна 3 нафар бемор ўз ихтиёри билан мазкур муолажа масканида даволанишга қарор қилишди ва ҳозирги кунда бу беморлар ўзларининг тузалиш сари илк қадамларидан мамнун.

Тиббиёт бирлашмаси ҳузуридаги наркология хонаси қошидаги наркологик реабилитация пунктида тун-у кун навбатчилик ташкил этилган бўлиб, 9 нафар малакали шифокорлар, 9 нафар ҳамшира ва 10 нафар кичик тиббий ходимлар беморларга намунали тиббий хизмат кўрсатиб келишмоқда.

Шунингдек, бўлим мудири Баҳодир Чоршамов раҳбарлигида ичкиликбозлик ва гиёҳвандликка қарши кураш чоралари бўйича аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида профилактик суҳбатлар, тушунтириш-тарғибот тадбирлари мунтазам амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, 2023 йилнинг 1 июнь санасидан 30 июнь кунигача “Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларнинг тарқатилишига қарши кураш ойлиги” доирасида туман ИИБ билан ҳамкорликда тезкор профилактик тадбирлар ўтказилиб, кўнгилочар масканларида ёшларнинг спиртли ичимлик истеъмол қилишларининг олдини олишга қаратилган назорат тадбирлари амалга оширилди.

Шунингдек, туман ИИБ билан ҳамкорликда жорий йил 1 майдан 30 июнгача туман ҳудудида “Қора дори – 2023” кенг қамровли профилактик тезкор тадбирлар ўтказилди. Ушбу тадбирларда саломатлик ва умр кушандаси бўлган гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари, унинг олдини олиш чоралари хусусида кенг тушунчалар берилди.

Гиёҳвандликнинг олдини олишда, албатта, оила ва жамиятнинг роли беқиёсдир. Порлоқ келажак учун ҳар биримиз оилада, жамоада соғлом турмуш тарзи пойдеворини яратишга жиддий эътибор қаратсак, ҳамкорликда ҳаракат қилсак, самарали натижаларга эришишимиз мумкин.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026