13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:12
Фан ва таълим 👁 286

ҚАЙТА ТАЪМИРЛАНГАН 33-СОНЛИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

ҚАЙТА ТАЪМИРЛАНГАН 33-СОНЛИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Амударё туманининг Арнабўйи маҳалласидаги 33-сонли мактабгача таълим ташкилоти биноси қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

12 декабрь куни шу муносабат билан ўтказилган тадбирда туман прокурори ёрдамчиси Зоиджон Худойберганов, туман ҳокимлигининг Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси раҳбари Жаҳонгир Холмуродов, Мактабгача таълим бўлими бошлиғи ўринбосари Абдурашид Насриллаев ҳамда фуқаролар йиғини масъуллари иштирок этдилар.

Замонавий кўринишга келтирилган ташкилот биноси остонасида алвон рангли ленталар кесилгач, йиғилганлар ўйин майдончалари ва машғулот хоналари, ошхона ва ётоқхоналарда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Таъкидланганидек, Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2022 йил 21 апрелдаги тегишли қарори ҳамда Амударё тумани ҳокимининг 2022 йил 27 апрелдаги “Маблағ ажратиш тўғрисида”ги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида “Openbudjet.uz” электрон дастурида кўп овоз тўплаган Арна бўйи маҳалласи ҳудудидаги 33-сонли мактабгача таълим ташкилоти биносида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди. Бинодаги 299 млн. сўмлик қурилиш ишлари “Урганч Муроджон сервис” масъулияти чекланган жамияти томонидан бажарилиб, қайта таъмирланди.

Ушбу мактабгача таълим ташкилотига 120 нафар бола қамраб олинган бўлиб, эндиликда уларга замонавий кўринишдаги, барча шарт-шароитлар яратилган, янгидан жиҳозланган бинода таълим-тарбия бериш имконияти яратилди. Ташкилотнинг чиройли, кенг ва кўркам хоналари, мусиқа залларининг деворлари кичкинтойларга мос чиройли расмлар билан безатилди.

Шу ўринда айтиш жоизки, жорий йилда инвестиция дастури асосида Тўлқин овули ҳудудидаги 39-сонли мактабгача таълим ташкилоти ҳамда Юқори қишлоқ маҳалласи ҳудудидаги 28-сонли мактабгача таълим ташкилоти филиали биноларида реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, Обод қишлоқ дастури асосида Тўлқин овули ҳудудидаги 24-сонли мактабгача таълим ташкилоти биносида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиб, фойдаланишга топширилди.

Бундан ташқари тумандаги 5 та, яъни 8-, 18-, 33-, 44-, 47-сонли мактабгача таълим ташкилотларида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Йил давомида мактабгача таълим тизимига тадбиркорларни жалб қилган ҳолда 11 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил қилинди. Йил якунига қадар инвестиция дастури ҳисобидан Юқори қишлоқ маҳалласида реконструкция қилинаётган 28-сонли мактабгача таълим ташкилоти филиалига 120 нафар, Чойкўл овули ҳудудидаги 1 та, Ойбек номли маҳалласидаги 1 та, жами 2 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотига 75 нафар болаларни қамраб олиш режалаштирилган бўлиб, муассасалардаги болалар сонини 12 минг 144 нафар, яъни мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг 72,1 фоизга етказиш режалаштирилган.

Тадбирга ташриф буюрган масъуллар қайта таъмирланган 33-сонли мактабгача таълим ташкилоти биносида кичкинтойлар учун уларни мактаб таълимига тайёрлаш, интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, ҳар жиҳатдан етук ва баркамол вояга етишлари учун зарур бўлган барча шароитлар яратилганининг гувоҳи бўлдилар.

Эндиликда замонавий махсус мебеллар, янги тўшаклар билан жиҳозланган ётоқхоналар, хавфсиз қаттиқ ва юмшоқ ўйинчоқлар, бино олдидаги ёзги ўйин майдончалари, кўркам ва файзли ошхона болажонларнинг доимий хизматида бўлади.

Келажак эгалари учун яратилган ушбу қулайликлар нафақат кичкинтойларни, балки тадбирга ташриф буюрган масъуллар, қолаверса, Арнабўйи маҳалласининг бутун аҳолисини жуда қувонтирди.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026