МИЖОЗЛАРГА ТЕЗКОР, НАМУНАЛИ ХИЗМАТ КЎРСАТИЛМОҚДА
Акциядорлик тижорат “Агробанк”нинг Амударё туманидаги филиалида мижозларга намунали хизмат кўрсатиш, тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Филиал бошқарувчиси Комилжон Айтбоев 23 йилдан бери шу соҳада фаолият юритиб келмоқда. У ўз жамоасида меҳнат интизомини яхши йўлга қўйгани туфайли банк мижозлари сони бугунги кунда 28412 тага етган.
Ҳозирги кунда филиалнинг 8 та банкоматлари туманимиз аҳолисининг пластик карталаридаги маблағини нақд пулга алмаштиришда сутка давомида сифатли хизмат кўрсатиб келаётир.
Замонавий услубда таъмирланган, муҳташам ва барча шароитларга эга бинода фаолият юритаётган ва “Мижоз банк учун эмас, банк мижоз учун” шиорини ўзларига дастурий амал қилиб олган филиал ходимлари ташриф буюрувчиларга хушмуомалалик билан тезкор хизмат кўрсатишади. Дилдора Йўлдошева, Қундуз Норимбетова, Наргиза Собирова, Динора Шарипова, Қурбоной Сапарова, Муборак Хўжамуродова, Жўрабек Йўлдошев, Сардор Тожибоевлардан банк филиалига ташриф буюрувчилар миннатдор.
Уларни яқинлашиб келаётган муборак Рамазон ҳайити билан қутлаб, халқимизга хизмат қилишдан чарчаманг, деймиз.
Ойимжон ЎРОЗАЛИЕВА

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶