14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 16:57
Фан ва таълим 👁 354

"MURODBEK" ВА "SARVINOZ" НМТТДА ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ НИШОНЛАНДИ

"MURODBEK" ВА "SARVINOZ" НМТТДА ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ НИШОНЛАНДИ

Мамлакатимизда тадбиркорлик соҳасига қаратилаётган эътибор ва рағбат туфайли Амударё туманида ҳам ҳар йили кўплаб тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, янги иш ўринлари яратилмоқда.

“Murodbek” оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлаганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. 2019 йилнинг январь ойида 25 нафар 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болажонларни ўз бағрига олган мазкур нодавлат мактабгача таълим ташкилотида таълим-тарбия ишларини намунали тарзда олиб бориш мақсадида 1 нафар малакали тарбиячи ва ёрдамчи тарбиячи, ошпаз, ошпаз ёрдамчиси ҳамда ҳамшира фаолият олиб боради.

Муассасада болажонларнинг замонавий талаблар асосида таълим-тарбия олишлари, фикрни, нутқни ривожлантирувчи машғулотлар ўтказилиши учун барча шароитлар мавжуд. Болажонлар кун бўйи турли эртак қаҳрамонлари қиёфасидаги ўйинчоқларни ўйнаб, мириқиб ухлайдилар, бадантарбия машқларини бажарадилар, қўшиқ ва шеърлар айтиб, рақсга тушадилар.

Нодавлат мактабгача таълим ташкилоти жойлашган ҳудудда истиқомат қилаётган ота-оналарнинг талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олган муассаса мудираси Наргиза Отамуродова 2021 йилнинг июнь ойида мазкур соҳадаги тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириб, 25 ўринли “Sarvinoz” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини ҳам йўлга қўйди. 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болажонлар учун мўлжалланган ушбу нодавлат мактабгача таълим ташкилоти очилиш билан яна 2 нафар аёл-қизнинг доимий иш билан бандлиги таъминланди.

Биз ижодий гуруҳимиз билан Янги йил байрами арафасида “Murodbek” ва “Sarvinoz” нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ҳузурида бўлдик. Безатилган ям-яшил арча атрофида Янги йил байрамини нишонлаётган бири-биридан ширин болажонлар қувончининг чеки йўқ. Болажонлар боғча опалари билан биргаликда ўзлари ўрганган шеър ва қўшиқларини ижро этишиб, қувноқ рақслари билан тарбиячи опаларини хурсанд қилдилар. Байрам тадбири давомида ўзларининг эпчил ва чаққонликларини намойиш этиб, қувноқ ўйинлари билан даврага файз киритдилар.

Бири-биридан қувноқ рақслар, куй ва қўшиқлар асосида болажонларга завқ бағишлаган байрам тадбирига Қорбобо ва Қорқиз ташриф буюриб, кичкинтойларга янги йил совғаларини улашди.

Мазкур мактабгача таълим ташкилоти болажонларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқини амалга оширишни таъминлаш, боланинг жисмоний, ақлий ва маънавий камолотини сақлаш ва мустаҳкамлаш, умумтаълим муассасаларида боланинг жамиятга мослашишини ва таълим олишни давом эттиришга тайёрлигини таъминлаш борасида тизимли ишларни амалга оширмоқда.

Шунингдек, ташклот болаларда Ватанга муҳаббат туйғусини, оилага, ўз халқининг миллий, тарихий, маданий қадриятларига ҳурмат билан муносабатда бўлишни, атроф-муҳитга эҳтиёткор муносабатни шакллантириш, боланинг шахсини шакллантириш, унинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш, ижтимоий тажриба орттиришини таъминлаш, жамиятга мослашишини ва бошланғич таълимга тайёрлигини таъминлаш учун таълим-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурлари ва технологияларни жорий этишга ҳаракат қилиб келмоқда.

Тадбир якунида “Murodbek” ва “Sarvinoz” нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари мудираси Наргиза Атамуродова болажонларни кириб келаётган Янги йил байрами билан самимий табриклаб, байрам совғаларини топширди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019