12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:01
Саломатлик 👁 363

“Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” умуммиллий ҳаракати доирасида тадбир ўтказилди

“Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” умуммиллий ҳаракати доирасида тадбир ўтказилди

Аҳолининг узоқ умр кўриш давомийлигини таъминлаш долзарб масалалардан биридир. Зеро, ушбу кўрсаткич инсонларнинг соғлом турмуш тарзи ва фаровон ҳаёти ифодасидир.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида 2023 йилда “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” умуммиллий ҳаракатини йўлга қўйиш вазифаси белгиланган эди. Бунда маҳаллий маҳсулотлар турларидан келиб чиқиб аҳолининг ёш гуруҳларига мос келадиган ва саломатлик ҳолатидан келиб чиқиб ҳар бир хавф гуруҳига алоҳида-алоҳида соғлом овқатланишга қаратилган тавсияларни бериш кўзда тутилган.

Бундан кўзланган мақсад − аҳолининг тўғри овқатланиш ҳарактерига эга бўлишига ва соғлом турмуш тарзида ҳаёт кечиришига ҳамда нотўғри овқатланиш билан боғлиқ касалликларнинг олдини олишга эришишдир.

Юртбошимиз ташаббусини амалга ошириш мақсадида тиббиёт ходимлари томонидан маҳалла гузарларида, аҳоли кўп тўпланадиган манзилларда соғлом овқатланиш ярмаркасини ўтказиш орқали аҳолига тўғри овқатланиш тамойиллари ҳақида маълумотлар бериб борилмоқда.

20 апрель куни Амударё тумани Тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан Манғит шаҳридаги Навоий маҳалласида “Соғлом овқатланиш ярмаркаси” ташкил этилди.

Ушбу тадбирда аҳоли орасида уларни тўғри овқатланишга одатлантириш учун шартли равишда 3 хил рангдаги столлар ажратилиб, аҳолига озиқ-овқат маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотлар кўргазмали намойиш этилди.

Бунда қизил стол устидаги маҳсулотлар истеъмолга тавсия этилмайдиган, сариқ столдаги эса чекланган миқдорда истеъмол қилиш мумкин бўладиган, яшил столдагилар эса истеъмол қилиш мумкин бўлган маҳсулотлардир.

Тадбир давомида тиббиёт ходимлари томонидан ҳар бир столдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг аҳамияти уларнинг организмга фойдали ва зарарли таъсирлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Ундан ташқари, аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш бўлими шифокорлари юқумли касалликларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини шакиллантириш мақсадида, кун тартибига риоя қилиш, соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик, зарарли одатлар − кашандалик, ичкиликбозлик, гиёҳвандлик, токсикоманиядан сақланиш, руҳий саломатликни сақлаш, атроф-муҳитнинг муҳофазаси ва тиббий кўрикдан ўтишнинг моҳияти тўғрисида кенг кўламли тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, тадбир давомида шифокорлар аҳолига зарарли одатлардан воз кечиб, оммавий спорт билан доимий шуғулланиш лозимлиги, тўғри овқатланиш тамойилларига риоя қилишлари, хусусан, таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори кўп бўлган ҳамда хамирли таом ва ширинликларни, нон маҳсулотларини меъёридан ортиқ истеъмол қилмаслик лозимлиги ҳақида тарғибот олиб бордилар.

Шу ўринда айтиш керакки, соғлом турмуш тарзи — инсоннинг кун тартибига риоя этиши, фаол ҳаракат асосида организмини чиниқтириши, спорт билан шуғулланиши, тўла ва сифатли овқатланиши, гигиеник қоидаларга амал килиши, зарарли одатлардан ўзни тута билишидир.

Серҳаракатлилик ва тўғри овқатланиш организмни табиий равишда рағбатлантириб туради. Шунинг учун серғайрат, тиниб-тинчимайдиган одамлар доимо тетик, бардам, кексайганларида ҳам бақувват ва шижоатли бўлади.

Шундай экан, ҳурматли юртдошлар, ҳаёт деб аталмий бебаҳо неъматнинг қадрига етган ҳолда тўғри овқатланиш қоидаларига ва соғлом турмуш тарзига риоя қилайлик!

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026