13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:10
Фан ва таълим 👁 411

МАКТАБЛАР РЕЙТИНГИ МЕЗОНЛАРИНИ ТУШУНТИРИШГА БАҒИШЛАНГАН ЎҚУВ-АМАЛИЙ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

МАКТАБЛАР РЕЙТИНГИ МЕЗОНЛАРИНИ ТУШУНТИРИШГА БАҒИШЛАНГАН ЎҚУВ-АМАЛИЙ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

“Миллий рейтинг натижалари ва педагог кадрлар аттестациясини ташкил қилишда таълим ташкилотлари раҳбарларининг роли” мавзусида ўқув-амалий семинар ташкил қилинди.

23 декабрь куни Амударё туманидаги 38-сонли мактабда туман Халқ таълими бўлимининг Таълим сифати мониторинги бўлими томонидан ташкил этилган семинарда бўлим масъуллари, мутахассислари ва тумандаги барча умумтаълим мактабларининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари иштирок этишди.

Ўқув-амалий семинарни туман Халқ таълими бўлими мудири ўринбосари Ибрагим Ражабов кириш сўзи билан очиб берди ва амалий семинарда ўрганиладиган мавзулар бугунги кунда таълим сифатини оширишда жуда долзарблигини айтиб, фикрларини билдирди.

Шундан сўнг, Таълим сифати мониторинги бўлими бош инспектор-методисти Райҳон Якубова сўзга чиқиб, маъруза қилди. У ўз маърузасида бугунги кунда педагог кадрларнинг салоҳиятини оширишга қаратилган тадбирлар, уларнинг аҳамияти тўғрисида батафсил сўз юритди. Шунингдек, таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантиришга доир Президент фармонлари ва ҳукумат қарорлари мазмун-моҳиятини ҳам тушунтириб ўтди.

Таъкидланганидек, эндиликда умумий ўрта таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартибга кўра амалга оширилади. Рейтинг аниқлашнинг асосий мақсади – умумий ўрта таълим муассасалари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, муассасаларининг раҳбарлари ва педагогларининг жамиятдаги ўрни ва мақомини ошириш, меҳнатини муносиб қадрлаш, фаолият самарадорлигига қараб, моддий рағбатлантириш, маҳаллий бошқарув органларининг ўз ҳудудларида таълим сифатини оширишга қаратилган фаолиятини кучайтиришдан иборатдир. Хорижий тажрибага кўра мактаблар рейтингида асосий бош мезон – бу ўқувчиларнинг билим даражасидир. Шу сабабли умумий ўрта таълим муассасалари рейтинги Финляндия, АҚШ, Жанубий Корея, Россия, Япония, Эстония, Сингапур, Голландия каби давлатларининг илғор тажрибасига мувофиқ, тўртта муҳим йўналишда 8 та индикатор асосида аниқланади.

Семинар иштирокчиларига мазкур йўналиш ва индикаторлар ҳақида кенг тушунчалар берилиб, эндиликда шу асосда таълим сифатига баҳо берилиши маълум қилинди. Шу билан бирга тумандаги умумтаълим муассасаларининг ўтган ўқув йилидаги фаолияти самарадорлиги бўйича “Миллий рейтинг – 2022” натижалари таҳлил этилди.

Таълим сифати мониторинги бўлими инспектор-методисти Фарҳод Авезов ҳам “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта-махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тўғрисида”ги низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида маълумот бериб ўтди. Ундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, “Нодавлат секторда профессионал таълимни ривожлантиришга шарт-шароитлар яратилиши ҳамда педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорлари мазмун-моҳиятини тушунтириб ўтди. Шу билан бирга, ўқитувчиларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини одилона баҳолаш бўйича муҳим тавсиялар берди.

Ўқув-амалий семинардаги маърузалар қизғин муҳокама этилди. Таълим сифати мониторинги бўлими бош инспектор-методисти Райхон Якубова ҳамда инспектор-методист Фарҳод Авезовлар семинар иштирокчиларини қизиқтирган саволларга тўлиқ ва батафсил жавоблар беришди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026