16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 11:52
Иқтисодиёт 👁 391

“БУЮК ИМКОНИЯТ – ЁРҚИН КЕЛАЖАК” ТАРМОҚЛИ МАРКЕТИНГ ТИЗИМИ ФАОЛИЯТИГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

“БУЮК ИМКОНИЯТ – ЁРҚИН КЕЛАЖАК” ТАРМОҚЛИ МАРКЕТИНГ ТИЗИМИ ФАОЛИЯТИГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

“Буюк имконият – ёрқин келажак” тармоқли маркетинг савдо тизимида фаолият юритиш бўйича семинар-тренинг ва тизимда юқори натижаларга эришган лидерларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Шу йил 20 май куни туман Маданият ва туризм бўлимининг концертлар залида бўлиб ўтган мазкур тадбирни “Буюк имкон – ёрқин келажак” лойиҳасининг олтин жамоаси сардорлари Минавар Собирова ҳамда Гавҳар Матёқубовалар ташкил қилдилар. Тадбирга келган меҳмонлар, маркетинг тармоғи лидерлари “Офарин” фольклор-этнографик халқ жамоасининг карнай-сурнай наволари остида тантанали равишда кутиб олинди.

Аҳоли, айниқса, ёшларнинг китобхонлик ва молиявий саводхонлик маданиятини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида фаолият олиб бораётган “Буюк имконият – ёрқин келажак” тармоқли маркетинг савдо тизими ҳамкорларининг ушбу тадбирида маркетинг асосчилари Рустам Мирзаматов ва Алижон Исроиловлар ҳам иштирок этишди.

Сўзга чиққанлар ушбу савдо тизими 2022 йилдан ўз фаолиятини бошлагани, лойиҳа асосчилари Алижон Исроилов ва Рустам Мирзаматовлар онлайн усулда ўзини ўзи банд қилиш, даромад топиш, шу билан бирга китобхонликни ривожлантириш компаниясини ташкил қилишгани ва қисқа давр мобайнида самарали натижаларга эришилаётгани хусусида маълумот бериб ўтдилар. Шунингдек, лойиҳага кўра жамоавий тарзда китоб савдосини маркетинг усулида йўлга қўйиш орқали ўзини ўзи банд қилиш, даромад топиш ва ютуқларга эришиш мумкинлиги тушунтирилди. Ушбу лойиҳадаги маркетинг савдосидаги фаолият давридаги имтиёзлар, ишлаш тартиби ҳақида маълумотлар берилди. Лойиҳа бўйича маркетинг тизимида фаолият юритиб келаётганлар сафида пенсионерлар, имконияти чекланганлар ҳамда турли ташкилотларда хизмат қилиб келаётганлар борлиги, ҳамжиҳатликда иш олиб боришаётгани ҳақида айтиб ўтишди.

Таъкидланганидек, “Буюк имкон – ёрқин келажак” лойиҳасининг асосий мақсади Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларига киритилаётган қўшимчалар»га асосланган тармоқли маркетинг йўналишида бизнес, шу йўналишда оммавий онлайн тақдимотлар, бизнес-тренинглар ўтказишдан иборат. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги қарорида кўрсатилганидек, 2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб қувватлаш Миллий Дастури асосида ёшларнинг, аҳолининг китобхонлик ва молиявий саводхонлик маданиятини ошириш, ўқув-семинарлар ташкил қилиш, инвестиция йўналишидаги видео қўлланма ва ўқув дарсликлари билан таъминлаш кабиларга ҳам эътибор қаратилади. Ундан ташқари, фуқароларни ушбу лойиҳада бирга ишлашга таклиф этиш орқали камбағалликни қисқартириш, ишсизликни бартараф қилиш ва тобора авж олиб бораётган боқимандалик кайфиятини йўқотишга кўмаклашиш ҳам кўзланган мақсадлардан бири ҳисобланади.

Тадбир давомида шу каби маълумотлар берилганидан сўнг, “Буюк имконият – ёрқин келажак” савдо тизими фаолияти тасвирланган видеоролик намойиш қилинди. Шунингдек, тадбир иштирокчилари ва қизиқувчиларнинг саволларига батафсил жавоблар бериб ўтилди.

“Буюк имконият – ёрқин келажак” лойиҳасида, маркетинг савдо тизимида юксак натижаларга эришган фаол лидерларни тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди. Маркетинг тармоғини ривожлантиришга ўз ҳиссаларини қўшган ва белгиланган босқичлардан ўтиб, юқори натижаларга эришган лидерлар саҳнага таклиф этилди ва уларга сертификатлар топширилди.

Тадбирда туман Маданият ва туризм бўлимининг санъаткорлари, халқ жамоалари, таниқли эстрада хонандалари, рақс дасталари иштирокида тайёрлаган концерт дастури намойиш этилди. Қизиқарли ўтган тадбир барчага манзур бўлди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026