12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:40
Адабиёт 👁 427

Жайхун илҳомлари

Жайхун  илҳомлари

ҚАЛБИ ЁНИҚ ҚОРАҚАЛПОҚ ФАРЗАНДИ

(Муса Ерниязов хотирасига бағишлайман)

Яхшиларнинг мен яхшисин айтайин,

Ҳаммага тенг бошчи эдинг камтарин.

Ўйладинг сен доимо элнинг ғамин,

Қалби ёниқ қорақалпоқ фарзанди.

 

Йигит эдинг арслондай туғилган,

Халқ ишига белин маҳкам бойлаган.

Сен келдинг хабар ҳам келди-ку сувдан,

Қалби ёниқ қорақалпоқ фарзанди.

 

Эл оғзига элак тутиб бўлмайди,

Ҳамманинг ҳам кўнгли бирдай тўлмайди.

Ҳалол меҳнат ҳеч вақт ерда қолмайди,

Қалби ёниқ қорақалпоқ фарзанди.

 

Элим деган эр йигитнинг бирисан,

Эл буюрса, доим тайёр эдинг сен.

Фидойилик намунаси ўзингсан,

Қалби ёниқ қорақалпоқ фарзанди.

 

Ишга қўшиб икки улкан заводни,

Ўрта Осиёда машҳур, қудратли.

Эларо қозондинг эъзоз, ҳурматни,

Қалби ёниқ қорақалпоқ фарзанди.

 

Режасин бажариб пахта, буғдойнинг,

Қорақалпоқ халқи шаънин кўтардинг.

Бандаси экансан суйган Худонинг,

Қалби ёниқ қорақалпоқ фарзанди.

 

“Қаҳрамон” унвони берилган онда,

Ишонч билдирди Президент сенга.

Имконсиз умрни қайтармоқ изга,

Қалби ёниқ қорақалпоқ фарзанди.

 

Беҳишт бўлсин Оға, ўрнингиз ётган,

Паноҳига олган бўлсин Яратган.

Сақлаймиз номингиз чиқармай ёддан,

Қалби ёниқ қорақалпоқ фарзанди.

Ангсатбай ҚАРАЖАНОВ, ҳуқуқшунос.

Қорақалпоқ  тилидан

Ойгул РАЖАБОВА таржимаси.

 

Ўша янги йил

Бир-бирин қувлашиб йиллар ҳам ўтди,

Хотира боғига мўралар кўнгил.

Эсингдами дилдор, қайси йил эди.

Бизни учраштирган ўша Янги йил.

 

Дилларга завқ бериб баҳори, ёзи,

Қалбимга нур бўлиб кирди битта гул.

Юракка ўт ёқиб ишваси, нози,

Мажнун қилиб кетган, ўша Янги йил.

 

Сирли нигоҳларинг, кўзларинг қўмсаб,

Девона ошиқнинг юраги савил.

Ҳис-туйғу уммони бағримни ўртаб,

Телба қилиб кетган, ўша Янги йил.

 

Хотира сандиғин титкилаб секин,

Авайлаб эслайман, ўтса ҳам қирқ йил.

Шўрлик юрагимга ҳеч ўчмас, метин,

Тамға босиб кетган, ўша Янги йил.

Одил ШОМУРОДОВ.

 

САЙЛАНМАСИ САЙРАГАН ДИЛДАН

(Устозим Саъдулла Хўжаниёзовнинг “Кўрганларим, эшитганларим” отлиқ каттагина китобидан илҳомланиб айтган байтларим)

Сайланмаси сайраган дилдан,

Ўтар ҳали тилларга тилдан.

Кўрганлари эшитганлари,

Сайқаллаб сўз пишитганлари.

 

Булбул каби менимча, аниқ,

Соҳир сўзи ўзидай ёниқ.

Саъдулла ака деб ул устозни,

Жондай тутган қалам-қоғозни.

 

Ихлос ошиб қиламан ҳурмат,

Васфин айлаб борида фурсат.

Қалбим тошиб қиламан эъзоз,

Қалбим қайнаб бераман ихлос.

 

Эвазига ибрат оламан,

Шогирд шоир бўлиб қоламан.

Эр йигит-у қиз китобхонлар,

Элидаги биз – китобхонлар.

 

Ўрганамиз ўргатмоқ учун,

Кўргизай деб китоблар кучин.

Яна қайтай ўз устозимга,

Жаранг қўшиб бор овозимга.

 

Кибри йўғ-у, камтарлиги бор,

Ҳар дардлига ҳамдардлиги бор.

Безорлиги бор пасткашлардан,

Андишасиз ҳазилкашлардан.

 

Ёзганлари самимий, содда,

Неки бўлган бўлса ҳаётда.

Ўқиб кўрган билар бешубҳа,

Бўлганлигин тузук бир туҳфа.

 

Китобдаги ҳикоялар ҳам,

Нафосатли, назмдан эмас кам.

Хуллас, ўқинг, кўнгил жой бўлгай,

Ўқиб кўрган маънан бой бўлгай.

Жумабой ҲИДОЯТОВ.

 

Амударёмсан

Жайҳун бўйларида гуллаб-яшнаган,

Амуни жиловлаб, кўприк ташлаган.

Тўкин дастурхонда деҳқон меҳри жам,

Менинг она юртим, Амударёмсан.

 

Боболар қувватин берган бу макон,

Юзинг ёруғ бўлсин, элим ҳар қачон.

Мустақил бу Ватан тинч тургай, омон,

Менинг она юртим, Амударёмсан.

 

Оққош, бешак, гурвак қовун сенда бор,

Олма, анжир, узум боғлар сенда бор.

Ипагу сурп ҳам бари сенда бор,

Менинг она юртим, Амударёмсан.

 

Юртбошим кўрсатган йўлдан боравер,

Юксак марраларга қадам қўявер.

Мангу омон бўлгин, мангу гуллайвер,

Менинг она юртим, Амударёмсан.

Раҳимбой Прмилов.

 

Ишқ фасли

 

Бугун кўкдан хўрсиниб,

Қайтаяпти ерга қор.

Гарчи эриб кетса-да,

Қалбида бир севинч бор.

 

Ерга қўйганда меҳр,

Майли эриб кетса ҳам.

Тўёлса висолига,

Рози эди шунда ҳам.

 

Тўрт фаслда бир бора,

Ошиқлар кўришарди.

Қор эрийди на чора,

Ер ҳам кўзин ёшларди.

 

Ер бир "Мажнун" мисоли,

Кутар эди "Лайли"син.

Кўнглин босарди ғубор,

Ўйласа сўнг эришин.

"Лайли" муҳаббат учун,

Рози эди эришга.

Бир лаҳзалик висолга,

Барчасига кўнишга.

 

Шундан буён ҳар йили,

Лайлисини кутар ер.

Қор эриб кетаётиб,

Ерга қараб, бир сўз дер:

 

– Ҳижронга ҳеч ўксима,

Севги дардга ўхшайди.

Олис бўлсак иккимиз,

У қалбларда яшайди.

 

Қаҳратон деб ўксиманг,

Қишнинг қалби пок асли.

Сиз, ўйламанг баҳор деб,

Аслида Қиш ишқ фасли.

Гўзал Каримова,

41-мактаб ўқувчиси.

 

Ватан

Она Ватан, ҳур Ватан,

Меҳри дарёйим Ватан.

Ўзбекистон бағрида,

Амударё гул-чаман.

Ўзбек, қозоқ ва туркман,

Қорақалпоқ жон-у тан.

Бир юз-у қирқ миллатга,

Ўзбекистон ҳур Ватан.

Дилрабо Муродова,

24-мактаб ўқувчиси.

 

Фасллар

Қиш ўтиб, баҳор келар,

Наврўз гуллари билан.

Изида ёз гуркирар,

Тўкин боғлари билан.

Куз келар ҳориб-толиб,

Хирмонларни елкалаб.

Сўнгра уч ой қиш ғолиб,

Музлар йўл-у йўлаклар.

Фарруҳ Аманбоев, 24-мактаб ўқувчиси.

 

Янги йил

Қишнинг биринчи ойи,

Айни қор ёғар чоғи.

Эски йилдан кечамиз,

Янги йилни кутамиз.

Янги йилнинг шукуҳи,

Ҳамма ерларни кезар,

Жажжи-жажжи болалар,

Кўчага безак берар.

Ҳамма ёқда оппоқ қор,

Қишдан дараклар берар.

Яна бироз вақтдан сўнг,

Янги йил кириб келар.

Соҳиба Шарипова,

41-мактаб ўқувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026