16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 18:44
Фан ва таълим 👁 294

84-СОНЛИ МАКТАБДА МЕНДЕЛЕЕВНИНГ 189 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

84-СОНЛИ МАКТАБДА МЕНДЕЛЕЕВНИНГ 189 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Кимёгар олим Дмитрий Менделеевнинг 1869 йилда яратган кимёвий элементлар даврий жадвали оламшумул кашфиётлардан бири сифатида тарих саҳифаларига муҳрланган. Ҳозирга қадар бутун дунёда кимё фани ушбу жадвал асосида ўрганилади. Серқирра олим бўлган бу инсон бутун жаҳонда кимёгарлар отаси деб тан олинган.

Амударё туманидаги 84-сонли мактабнинг “Ёш кимёгарлар” тўгараги аъзолари иштирокида буюк рус олими Дмитрий Менделеев таваллудининг 189 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилди. Ўқувчиларнинг кимё фанига бўлган қизиқишини янада ошириш мақсадида ўтказилган ушбу тадбир мактабнинг кимё фани ўқитувчиси Шаҳноза Жуманиёзова томонидан ташкил этилди.

Тадбирни мактаб директори Эркин Қурбонбоев очиб берди ва тўгарак фаолияти, кимё-биология фани бўйича ўтказилаётган дарс машғулотлари, лаборатория хоналаридаги шароитлар тўғрисида сўзлади. Шунингдек, “Ёш кимёгарлар” тўгараги аъзоси, мактабнинг 11-синф ўқувчиси Диёрбек Нуржоновнинг Нукус давлат педагогика институтида “Ректор кубоги” учун кимё фанидан ўтказилган олимпиадада фахрли 3-ўринни олгани, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан диплом билан тақдирланганини эътироф этиб ўтди. Кимё ҳам кенг тармоқли фан эканлигини айтди ва ўқувчиларни ушбу фанни билимдон ўқитувчи Шаҳноза Жуманиёзовадан янада чуқурроқ ўрганишга чақириб, жамият учун керакли инсонлар бўлиб улғайишга даъват этди.

Шундан сўнг, кимё фани ўқитувчиси Шаҳноза Жуманиёзова кимёгар олим Дмитрий Менделеев тўғрисидаги маълумотлар бериб ўтди.

Таъкидланганидек, рус кимёгар олими ва педагог Дмитрий Менделеев 1834 йилнинг 8 февралида дунёга келган. Кимёвий элементлар даврий қонунининг кашф этилиши – Менделеевнинг буюк хизматидир. Оилада кенжа фарзанд бўлган Менделеев Петербургдаги Бош педагогика институти физика-математика факультетининг табииёт фанлар бўлимини тугатган ва Петербург университетида магистрлик диссертациясини ёқлаган.

Менделеевнинг илмий фаолияти кенг ва кўп қиррали бўлиб, энг асосийлари кимё, кимё технология, физика, метрология, матеорология, иқтисод ва бошқаларга оид. Менделеев эритмаларнинг кимёвий назариясини ишлаб чиқди, критик температурани кашф қилган. Кўмирни ер остида газга айлантириш ғоясини илгари сурган. Тутунсиз порохнинг янги таркибини топди ва уни ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.

Ўқувчилар ва томошабинлар шу каби маълумотлар билан таништирилганидан сўнг, тўгарак аъзолари “Элементлар” қўшиғини ижро қилиб, тадбир иштирокчиларига ва томошабинларга хушнудлик бахш этишди.

Тадбир лаборатория тажрибалари билан давом эттирилди. Тажрибада кундалик рўзғорда ишлатиладиган маҳсулотлардан фойдаланилди. Сирка кислотаси ва истеъмол содасидан карбонат ангидрид гази ажратиб олинди ва ушбу газ билан резина пуфакка тўлдириб кўрсатилди.

Тадбирни янада қизиқарли ўтказиш мақсадида тўгарак аъзолари ва томошабинлар ўртасида ҳам савол-жавоб, кимёвий формулаларни тўғри ёзиб кўрсатиш бўйича баҳс ўтказилди. Тўгарак аъзолари ва ўқувчилар барча формулаларни тўғри топиб, ўзларининг кимё фанидан олган билим даражаларини, ушбу фанга бўлган қизиқишлари юқорилигини кўрсатишди.

Тадбир якунида фаол иштирок этган тўгарак аъзолари ва томошабинларга совғалар бериб рағбатлантирилди. Қизиқарли ўтган тадбир давомида ўқувчиларнинг кимё фанига бўлган қизиқишлари янада ортди ва керакли маълумотларга эга бўлиб, билимларини мустаҳкамлаб олишди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026