12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:02
Сиёсат 👁 316

РЕФЕРЕНДУМ УЧАСТКАЛАРИНИНГ АЛОҚА ҚУРИЛМАЛАРИ ВА ИНТЕРНЕТ БИЛАН ТАЪМИНЛАНГАНЛИГИ КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ

РЕФЕРЕНДУМ УЧАСТКАЛАРИНИНГ АЛОҚА ҚУРИЛМАЛАРИ ВА ИНТЕРНЕТ БИЛАН ТАЪМИНЛАНГАНЛИГИ КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ

Юртимизда яқин кунларда, яъни 30 апрель куни бўлиб ўтадиган сиёсий жараён – Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдумга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Қонунчиликда белгиланган тартибда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича режасига мувофиқ, барча чора-тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Айни пайтда ҳудудларда тузилган участкалар Референдумга тайёр қилиб қўйилди.

“Ўзкомназорат” инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими ва Рақамли технологиялар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий сектори масъуллари Амударё туманидаги Референдум участкаларида бўлиб, ўрганиш ишларини олиб бордилар. Масъуллар томонидан Референдум участкаларида алоқа қурилмалари, интернет хизматларининг узлуксиз ва сифатли ишлаши кўздан кечирилиб, текширилди. Шунингдек, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати ва сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимидан фойдаланишнинг техник имкониятлари ўрганилди.

Маълумки, “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра, референдум участкалари референдум ўтказувчи округ комиссиялари томонидан туманлар, шаҳарлар, шаҳарлардаги туманларнинг чегараларини инобатга олган ҳолда, референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга мумкин қадар кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида тузилади. Шу жумладан, ҳарбий қисмлар, санаторийлар, дам олиш уйлари, касалхоналар ва бошқа стационар даволаш муассасаларида, олис ва бориш қийин бўлган ерлардаги фуқаролар турган жойларда, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида ҳам референдум участкалари тузилади. Бундан ташқари, мазкур Қонунда хориждаги фуқароларимизнинг ўз ҳуқуқларидан фойдаланишлари учун шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида ҳам референдум участкалари тузилиши мумкинлиги кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказувчи 1-Қорақалпоғистон округ комиссияси қарорига кўра Амударё туманида 64 та участка тузилди. Улардан 57 таси умумтаълим мактаблари, 2 таси маданият уйи, 3 таси техникум ва касб-ҳунар мактаблари, 1 таси туман Спорт мактаби, 1 таси Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида жойлаштирилган. Ушбу участкалардаги референдум ўтказувчи комиссиялар томонидан тайёргарлик ишлари ўз муддатида олиб борилиб, референдум кунига тайёр қилиб қўйилди. Участкаларнинг ҳар бирига телефон алоқаси ўрнатилиб, янгидан рақамлар берилди. Шунингдек, Олмазор маҳалласидаги 95-референдум участкаси ва Фаровон маҳалласидаги 93-референдум участка марказлари видеокузатув камералари билан таъминланди. Айни пайтда интернет хизматлари билан таъминлаш ишлари ҳам амалга оширилиб, алоқа сифатини янада яхшилашга эътибор қаратилмоқда.

Ундан ташқари, участкалар зарур ўқув қўлланмалар, сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлашга қаратилган бошқа адабиётлар билан ҳам таъминланган. Референдумни қонун талабларига мувофиқ тарзда ўтказиш мақсадида референдум ўтказувчи участка комиссиялари аъзолари учун ўқув-семинарлар ташкил этиш, уларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимлари, амалий кўникмаларини бойитиш ҳам режалаштирилган.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026