12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:39
Фан ва таълим 👁 492

83-сонли мактабда “Ҳаёт гўзал, яшаш учун 1001 сабаб!” акцияси доирасида ранг-тасвир йўналиши ишқибозлари иштирокида кўрик-танлов ўтказилди

83-сонли мактабда “Ҳаёт гўзал,  яшаш учун 1001 сабаб!” акцияси доирасида ранг-тасвир йўналиши ишқибозлари иштирокида кўрик-танлов ўтказилди

Ҳаёт – чинданам гўзал. Унинг ҳар лаҳзасидан баҳра олиб, қадрини билиб яшаш эса янада гаштли. Лекин инсон ҳаётида баъзан шундай лаҳзалар бўладики, кундалик ташвишлар, оиладаги арзимаган дилхираликлар туфайли кўнгли чўкиб, тушкун кайфиятга тушиб қолади ва бунинг оқибатида ўзига бевақт касаллик орттириб олади. Асабийлашиб, одамови, баъзан жиззаки бўлиб қолганидан қўли ишга бормайди, кўпчиликка, аралашишдан ўзини четга оладиган, қандайдир лоқайд кайфиятда юради.

Хўш, инсонни бу каби нохуш ҳолатдан олиб чиқиш, унинг руҳий ҳолатини яхшилашнинг имкони борми? “Албатта”, деб жавоб беришади психологлар.

Жорий йилнинг 25-27 апрель саналарида Амударё туманида “Ҳаёт гўзал, яшаш учун 1001 сабаб” мавзусида акция ўтказилди. Акция доирасидаги тадбирларга таълим-тарбия муассасалари ходимлари, умумтаълим мактабларининг ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари, ИИБ инспектор-психологлари ҳамда туман ҳудудидаги оилавий поликлиникалар мутахассислари қамраб олинди.

Амударё туманидаги 83-сонли умумтаълим мактабида Нафиса Аминбоева раҳбарлигида бўлиб ўтган “Hayot goʼzal!” мавзусидаги ранг-тасвир йўналиши ишқибозлари иштирокидаги кўрик-танлов ўзининг қамрови ҳамда рассомлик бўйича иқтидори бор ўқувчи-ёшларга кўтаринки кайфият бағишлагани билан муҳим аҳамият касб этди.

Кўрик-танловда рассомлик йўналишига қизиқувчи иқтидорли ёшлар фаол иштирок этишиб, ўз қобилиятларини амалда намоён қилиш орқали келгуси орзулари хусусида тўлқинланиб сўзладилар, чизган расмлари, табиат манзаралари, натюрморт жанридаги ижодий ишлари билан ўз келажакларига лоқайд эмасликларини, ҳаёт гўзалликларини чуқур идрок этишга қодир шахслар сифатида шаклланаётганларини ранг-тасвир жилоларида гавдалантира олдилар.

Тумандаги мактабларда тўртта босқичда бўлиб ўтган мазкур акциядан кўзланган мақсад – ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги шахслараро муносабатларда ижобий мулоқот тамойилларини шакллантириш, ота-она ва фарзанд ўртасида юзага келиши мумкин бўлган салбий муносабатларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, ижтимоий-психологик хусусиятларга кўра, шок ҳолатга тушиб қолган ўқувчилар билан жамоавий ишлаш орқали уларнинг руҳиятида ижобий ўзгаришларга эришиш.

Бундан ташқари, таълим муассасаси ходимлари ва ўқувчиларида ҳаётий кўникмалар ва эркин креатив фикрлашни ривожлантириш, ўқувчилар орасида зўравонлик, аутодеструктив ва деструктив хулқ-атвор, жиноятчилик сингари салбий иллатларга қарши кучли иммунитетни шакллантириш орқали уларда ҳаётни севиш, ҳаётдан завқланиб, атрофидагиларга ҳам завқ-шавқ улашиб яшаш туйғусини уйғотишдан иборат.

Умумтаълим муассасаларида уч кун давом этган “Ҳаёт гўзал, яшаш учун 1001 сабаб!” мавзусидаги 4 босқичли акция доирасида бошланғич синф ўқитувчилари ва ота-оналар учун “Сиз фарзандингизни биласизми?” мавзусида креатив ўйинлар, ўрта синф ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари учун “Яшил доира орқали гўзал ҳаёт сари!” мавзусида брейн-ринглар, юқори синф ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарига мўлжалланган “Бизнинг оиламиз энг гўзал оила эканлигига 1001 сабаб” мавзусида кўрик-танлов, педагог-ходимлар учун “Ўқитувчилик – энг шарафли касб эканлигига 1001 сабаб” мавзусида кўрик-танлов ҳамда “Hayot goʼzal!” деб номланган қизиқарли семинар-тренинг машғулотлари ташкил этилди.

Шунингдек, хўжалик ишлари бўйича масъул ходимлар учун “Қадриятлар” ва “Ҳаётий кўникмалар” тренинг машғулотлари, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари ҳамда ИИБ инспектор-психологлари, оилавий поликлиникалар шифокорлари иштирокидаги тадбирлар ғоятда мазмунли, қизиқарли таассуротларга бой тарзда ўтди.

“Ҳаёт гўзал, яшаш учун 1001 сабаб!” мавзусидаги акция доирасида ўтказилган барча тадбирлар иштирокчиларга олам-олам завқ-шавқ бағишлади.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026