14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 17:04
Фан ва таълим 👁 419

10-СОНЛИ МАКТАБДА ЎТКАЗИЛГАН САВОДХОНЛИК БАЙРАМИДА ЎҚУВЧИЛАР ЎЗ ИҚТИДОРЛАРИНИ НАМОЁН ЭТДИЛАР

10-СОНЛИ МАКТАБДА ЎТКАЗИЛГАН САВОДХОНЛИК БАЙРАМИДА ЎҚУВЧИЛАР ЎЗ ИҚТИДОРЛАРИНИ НАМОЁН ЭТДИЛАР

Шу кунларда Амударё туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг 1-синф ўқувчилари учун Саводхонлик байрамлари бўлиб ўтмоқда. Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад – 1-синф ўқувчиларининг ўқув йилининг биринчи ярмида ўрганган билим ва кўникмалари, мактаб мулкини кўз қорачиғидек асраш, мактаб ўқувчисининг одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиш, мактабда ва оилада, жамоат орасида ўзини тутиши бўйича қай даражада тушунчаларга эга бўлганликлари, шу билан бирга “Алифбе”ни ўзлаштириш даражасига баҳо беришдан иборат.

Ана шундай байрам тадбири 10-сонли умумтаълим мактабида ҳам ўтказилди. Саводхонлик байрами бўлиб ўтадиган хона ўқувчиларнинг 4 ой давомида ўрганган билим ва кўникмаларини ўзида мужассам этган суратли-лавҳалар, ўқувчиларнинг расм дарсида чизган суратлари, табиат манзаралари, йилимизнинг тўрт фасли ҳақида ҳикоя қилувчи плакатлар, энг аълочи ўқувчиларнинг хуснихат дафтарлари, шарлар ва гуллар билан безатилди.

Тадбирда мактабнинг 1-“А” ва 1-“Б” синф ўқувчилари устозлари Райҳон Турсунбоева ва Умида Ўрозимбетовалар билан биргаликда ўқув йилининг биринчи ярмида ўзлари ўрганган билим ва кўникмаларини намойиш этишди.

Хусусан, ҳар бир ўқувчи “Алифбе” тартибидаги ҳарф ва товушлар тимсолида даврага чиқишиб, ҳарф ва товушларни таърифлаб бердилар. Математика фанидан олган билимларини рақамлар воситасида кўрсатишиб, қизиқарли математик амалларни – сонларни ёддан қўшиш, айириш ва кўпайтириш, мисол ва масалаларни бажаришди. Ҳатто карра жадвалини ёдлашнинг уддасидан чиққан энг аълочи ўқувчилар ўз қобилиятлари билан Саводхонлик байрамига ташриф буюрган ота-оналарини хурсанд қилдилар.

Шундан сўнг, ўқишни ўрганган, турли мавзуларда шеърлар ёдлаган ўқувчилар “Юлдузча”, “Томчи”, “Тулпор”, “Эшмат ўғли Мамажон” қувноқ қўшиқларини биргаликда куйлашиб, рақслар ижро этишди. Ўқишни ўрганган болажонлар тадбир давомида “Алифбе” китоби билан хайрлашиб, Она тили ва Ўқиш китобларини қабул қилиб олишди ҳамда байрамга ташриф буюрган ота-оналари ҳамда устозларига янги-янги илм сирларини эгаллашга, яхши ўқиб, мустақил Ўзбекистонимизга муносиб, ватанпарвар фарзандлар бўлиб вояга етишга сўз бердилар.

Болажонларнинг бири-биридан қувноқ қўшиқ ва рақслари, она, тинчлик, устоз, Ватан, дўстлик ҳақидаги жарангдор шеърлари тадбир иштирокчилари бўлган ота-оналар ва устозларига завқ-шавқ бағишлади. Айниқса, ота-оналар ўқишни ўрганган фарзандларининг ютуқларидан мамнун бўлишиб, уларни чин дилдан табрикладилар.

Саводхонлик байрами якунида 1-“А” ва 1-“Б” синфлар раҳбарлари Умида Ўрозимбетова ва Райҳон Турсунбоевалар ўқувчиларга ўз совғаларини бердилар.

Билимдонлик, эпчиллик хислатларини, ўзларининг қобилият ва иқтидорларини намоён этган, ўқишни ўрганган, билимга чанқоқ, интилувчан ўқувчилардан барча мамнун бўлди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019