16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 16:18
Фан ва таълим 👁 299

16-СОНЛИ МАКТАБДА “ХАЙР, БИРИНЧИ УСТОЗИМ!” НОМЛИ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

16-СОНЛИ МАКТАБДА “ХАЙР, БИРИНЧИ УСТОЗИМ!” НОМЛИ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Юртимизда мураббийлик, устозлик улуғ мақом саналади. Устозларни чор-атрофни ўз нурлари ила чороғон этувчи қуёшга ўхшатишади. Чиндан-да, қуёш оламни ёритса, устоз-муаллимлар ёш авлод кўнглини илм нури ила ёритадилар, маърифат, маънавият улашадилар. Ҳазрат Абдураҳмон жомий айтганларидай:

Устоз, мураббийсиз қолганда замон,

Зулумотдан қора бўларди жаҳон.

Муаллим сўзи “илм берувчи”, “ўргатувчи” деган маъноларни англатиши ҳам бежиз эмас. Шу боисдан ҳам улар доимо барчанинг эъзозида, ардоғида. Айниқса мактабга илк қадам қўйган бола қўлидан тутиб, ҳарфларни ёзишни, ўқишни ўргатган илк устозини ҳеч қачон унутмайди.

Мустақил юртимиздаги барча умумтаълим мактабларга бундан тўрт йил олдин оламча ҳайрат билан 1-синфга ўқишга қабул қилинган жажжи болакайлар айни кунларда 4-синфни якунламоқдалар, бошланғич таълимни тугатмоқдалар.

16-сонли умумтаълим мактабининг 4-A синф ўқувчилари ҳам бошланғич таълимни якунлаб, биринчи ўқитувчиси билан хайрлашиб, катта синфларга қадам қўйиш арафасида туришибди. Уларга бошланғич синф ўқитувчиси Барно Йўлдошова 4 йил давомида таълим тарбия бериб келган ва ўз фарзандидай қадрдон бўлиб қолган ўқувчилари билан хайрлашди ва шу муносабат билан “Хайр, биринчи устозим!” номли адабий-бадиий кеча ўтказилди.

Дарҳақиқат, ҳар бир инсон қаерда ишламасин, қандай касб эгаси бўлмасин, унга билим ва тарбия бериб, мустақил ҳаётга йўллаган устозларини ҳурмат билан эсга олади. Бугун мана шу синфхонада ўтирган жажжи ўқувчилар қўлига қалам тутқазган, уларга ёзишни-ўқишни ўргатган биринчи устози Барно Йўлдошовадан бир умр миннатдор бўлиб яшасалар ажаб эмас.

Тадбирда улар устозига миннатдорчилиги сифатида ёд олган шеърларини ифодали ўқиб бердилар.

Тадбирда 4-“A” синф ўқувчилари 20 йиллик педагогик иш тажрибасига эга Барно Йўлдошовадан 4 йил давомида ўрганган билимларини, она Ватан, мактаб ва устозларига атаб шеър ва қўшиқлар айтиб, тарбиявий мазмунга эга саҳна кўринишларини ҳамда миллий рақсларни намойиш қилдилар. Ушбу тадбирда иштирок қилаётган ота-оналар фарзандларига илк сабоқ берган синф раҳбари ишларига муваффақиятлар тилаб, ўз миннатдорчиликларини билдириб ўтишди.

Тадбирда жажжи битирувчилар тилидан ажойиб қўшиқлар янгради. Айниқса улар тайёрлаган рақсларни мактаб педагоглар жамоаси ва ўқувчиларнинг ота-оналари олқишлар билан кузатдилар. Бир сўз билан айтганда, мактабларда 4-синфлар учун ўтказиладиган бундай тадбирлар келажак сари дадил қадам ташлаётган, эртамиз эгаларини аждодларимизга муносиб фарзанд бўлиб вояга етишга руҳлантиради.

Саҳнада тизилишиб туриб “Хайр, биринчи устозим” дея қалб ҳарорати ила куйлаётган болажонларнинг юз-кўзларида устозига чексиз меҳр, миннатдорлик акс этади. Энди бу ўқувчилар келгуси 2023-2024 ўқув йилини янги шароитларда, янги устозлар билан давом эттиришади. Бошланғич таълим улар учун бунда муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилади. Шу боисдан ҳам улар келгусида ҳам аъло баҳоларга ўқишга, илк устози ишончини оқлашга интилишади.

Ойгул РАЖАБОВА

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026