“ЗАКОВАТ” ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНИ ЎҚУВЧИЛАРНИ МАНТИҚИЙ ФИКРЛАШГА ЎРГАТИШИ БИЛАН МУҲИМ АҲАМИЯТ КАСБ ЭТДИ
Амударё тумани ММТБ тасарруфидаги 44-сонли умумтаълим мактабида аниқ фанларни ўқитишга алоҳида эътибор қаратилади. Айниқса, физика фанининг ўзига хос сир-асрорларини ўқувчилар онгига сингдириш, кундалик ҳаётимиздаги физикавий жараёнлар ҳақида зарур тушунчалар беришга қаратилган заковат ўйинлари, мантиқий савол-жавоб кечалари, физика фани бўйича синфлараро беллашувлар ўқувчи-ёшларнинг физика фанини чуқур ўзлаштиришларида муҳим омил бўлмоқда.
Яқинда мактабнинг физика фани ўқитувчиси Бобомурод Ўрозимбетов раҳбарлигида 7-А ва 7-Б синфлар ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Заковат” интиллектуал ўйини иштирокчилар томонидан ўқувчи-ёшларнинг мантиқий фикрлаш қобилиятини ўстиришда муҳим аҳамиятга эга тадбир сифатида баҳоланди.
Тадбирда ҳар иккала синфнинг физика фанига қизиқувчи билимдон ўқувчилари 2022-2023 ўқув йили давомида физика фанидан олган билимларини амалда намоён этдилар. Хусусан, “Заковат” ўйини қоидасига кўра, нафақат физик жараёнлар, балки ушбу жараёнлар билан боғлиқ табиат ҳодисалари, шунингдек, бошқа табиий фанлар ва физиканинг ўзаро боғлиқлиги юзасидан оғзаки масалалар ечиш, саволларга тез ва аниқ жавоб бериш, ҳар бир берилган саволга жавобни мантиқий таҳлил этиш талаб этилди. Ўқувчилар барча саолларга аниқ ва асосли жавоб бериш орқали физика фанини катта қизиқиш билан ўрганаётганларини амалда намоён этдилар.
Бўлиб ўтган “Заковат” интиллектуал ўйини 44-сонли умумтаълим мактабида физика фани ўқувчиларга замонавий талаблар ва инновацион ғоялар асосида ўтилаётганининг амалдаги ифодаси бўлгани билан ўқувчи-ёшларда катта таассурот қолдирди.
Муяссар ХАЛИЛЛАЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶