12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:01
Фан ва таълим 👁 371

69-СОНЛИ МАКТАБДА БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ “ХАЙР, БИРИНЧИ УСТОЗИМ!” ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

69-СОНЛИ МАКТАБДА БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ “ХАЙР, БИРИНЧИ УСТОЗИМ!” ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

25 май куни барча умумтаълим мактабларида бошланғич синф ўқувчиларининг мактабга келган илк кунидан кутиб олган ва қўлларига қалам тутишни ўргатган, алифбени танитган биринчи устозлари билан хайрлашишга бағишланган тадбирлар ўтказилди. Ўқувчилар ўзларига 4 йил мобайнида таълим ва тарбия берган биринчи устозга самимий миннатдорчилик билдириб, катта эҳтиром кўрсатишмоқда.

Аёқчи маҳалласидаги 69-сонли мактабнинг 4-“А” синф ўқувчилари ҳам бўлиб ўтган “Хайр, биринчи устозим!” тадбирида таълим берган биринчи устози синф раҳбари Жумагул Болтаевадан олган билимларини намойиш этишди. Тадбирда мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Жўрабек Тажимуродов, ижодий-маданий ишлар бўйича тарғиботчиси Санамжон Матякубова, Аёқчи маҳалла фуқаролар йиғини раиси Аллаёр Қаландаров, хотин-қизлар фаоли Нигора Полвоновалар ҳам қатнашишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар дастлаб ўқувчиларини бошланғич таълимни пухта эгаллаганликлари ва юқори синфга ўтишаётгани билан табриклашди. Шунингдек, ушбу билим масканида яратилган шароитлар, ўқувчиларга таълим бераётган билимли ва салоҳиятли ўқитувчилар, ташкил этилган турли тўгараклар, ҳар хил танловларда иқтидорини юзага чиқараётган ва ютуқларга эришаётган ёшлар ҳақида сўз юритилди.

Таъкидланганидек, ушбу мактабда педагоглар жамоаси ўзаро ҳамжиҳатликда, аҳилликда ёш авлодга таълим-тарбия бериб келишмоқда. Ўтган даврлар мобайнида мактабда таълим сифатини ошириш бўйича самарали ишлар амалга оширилди. Натижада Фанлар олимпиадасида мактаб ўқувчилари турли фанлардан туман ва Қорақалпоғистон Республикаси босқичларида фаол қатнашиб, совринли ўринларни қўлга киритиб келмоқдалар. Ўтказилаёган турли спорт мусобақаларида ҳам мактаб ўқувчилари фаол қатнашиб, эпчиллик ҳамда уддабуронлик қобилиятларини намоён қилиб, республика миқёсидаги совринли ўринларни қўлга киритишмоқда. Мактабдаги ўқувчилар тарбияси, уларга берилаётган билим ва кўникмалар доимий эътиборда бўлгани сабабли 69-мактаб туманимиздаги намунали мактаблар сафидан жой олган.

Тадбир байрамона безатилган саҳнада ўқувчилар томонидан тайёрланган мусиқий дастур билан давом эттирилди. Ўқувчилар Ватан ва тинчлик ҳақидаги, устозларга бағишланган шеърларни айтишди. Жозибали миллий рақслар, хушнаво қўшиқлар куйлаб, тадбирга янада файз киритишди. Ўқувчилар ижросидаги саҳна кўринишидаги эртак ҳам томошабинларга жуда манзур бўлди. Улар эртак қаҳрамонлари образини моҳирона ижро этишга ҳаракат қилдилар ва олқишларга сазовор бўлдилар.

Тадбирда бошланғич синфда аъло баҳоларга ўқиган ўқувчиларга мактаб маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқлар ҳам топширилди. Ушбу маросимда сўзга чиққан бошланғич синф ўқитувчиси, болаларнинг биринчи устози Жумагул Болтаева 4-синфни муваффақиятли тугатган ўқувчиларига энг эзгу тилакларни тилаб, келгусида мактабни аъло баҳоларга тугатишларини, жамият келажагагига муносиб, комил инсонлар бўлиб вояга етишларини, ўзлари севган касби, ҳунарининг моҳир эгалари бўлиб етишишларини тилади. Тадбирга ташриф буюрган ота-оналар ҳам фарзандларига 4 йил мобайнида таълим-тарбия берган биринчи устозга, ўқитувчиларга катта миннатдорчилик билдирдилар.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026