СОҒЛОМ ЯШАБ, ОСОЙИШТА ТУРМУШ КЕЧИРИШНИНГ ОДДИЙ ТАРТИБ-ҚОИДАЛАРИ
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “ Маҳаллабай “ ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш тўғрисидаги ташаббуси ҳудудлардаги муаммо ва ечимини кутаётган масалаларнинг иложи борича тезроқ бартараф бўлишига мустаҳкам ва ишончли замин бўлмоқда.
“Маҳаллабай” ишлаш тизими мураккаб жараён бўлишига қарамасдан, унда ҳар бир инсоннинг дардини тинглаш, жамият тараққиётини иқтисодий ўсишлар билангини эмас, балки аҳолининг ўз ҳаётидан мамнунлиги билан ўлчаш каби мезонлар мавжуд.
Бу борада Амударё тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими мутахассислари томонидан “маҳаллабай” ва “хонадонбай” кесимида аҳолига юқумли ва юқумли бўлмаган, ўта-ҳавфли юқумли касалликлар, паразитар касалликларнинг олдини олиш тўғрисидаги жойларда тушунтириш, тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилаётгани муҳим аҳамият касб этмоқда. Хусусан, “Маҳаллабай” ишлаш орқали аҳоли орасида учрашувлар ташкил этилиб,муаммо ва масалалар ўрганилмоқда.
Бугунги кунда ҳаётимизнинг янада кўркам ва фаровон бўлмоғи учун ҳар бир хонадонда санитария маданиятини талаб даражасида шакллантиришимиз керак. Шундагина хонадонларимизда соғлом турмуш тарзи мустаҳкам қарор топиб,ўзимиз ҳам турли касалликлардан ҳимояланамиз.
Бунинг учун қуйидаги оддий қоидаларга амал қилинса кифоя бўлади:
- соғлом яшаб,осойишта турмуш кечиришнинг ўзига хос тартиб-қоидалари бор. Буни ҳар бирингиз яхши биласиз. Шундай экан,баҳамжиҳат иш тутиб,яшаётган маҳалламиз,ҳовлимизни тоза, гўзал ва тартибли масканга айлантирайлик;
- ҳовлидаги мавжуд водапровод сувидан тежаб фойдаланиш керак.Ичимлик суви ташиб келтириладиган хонадонларда эса ичимлик сувини қопқоқли махсус идишларда сақланг, янги сувни солишдан олдин ушбу идишни тоза сув билан ювиб ташланг;
- ҳовлини ўзингиз яшашингиз учун қулай ва мос қилиб жиҳозланг. Яшаш хоналари, ошхона, тандирхона, молхона, товуқхона ва ҳожатхоналарни қўришда ҳамда таъмирлашда қурувчи-мутахасислар билан бамаслаҳат иш тутинг;
- ювиниш жойлари ҳовлининг бир чеккасида бўлгани маъқул. Унга бориш йўллари бетон ёки ғишт билан қопланган бўлиши, оила аъзолари алоҳида совун, тиш ювиш чўткаси ва сочиқлардан фойдаланишлари лозим;
- фарзандларингизни озода ва соғлом турмуш тарзига амал қилиб яшашга ўргатинг;
- тозалик ва орасталикка амал қилиш орқали юқумли касалликларнинг олдини олиш мумкинлигини уларга қайта-қайта тушунтиринг;
- уй ҳайвонлари шунингдек ит, мол ва мушукларни вақти-вақти билан ветеринария кўригидан ўтказиб, уларни ветеринария хизмати томонидан юқумли касалликларга қарши эмлатинг;
- йирик ва майда шохли молларингизда каналар аниқланган ҳолатларда уларни қўлда териб, эзиб ўлдирманг. Сизга ўта ҳавфли юқумли касаллик юқиши мумкин. Бундай ҳолатларда дарҳол ветеринария врачини чақириб, молингизни дезинсекция қилдиринг;
- уйда боқилаётган йирик ва майда шохли молларингизни ўз вақтида юқумли касалликларга қарши эмлатиб туринг;
Ёз фаслида мева-чеваларни ювиб истеъмол қилиш ошқозон-ичак касалликларидан сақлайди.
Юқорида келтириб ўтилган тавсияларга амал қилиш орқали Сиз оилангизда соғлом муҳит яратасиз ва хонадонингиз аъзоларини юқумли касалликлардан ҳимоялаган бўласаз.
Дурбек Бабажанов, Амударё туман СЭО ва ЖСБ
эпидемиолог-шифокори.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶