14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 12:36
Сиёсат 👁 333

“ХАЛҚ КОНСТИТУЦИЯСИ БИЛАН ХАЛҚЧИЛ ДАВЛАТ САРИ!” ШИОРИ ОСТИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

“ХАЛҚ КОНСТИТУЦИЯСИ БИЛАН ХАЛҚЧИЛ ДАВЛАТ САРИ!” ШИОРИ ОСТИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Амударё туманида Республика тарғиботчилар гуруҳи иштирокида референдумда фаол бўлишга чорловчи “Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари!” шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

18 апрель куни Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ташкил қилинган ушбу тадбир дастлаб Дарёбўйи маҳалласидаги 21-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилди. “Инсон қадри устувор бўлган юртда ривожланиш бўлади” номли мусиқий-бадиий тадбирда 140 нафардан зиёд амударёликлар иштирок этишди. Улар Республикадан ташриф буюрган санъаткорлар ижросидаги Ватан, тинчлик ҳақидаги куй-қўшиқларни тинглаб, томоша қилишди. Элимиз суйган санъаткорларнинг чиқишлари тадбир иштирокчиларига жуда катта завқ бағишлади.

Тадбир давомида Республикадан ташриф буюрган тарғиботчилар гуруҳи Дарё бўйи маҳалласида яшовчи боқувчисини йўқотган Фазилат Матёқубова хонадонига ташриф буюриб, оила ҳолидан хабар олишди ва уларга ҳомийлик ёрдамларини кўрсатишди.

Куннинг иккинчи ярмида тадбирлар туман Маданият бўлимининг концертлар залида давом эттирилди. Унда Республика тарғиботчилар гуруҳи “Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари!” мавзусида янги қабул қилиниши режалаштирилган Конституция маъно-мазмуни, хотин қизлар, ёшлар ва аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича киритилаётган ўзгаришлар, янги нормалар билан таништиришди.

Ҳар бир мамлакат Конституцияси унинг сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси эканлигини айтиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни қуриш йўлида салмоқли ютуқларга эришилгани, Конституцияга ўзгартишлар киритиш бўйича бўлиб ўтадиган референдум мамлакатимизнинг замонавий тарихида муҳим сиёсий воқеа эканини алоҳида эътироф этишди.

Тадбирда Асосий қонун лойиҳасини тайёрлаш жараёнида фуқароларнинг фаол иштирок этгани ва Бош қонунимиз мамлакат ҳаётининг барча жабҳаларида кечаётган туб ўзгаришларнинг узвий қисми эканлиги, уларнинг мустаҳкам ҳуқуқий асосини яратиши ҳамда жамиятдаги бугунги реал воқеликка ва шиддатли ислоҳотларга мослаштирилгани тўғрисида батафсил тушунчалар, маълумотлар берилди.

Янги таҳрирдаги Конституция чинакам халқпарвар давлатчилик асосларини яратиши, аҳоли фаровонлигини ошириши, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада юксалтириши ҳамда жамият ҳаётининг барча соҳаларида муҳим омил бўлиши, асосийси Янги Ўзбекистон тараққиётида янги даврни бошлаб бериши алоҳида таъкидланди.

Зулфия номли Давлат мукофоти совриндори, амударёлик Барно Самандарова ҳам Конституциявий қонун лойиҳасида ёшларга оид янги нормалар белгиланаётганидан янда руҳлангани ҳақида сўзлади. Шунингдек, янги таҳрирдаги Конституцияда давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаши, уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантириши ҳақидаги нормалар киритилганини айтиб ўтди. Республиканинг энг чекка ҳудудидан бўлишига қарамасдан, ушбу мукофотни олишга муваффақ бўлгани ёшларга қаратилган эътиборни ёрқин далили эканлигини фахр билан эътироф этди.

 Тадбирда Республикадан ташриф буюрган таниқли санъаткорлар ва туман Маданият бўлими хонандалари томонидан мусиқий дастур намойиш этилиб, иштирокчиларга байрамона кайфият улашилди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019