13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:04
Фан ва таълим 👁 437

БУЮК СИЙМОГА ЮКСАК ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

БУЮК СИЙМОГА ЮКСАК ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

Улуғ шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби, бобокалонимиз Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти тарихида, миллий маданиятимиз ва тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутади. Ўзидан бой маънавий мерос қолдирган ушбу буюк сиймо таваллуди муносабати билан юртимизнинг барча ҳудудларида турли тадбирлар ўтказилиб, хотирасига эҳтиром кўрсатилади.

7 февраль куни Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги муносабати билан 36-сонли мактабда ҳам “Навоий ёди-ла яшаймиз мудом!” деб номланган катта адабий-мусиқий тадбир ўтказилди. Тадбирга мос равишда саҳна маҳорат билан безатилди, улуғ бобокалонимизнинг катта сурати деворга осиб қўйилди, слайд орқали унинг ҳаёти ва ижодига оид маълумотлар билан таништириб турилди. Ундан ташқари, ҳазрат Навоий асарлари, тўпламлари, достон ва ғазалларидан иборат китоблар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Мактабнинг “Ёш журналистлар” тўгараги аъзолари ва 1-9-синф ўқувчилари иштирокида бўлиб ўтган тадбирни маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Баҳром Хўжамуродов очиб берди ва Алишер Навоий асарларининг ўзбек адабиётида тутган ўрни, қадр-қиммати ҳақида сўзлади. Шунингдек, тадбирни ташкил қилишда жонбозлик кўрсатган мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари Умида Жуманиёзова, Эътибор Бобожонова, Наргиза Ўталова, Дилноза Қурбониёзова, Гулнора Собирова, Насиба Каримовалар ҳамда мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Озода Худойбергановаларнинг ёш авлод таълим-тарбияси йўлидаги ишларида муваффақият тилади.

Шундан сўнг, саҳнага чиққан мактабнинг 1-“А”синф ўқувчилари синф раҳбари Насиба Бобожонова бошчилигида улуғ бобокалон ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумотлар бериб, машҳур рубоийларини ифодали ёд айтишди. Бошланғич синф ўқитувчиси Сарагул Юсупова раҳбарлик қилаётган 1-“Б”синф ўқувчилари ҳам Алишер Навоийнинг рубоийлари, ғазалларини ёддан айтиб, шоҳ ва шоир Бобур ҳаёти ҳақидаги “Қовун иси” деб номланган саҳна кўринишини ижро этиб беришди. Ўқитувчи Иқбол Ражабова раҳбарлигидаги 1-“В”синф ўқувчилари эса дилрабо рақс намойиш этиб, томошабинларга завқ бағишлашди.

Тадбир давомида мактабнинг 7-, 9-синф ўқувчилари ижросидаги бухороча, хоразмча рақслар томошабинлар эътиборига ҳавола қилинди. “Ёш журналистлар” тўгараги аъзолари, 9-“А”синф ўқувчилари эса ҳазрат Навоий ҳаётидан парчаларни саҳна кўринишида намойиш этишди. Ўқувчилар Навоий ва Ҳусайн Бойқаро, сарой мулозимлари ролларини маҳорат билан ижро қилиб, ўз иқтидорларини, буюк аждодимизга бўлган юксак эҳтиромини кўрсатишди ва томошабинларнинг олқишларига сазовор бўлишди. Адабиёт ихлосмандлари томонидан улуғ бобокалонимизнинг ғазаллари, рубоийлари ва достонларидан парчаларнинг ифодали айтиб берилгани ҳам барчани хушнуд этди.

“Навоий ёди-ла яшаймиз мудом!” мавзусидаги тадбир якунида барча иштирокчиларга мактаб маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқлар топширилди.

Жавлон Ўрозалаев, 36-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси, “Ёш журналистлар” тўгараги аъзоси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026