16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 17:38
Фан ва таълим 👁 710

Умумтаълим мактабни олтин ҳамда кумуш медаллар билан тугатган ўқувчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Умумтаълим мактабни олтин ҳамда кумуш медаллар билан тугатган ўқувчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Бугунги кунда мамлакатимизнинг барча жойларида бўлгани сингари Амударё туманидаги умумий ўрта таълим мактабларида ҳам битирувчи синф ўқувчилари якуний имтиҳонларни тамомлаб, катта ҳаётга йўлланма олмоқдалар. 2 минг 704 нафар амударёлик ўқувчи-ёшлар меҳрибон устозлари, қадрдон мактаби билан хайрлашиб, олий таълим даргоҳларига ҳужжат топширишмоқда.

19 июнь куни туман ҳокимлиги биносида 2022-2023 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактабларини олтин ва кумуш медаллар билан тамомлаган ҳамда фанлар олимпиадаси ва турли танловларда муваффақиятга эришган ўқувчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, секторлар раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари, мактаб директорлари ҳамда ота-оналар иштирок этишди.

Маълумот учун, жорий ўқув йилида Амударё тумани бўйича 36 нафар ўқувчи мактабни олтин ва 11 нафар ўқувчи кумуш медаль билан битказдилар. Ундан ташқари, 50 нафар ўқувчи инглиз тилини билиш даражаси бўйича Халқаро B2, 5 нафар ўқувчи эса Халқаро С1 сертификатини қўлга киритган бўлса, 1 нафар битирувчи асосий фанлар олимпиадасининг Қорақалпоғистон Республикаси совриндори бўлди.

Тадбир давомида туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, битирувчиларни мактабни муваффақиятли тугатгани билан табриклаб, ўзлари севган ва танлаган касб-ҳунарларни ва мутахассисликларни эгаллаб, Ватанимиз корига ярайдиган муносиб фарзанд бўлишларига ишонч билдирди.

 Шунингдек, туман ҳокими билимдон ўқувчиларнинг мактаб директорларига, уларга таълим ва тарбия берган фидоий ўқитувчилар ҳамда ота-оналарга миннатдорчилик билдириб, бундан кейин ҳам баркамол авлодни тарбиялаб, вояга етказишларида куч-ғайрат тилади.

Тадбирда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудираси Саида Садикова битирувчи ёшларни етуклик шаҳодатномаларини олиб, катта ҳаётга қадам ташлаганликлари билан қутлаб, кейинги ўқиш ва ишларида омад тилади.

40-сонли мактаб директори Санобар Хўжамуратова эса битирувчи ёшларни йиллар давомида қунт билан билим олиб, ота-онаси, устозларининг ишончини оқлагани, олтин, кумуш медаллар соҳиб ва соҳибалари бўлгани билан муборакбод этиб, тақдирланаётганлар тумандаги 2 минг 704 нафар битирувчилар орасида энг билимли, зукко ўқувчилар эканини таъкидлади.

31-сонли мактаб директори Нилуфар Давлетова эса барча битирувчиларнинг кейинги ҳаётларида фақатгина муваффақиятлар ёр бўлишини, юртимиздаги энг нуфузли корхона ва ташкилотларда иш бошлаб, юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган кадрлар бўлиб етишишига тилакдошлик билдирди.

Шундан сўнг, “Зулфия номидаги Давлат мукофоти” соҳибаси Барно Самандарова тенгдошларига ўзининг эришган муваффақиятлари, ютуқлари ҳақида гапириб, мактабни тугатгандан кейин ҳам ўқиб билим олишдан асло чарчамаслигини, бошқа ўқувчилар ҳам Олий таълим талабаси бўлганидан сўнг, юқори марраларни забт этишларига тилак билдирди.

Тантанали тақдирлаш маросимида олтин медаль соҳиб ва соҳибалари ҳам сўзга чиқиб, эришган муваффақиятлари ҳақида барча тенгдошлари билан ўртоқлашдилар.

Тадбир якунида ўқувчиларга олтин ҳамда кумуш медаллар, ташаккурномалар, қимматбаҳо совғалар тантанали тарзда топширилди. 

Битирувчилар ўзларига билдирилган бу каби юксак эътибордан мамнун бўлиб, билдирилган ишончни оқлашга ваъда бердилар.

Ўйлаймизки, ёшларимиз Президентимиз ишонч билдирганларидек, мамлакатимизда яратилган имкониятлар асосида етук мутахассислар бўлиб, Ватан равнақи учун муносиб ҳисса қўшадилар.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026