16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 11:52
Иқтисодиёт 👁 568

ЭЛИГА ТАЯНЧ БЎЛАЁТГАН ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ

ЭЛИГА ТАЯНЧ БЎЛАЁТГАН ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ

Юртимизнинг барча ҳудудларида Президентимиз ташаббуси билан жорий этилиб, фаолият кўрсатаётган ҳоким ёрдамчилари уйма-уй юрган ҳолда ҳар бир хонадоннинг ҳолатини ўрганмоқда ва фуқароларнинг иқтисодий аҳволи яхшиланишига кўмак бермоқда. Бунинг натижасида ҳақиқий эҳтиёжманд ва боқувчисини йўқотган оилалар, ишсизларга тадбиркорликни йўлга қўйишларига кўмаклашилиб, бандлигини таъминлашга эришилмоқда. Амударё туманида ҳам ҳоким ёрдамчилари томонидан аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш, тадбиркорликни ривожлантириш, ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини бермоқда.

Тумандаги Дўстлик маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Рашид Ўрозимбетовнинг мутахассислиги иқтисодчи. У тумандаги тижорат банки “Микрокредитбанк” туман филиали бошқарувчиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган бўлиб, меҳнат фаолиятига 13 йил тўлган эди.

У Дўстлик маҳалласига ҳоким ёрдамчиси қилиб тайинланганидан кейин дастлаб ишни аҳолини ўрганиш ва маҳалланинг “ўсиш нуқталари” ва “драйвер” лойиҳаларни аниқлашдан бошлади. Аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб этиш, маҳалла ҳудудида давлат-хусусий шериклик асосида тадбиркорликни ривожлантириш, маҳаллабай ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш орқали камбағалликни қисқартириш кабилар борасида тегишли чора-тадбирлар белгилаб олиб, шунга кўра ишларни ташкил этишга ҳаракат қилди.

Дўстлик маҳалласида 3 минг 804 нафар аҳоли яшайди. Ҳудуддаги 590 та хонадон хатловдан ўтказилганида 917 та оила яшаши аниқланди. Маҳаллада 22 та хизмат кўрсатиш объектлари, 1 та МТТ, 1 та мактаб мавжуд. Ҳоким ёрдамчиси томонидан хатлов ўтказилганидан сўнг, хонадонлар 4 тоифага ажратилди.

Ўтган йил давомида ҳоким ёрдамчисининг кўмаги билан маҳаллада яшовчи 175 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилиб, 25 нафари мавсумий ва жамоат ишларига жалб этилди. Шунингдек, ўзини-ўзи банд қилган аҳоли сони 101 нафар, ижара асосида ер ажратиш ҳисобига бандлиги таъминланганлар 5 нафарга етказилди.

Маҳалла ҳудудида ҳоким ёрдамчисининг тавсияномаси асосида тумандаги тижорат банки томонидан 33 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилиб, “Жасур Дилрабо гилам ювиш” оилавий корхонаси ташкил этилди. Ҳозирги кунда ушбу оилавий корхона аҳолига автомобилларни ювиш ва гилам ювиш хизматларини кўрсатиб келмоқда. Корхонада маҳалла фуқароларидан 2 нафарининг бандлиги таъминланиб, 25 нафари мавсумий ва жамоат ишларига жалб этилди.

Ундан ташқари, якка тадбиркор Шаҳноза Ёқубовага ҳоким ёрдамчиси томонидан 33 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит олишига тавсиянома берилди. Тадбиркор ушбу маблағлар эвазига ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш мақсадида компьютер ўйинлари, интернет кафе ва киберспорт йўналишларида фаолият ташкил этди.

Шунингдек, яна бир тадбиркор Жонибек Йўлдошев ҳам ҳоким ёрдамчиси кўмаги билан 33 млн. сўм кредит маблағларини олди ва оилавий мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини йўлга қўйди. Бунинг натижасида 2 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. Шу билан бирга касб-ҳунар ва тадбиркорликка 31 нафар фуқаро ўқитилиб, 65 та лойиҳага кўра кредит маблағлари, 9 нафар ишсиз фуқарога субсидия ажартилишига ҳам ёрдам берди.

Маҳаллада аҳолига қийинчилик туғдириб келаётган мавжуд муаммолардан бири бўлган 1 та эски трансформатор янгисига алмаштирилди. Ҳудуддаги Шўрчи кўчасининг 1,8 км. қисмига тош ётқизилди. Айни пайтда пиёдалар йўлакчаси ва болалар майдончасини қуриш ишлари амалга оширилмоқда.

Ҳоким ёрдамчиси Рашид Ўрозимбетовнинг бу йилги ниятлари, режалари ҳам катта. У фуқаролар йиғини масъуллари билан бамаслаҳат ҳолда яна 190 нафар аҳолининг бандлигини таъминлашга, 126 нафар фуқаронинг ўзини ўзи банд қилишига кўмаклашишни мақсад қилган. Ундан ташқари, маҳалла ихтисослашувидан келиб чиққан ҳолда “драйвер” лойиҳаларни ҳамда инвестиция дастурларига киритилмаган “микролойиҳа”лар амалга оширилишида кўмаклашиш, аҳолини тадбиркорликка жалб этиш орқали даромадга эга бўлишини таъминлаш бўйича ҳам саъй-ҳаракатлар олиб бормоқда.

Маҳалланинг суянчи ва элнинг таянчига айланган ҳоким ёрдамчиси Рашиджон Ўрозимбетов ҳудуд аҳолисининг ҳақиқий кўмакчисига айланмоқда. Давлат раҳбарига ва юртдошларига камарбаста бўлаётган Дўстлик маҳалласи ҳоким ёрдамчисига биз ҳам куч-қувват тилаймиз.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026