13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:15
Фан ва таълим 👁 360

ҲАР ҚАНДАЙ ДАВЛАТНИНГ ТАРАҚҚИЁТИНИ ТАЪЛИМ СИФАТИ БЕЛГИЛАЙДИ

ҲАР ҚАНДАЙ ДАВЛАТНИНГ ТАРАҚҚИЁТИНИ ТАЪЛИМ СИФАТИ БЕЛГИЛАЙДИ

Жонажон юртимизда ҳар бир фуқаро жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар, таълим олиш ҳуқуқига эгадир. Бу бош Қомусимизда кафолатлаб қўйилган. Таълим тизими ягона ва узлуксиз бўлиб, улар бири-бирини тўлдириб туради.

Жумладан, таълимнинг пойдевори бўлган мактабгача таълим ва тарбия болаларни ўқитиш ва тарбиялашга, уларни интеллектуал, маънавий-ахлоқий, эстетик ва жисмоний жиҳатдан ривожлантиришга, шунингдек, умумий ўрта таълимга тайёрлашга хизмат қилади.

Амударё туманида 128 та мактабгача таълим ташкилоти мавжуд бўлиб, шундан 51 таси давлат, 4 таси давлат-хусусий шерикчилик асосидаги ҳамда 73 таси оилавий нодавлат МТТларидир.

Туманда болаларни мактабгача таълим тизимига қамров даражасини янада ошириш, мактабгача таълим муассасаларини янгидан барпо этиш, эскиларини реконструкция қилишга алоҳида аҳамият берилмоқда. 2022 йил давомида 5 та, яъни 8-, 18-, 33-, 44-, 47-сонли МТТларида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

 Шунингдек, тадбиркорларни жалб қилган ҳолда 11 та оилавий нодавлат МТТлари ташкил қилинди.

Туманимизда 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар 16 841 нафар бўлиб, уларнинг 11 949 нафари, яъни 71 фоизи МТТларга қамраб олинган.

Йил якунига қадар инвестиция дастури асосида Юқори қишлоқ маҳалласида реконструкция қилинаётган 28-сонли МТТ филиалига 120 нафар, Чойкўл овули ҳудудидаги ҳамда Ойбек номли маҳалладаги оилавий нодавлат МТТларга 75 нафар болаларни қамраб олиш режалаштирилган.

 2022 йил давомида туманда мактабгача таълимнинг узвий давоми бўлган умумий ўрта таълимни юқори босқичга олиб чиқиш, таълим сифатини юксалтириш, ўқитувчилар малакасини ошириш, таъмирталаб мактабларни реконструкция қилиш борасида кўплаб самарали ишлар амалга оширилди.

Жумладан, йил давомида инвестиция дастури доирасида Қипчоқ овули ҳудудидаги 18-сонли мактаб биноси, Чордара маҳалласи ҳудудидаги 36-сонли мактаб биноси, Бой овул маҳалласи ҳудудидаги 56-сонли мактаб, биноси реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.

Мазкур йилда инвестиция дастури доирасида 3 та мактаб қайта таъмирланган бўлса, Президентининг 2022 йил 23-24 февраль кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида яна 3 та мактаб жорий таъмирдан чиқарилди.

Шунингдек, “Обод қишлоқ” дастури доирасида Аёқчи маҳалласи ҳудудидаги 69-сонли мактаб биноси мукаммал таъмирланди.

2022 йилда Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Амударё туман ихтисослаштирилган мактабининг иш бошлаши қувончли воқеа бўлди.  Ушбу таълим масканида аниқ ва табиий фанлар йўналишларида 16 синфда 384 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Уларга олий тоифали, юқори малакали 34 нафар педагоглар таълим-тарбия беришмоқда.

Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини касбга ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор бериб келинмоқда.

Бугунги кунда Қипчоқ овули ҳудудидаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида 304 нафар ўқувчи 11 та касб мутахассисликлари бўйича таълим-тарбия олмоқдалар. 2021-2022-ўқув йилида касб-ҳунар мактабини 4 та мутахассислик бўйича 118 нафар ўқувчилар битказишди. Шундан 16 нафар ўқувчи олий таълим муассасаси талабаси бўлди. Қолган ўқувчилар ўз касби бўйича тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйдилар.

Манғит шаҳрининг Дўстлик маҳалласи ҳудудидаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида 424 нафар ўқувчи таълим-тарбия олмоқда. Уларга 24 нафар малакали ўқитувчи ва 13 нафар ишлаб чиқариш таълими усталари таълим-тарбия бериб келишмоқда.

Касб-ҳунар мактабида автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, йўл ҳаракати қоидалари, пайвaндловчи, газ ва сув тизимларини таъмирлаш, тикувчилик, электротехника жиҳозларини таъмирлаш, ошпаз ва қандолатчилик, устахоналари мавжуд бўлиб, ўқувчи-ёшлар малакали устозларидан олган билим ва кўникмаларини устахоналарда амалиётда қўллаб, ўз тажрибаларини оширмоқдалар. Тумандаги умумтаълим ва касб-ҳунар мактабларида ўқувчиларнинг билим олиши, касб-ҳунар эгаллашлари учун барча шароит ва имкониятлар яратилган.

Туман Халқ таълими бўлими тизимидаги умумтаълим мактабларида 4064 нафар ўқитувчи 38 476 нафар ўқувчига ўзларининг бор билимларини бериб келишмоқда. Ўқитувчиларнинг 185 нафари олий, 642 нафари биринчи, 1239 нафари иккинчи тоифали ҳамда 1790 нафари олий маълумотли мутахассислардир. Устозлардан олинган билим ва кўникмалар асосида 2021-2022 ўқув йилида 2 572 нафар битирувчининг 589 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга киришди.

Таълимга берилаётган эътибор натижасида тумандаги Халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактаблари Ўзбекистон Республикаси бўйича миллий рейтингда 200 та  туман ичида 110-ўринни, Қорақалпоғистон Республикасидаги барча туманлар ичида 5-ўринни эгаллади. 

Мактабдан ташқари таълим самарадорлигини ошириш мақсадида ташкил қилинган “Баркамол авлод” болалар мактаби ҳам самарали тарзда фаолият юритиб келмоқда. Мактабга 1 668 нафар ўқувчи қамраб олинган. Мактабда “Маданият ва санъат”, “Техника, конструкторлик ва моделлаштириш”, “Жисмоний  тарбия ва  спорт”, “Ҳунармандчилик ва қўл мехнати”, “Туризм ва экология” ҳамда “Олий таълим муассасалари ва мактабга тайёрлов” йўналишлари бўйича 66 тўгарак фаолияти йўлга қўйилган. Ўқувчилар мазкур тўгаракларда мактабдан ташқари бўш вақтларини мазмунли ўтказмоқдалар.

Бугунги кунда кўплаб ривожланган давлатларнинг тараққиётини ўша мамлакат ўқувчиларига берилаётган таълим сифатига боғлашади. Юқори савияга, сифатли билимга эга бўлган инсонлар жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ўсиши, ривожланишини таъминлайдиган ислоҳотларни амалга ошириб, жамият тараққиётига ҳисса қўшадилар.

Туманимизда якунланаётган йилда амалга оширилган таълим соҳасидаги самарали ишлар юқоридаги эзгу мақсадларни амалга оширишга хизмат қилиши шубҳасиз. 

Ф.ЭШИМБЕТОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026