16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 12:58
Жамият 👁 195

Имконияти чекланган, аммо интилиши чексиз…

Имконияти чекланган, аммо интилиши чексиз…

Атрофимизда шундай инсонлар борки, уларнинг ҳаракатлари, интилишлари, ногиронлиги бор бўлсалар-да, амалга ошираётган эзгу ишлари ва ҳаётда эришаётган ютуқларини кўриб, беихтиёр уларни тўрт мучаси соғ инсонлар билан солиштирамиз. Ахир ўзлари соғлом, бардам-бақувват бўлатуриб, қайсидир моддий эҳтиёжини қондириш мақсадида давлат ва жамоат ташкилотлари идораларига ижтимоий ёрдам сўраб, тинимсиз мурожаат қилувчилар камми? Афсуски, шундайларнинг кўпчилиги айрим имконияти чекланган инсонларнинг қалбларида кечадиган ҳаётга нисбатан жўшқин туйғуларни идрок эта олмайдилар.

Тақдирини ўз қўллари, сабр-матонати билан яратаётган, эзгу интилишлари билан жамиятда ўз ўрнини топаётган бундай инсонлар кўп.

Амударё туманининг Чордара маҳалласида истиқомат қилувчи Нилуфар Хўжаниёзова ҳам мана шундай инсонлардан бири. Бешовул маҳалласидан Манғит шаҳрига келин бўлиб тушган Нилуфар қайнонасининг бетоблиги сабаб онасини кўришга 3-4 ойлаб боролмайди. Кунларнинг бирида унга онасининг оламдан ўтгани ҳақида хабар берадилар. Бундай оғир жудоликни кўтаролмаган Нилуфар бир кечада инсульт бўлиб қолади. Эрталаб уйқудан уйғонганида унинг бир қўли ва бир оёғи ишламаётганди...

У 2 йил давомида тўшакка михланиб қолди. Бу орада фарзандлар ҳам анча улғайиб қолишди. Нилуфарнинг турмуш ўртоғи ва фарзандлари унинг тезроқ оёққа туриб кетишини тилашар, онаси учун барча зарурий муолажаларни вақтида қилиб боришарди. Кунларнинг бирида Нилуфар ниҳоят оёққа турди. У энди фарзандлари, турмуш ўртоғи учун ўзини қўлга олиши кераклигини, синовларни енгиб олға интилиш зарурлигини тушуниб етди.

3-синфлик пайтидан тўқиш сирларини ўргангани йиллар ўтиб унга нажот бўлишини ҳаёлига ҳам келтирмаганди. Кун давомида турмуш ўртоғи ишда, фарзандлари мактабда бўлгани учун у ип-калавалардан турли буюмлар, нимча ва поябзаллар тўқиш билан овунди.

Кунлар ўтгани сайин унинг мижозлари кўпайиб, тўқилган поябзаллар учун буюртмалар кела бошлади. Нилуфар бир кунда камида 3 та поябзал тайёрлади. Уларнинг ҳар бирини ўлчамларига қараб 120-180 минг сўмдан сота бошлади. Тайёрланган поябзаллар бозорникидан асло қолишмасди.

Нилуфар ҳозир II гуруҳ ногирони. Аммо, у шу кунга қадар бирон марта давлат идораларига моддий ёрдам, ёки дори-дармон сўраб мурожаат қилгани йўқ. Унинг ягона истаги – фарзандларининг, турмуш ўртоғининг соғ-саломат юриши ҳамда мана шундай кичик бизнесини келажакда янада кенгайтириб шогирдлар етиштиришдир. У бу ниятига еришиши учун меҳнатдан асло қочмайди. Ҳассатаёқда юриб бўлса ҳам, асло тиниб-тинчимайди.

Шу ўринда савол туғилади: орамизда ўттиз икки мучаси соғ бўла туриб, бирон бир тайинли касб-ҳунарнинг этагини ушламаган, вақт деб аталмиш бебаҳо неъматни фойдасиз ишларга сарфлаб юрувчилар бахт тушунчасини қандай тасаввур қилар экан?

Нилуфар учун ҳақиқий бахт бу − фарзандларининг, турмуш ўртоғининг соғ-саломатлиги, оиласининг тинчлигидир.

Атрофимизга назар ташласак, кимдир уйнинг томи паст эканлигидан, кимдир машинаси эскилигидан, яна кимдир кечки базмларга кийишга янги кийим сотиб ололмаганидан нолийди. Бу билан инсон борига кўниб, куним ўтса бўлди деб яшаши лозим демоқчимасмиз, албатта. Доно халқимиз: “Ҳаракатда баракат” деб бекорга айтишмаган.

Энг муҳими, оламда барча мавжудодларнинг тожи бўлмиш инсонга иймон, ақл-зако, қобилият каби неъматлар берилган экан, улардан тўғри фойдаланмоғимиз лозимдир.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026