21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 15:54
Саломатлик 👁 373

САНИТАРИЯ ЭПИДЕМИОЛОГИК-ОСОЙИШТАЛИК ВА ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ БЎЛИМИ МУТАХАССИСЛАРИ “МАҲАЛЛАБАЙ” ИШЛАШ ТАРТИБИДА МУАММОЛАРНИ ЎРГАНИШМОҚДА

САНИТАРИЯ ЭПИДЕМИОЛОГИК-ОСОЙИШТАЛИК ВА ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ БЎЛИМИ МУТАХАССИСЛАРИ “МАҲАЛЛАБАЙ” ИШЛАШ ТАРТИБИДА МУАММОЛАРНИ ЎРГАНИШМОҚДА

Амударё тумани санитария эпидемиологик-осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими мутахассисларининг туман аҳоли пунктларида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги билан боғлиқ муаммоли масалаларини ҳал этишнинг янгича “маҳаллабай” ишлаш тизимини ташкил этиш орқали халқимизнинг санитария маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратишмоқда.

Шу мақсадда Амударё тумани санитария эпидемиологик-осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғи Гулмурод Бекиев бошчилигида бир гуруҳ мутахассислар Чойкўл ОФЙ ҳудудида ахоли хонадонларининг орастилигини таъминлаш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш ва овул аҳолисининг санитария маданиятини ошириш, аҳоли орасида юқумли, паразитар касалликлар келиб чиқишининг олдини олиш ва инсон саломатлигига таъсир этувчи омилларни ўрганиш ҳамда бартараф этиш, шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида жамоатчилик вакиллари билан бирга аҳоли хонадонларига кириб, санитария-гигиена тарғибот ишларини амалга оширмоқдалар.

Аҳоли хонадонларини ўрганиш натижасида аниқланган муаммолар ечими тўғрисида жорий йилнинг 25 май куни Чойкўл овул фуқаролар йиғини биносида аҳоли билан очиқ мулоқот тарзидаги учрашув ўтказилди. Учрашув тадбирида фуқаролар, ишчи гуруҳ аъзолари, маҳалла фаоллари, ҳудуддаги корхона ва ташкилотлар ходимлари, тадбиркорлар қатнашдилар.

Тадбир давомида Амударё тумани санитария эпидемиологик-осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғи Гулмурод Бекиев, Ўзбекистон Республикаси “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги, “Фуқаролар соғлигини сақлаш тўғрисида”ги Қонунлари ижроси бўйича туманда олиб борилаётган ишлар ва аҳоли орасида учрайдиган баъзи ўткир юқумли ичак касалликлари, ўткир ва сурункали вирусли гепатит касалликлари, ўта хавфли юқумли касалликлар ҳамда паразитар безгак касаллигининг олдини олишдаги самарадор усуллар тўғрисида маълумотлар берди.

Бундан ташқари, аҳолининг ичимлик сувига қўйиладиган гигиеник талаблар тўғрисида ҳамда аҳоли хонадонларида ҳовли қурилмаларини санитария-гигиена талабларига мос равишда жойлаштириш, ошхона жиҳозларини тоза сақлаш ва ҳар кунги ҳосил бўлган чиқиндиларнинг ўз вақтида олиб кетилишини таъминлаш билан боғлиқ муаммолар ечимини ҳал этиш, юқумли касалликларнинг олдини олишга қаратилган асосий тадбирлар тўғрисида зарур тушунчалар берди.

Ишчи гуруҳнинг Чойкўл овули ҳудудидаги аҳоли хонадонларини ўрганишлари натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш мақсадида Санитария эпидемиологик-осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ҳамда маҳалла раиси, маҳалла фаоллари аҳолига Санитария-эпидемиологик осойишталиги билан боғлиқ муаммоли масалаларини ҳал этиш, хонадонларнинг санитария ҳолати, ичимлик сув манбалари ва ҳовли санитария қурилмалари ҳамда хонадон ошхонаси, уларнинг жиҳозланиши, идишларнинг тўғри ювилиши, чиқиндиларнинг олиб кетилиши билан боғлиқ муаммолар ечими тўғрисида ўз таклифларини бердилар.

Тадбир давомида мутахассислар томонидан аҳоли орасида юқумли, паразитар, айниқса, қутириш касалликларнинг олдини олиш ва инсон саломатлигига таъсир этувчи омилларни ва уларни бартараф этиш, шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги ўзларининг тегишли тавсияларини бердилар.

Жамол Камолов, Амударё тумани СЭО ва ЖС паразитолог-шифокори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026