12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:22
Сиёсат 👁 332

Янгиланаётган Конституция тарғиботига бағишланган йиғилиш ўтказилди

Янгиланаётган Конституция тарғиботига бағишланган йиғилиш ўтказилди

7 апрель куни Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Янгиланаётган Конституциянинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари Марям Аҳмедова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зумрад Бекатова ҳамда маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчилари иштирок этишди.

Йиғилишни туман ҳокими Султонбой Йўлдашев очди ва олиб борди.

Маълумки, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги қонунни қабул қилди. Қонун 30 апрель, якшанба куни бўлиб ўтадиган умумхалқ референдумида овозга қўйилади. Ушбу муҳим сиёсий жараёнда барчани фаол иштирок этишга, фуқароларнинг ўз ҳаётига, фарзандлари келажагига бефарқ бўлмасликка чақирш мақсадида ўтказилган йиғилишда Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари Марям Аҳмедова Конституциявий қонуннинг мазмуни ва аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берди.

Янги таҳрирга асосан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги моддалар сони ҳозирги 128 тадан 155 тага, ундаги нормалар эса 275 тадан 434 тага оширилмоқда, 128 та модданинг 91 тасига концептуал ўзгаришлар киритилаётир. Умуман олганда, Конституция 65 фоизга янгиланмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зумрад Бекатова Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги конституцияси ижтимоий адолат, эркинлик ва тенглик тушунчалари билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, инсон ва давлатнинг ҳуқуқий ҳолатини белгилашда инсон ҳуқуқлари устуворлигига таянганини таъкидлади.

Шунингдек, ёшлар мамлакати бўлган Ўзбекистонда Янги Қомусимизнинг 79-моддасида “Давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди, уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантиради. Давлат ёшларнинг интелектуал, ижодий, жисмоний ва аҳлоқий жиҳатдан шаклланиши ва ривожланиши учун, уларнинг таълим олишига, соғлиғини сақлашда, уй-жойга, ишга жойлашишга, бандлик ва дам олишга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади” дея белгилангани ёшлар келажаги учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор бўлади.

Йиғилиш давомида сўзга чиққанлар “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг матни 2022 йил 25 июндан 1 августга қадар ўтказилган умумхалқ муҳокамасида ва ундан кейинги жараёнларда келиб тушган таклифлар, фикр-мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда маромига етказилганлигини, Конституцияни кўп миллатли халқимиз биргаликда яратганини таъкидлашиб, барчани 30 апрель куни ҳамжиҳат ва ҳамфикр бўлиб келажагимиз учун овоз беришга чорладилар.

Дарҳақиқат, янгиланаётган Бош Қомусимизда инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ, эркинлик ва мажбуриятлари тенглик ҳамда тенг ҳуқуқлилик асосида амалга оширилади. Шундай экан, унинг ҳар бир моддасига инсон қадр-қимматини ҳимоялайдиган, Янги Ўзбекистоннинг янги тараққиёт йўналишларини белгилаб берадиган муҳим восита сифатида қараган ҳолда Референдумда фаол иштирок этайлик, азиз юртдошлар!

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026