МАКТАБДА "ТАЪТИЛДА" НОМЛИ НОАНЪАНАВИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
Шу кунларда умумтаълим мактабларининг ўқувчилари ёзги таътилда мириқиб дам олишмоқда. Айримлари соя-салқин жойлардаги оромгоҳларга йўл олишган бўлса, баъзилари ота-оналарига уй ишларида кўмаклашиб, бўш вақтларида китоб ўқиш билан банд бўлишмоқда. Шунингдек, турли тўгаракларга қатнаб, таътилдан унумли фойдаланишмоқда.
Бизнинг 10-сонли мактабнинг бошланғич синф ўқувчилари ҳам айни пайтдаги ёзги таътилни ўз уйларида оилалари бағрида ўтказишмоқда.
Яқинда 1-“А” синф ўқувчиларининг таътил кунларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш мақсадида ота-оналар ва ўқувчилар ўртасида "Таътилда" номли ноанъанавий тадбир ўтказдим. Тадбирда дастлаб болалар йил давомида ўрганганлари асосида "Сиз буни биласизми?" рукни остида биринчи китоблар қандай пайдо бўлганлиги ҳақида маълумотлар бердилар. Шундан сўнг, ўзлари учун севимли бўлган китобларини рангли қоғозлардан фойдаланиб, аппликация усулларида ясаб кўрсатишди.
Тадбирда ота-оналар иштирокида ҳам ўйин тарзидаги машғулотлар ўтказилди. Улар фарзандлари билан ёзги таътилни ўтказиш бўйича режаларини бир-бирларига сўзлаб беришди.
Қизиқарли ўтган тадбир ота-оналарга ҳам, ўқувчиларга ҳам жуда манзур бўлди.
Умида Ўрозимбетова, 10-сонли мактабнинг бошланғич таълим ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶