13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:13
Фан ва таълим 👁 292

18-сонли мактабда тарих-ҳуқуқ,тарбия фанлари ойлиги доирасида тадбир бўлиб ўтди

18-сонли мактабда тарих-ҳуқуқ,тарбия фанлари ойлиги доирасида тадбир бўлиб ўтди

7 декабрь куни Амударё туманидаги 18-сонли умумтаълим мактабида декабр − тарих-ҳуқуқ, тарбия фанлари ойлиги доирасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлигига 30 йил тўлиши муносабати билан “30 ёшинг муборак, Конституциям!” номли тадбир ўтказилди.

Тадбирда мактабнинг 1-синфдан 10-синфига қадар барча синфларининг фаол ва аълочи  ўқувчилари иштирок этишди.

Тадбирни мактаб директори Сурайё Эшбаева очиб берди ва Бош қомусимизнинг 30 йиллиги билан барчани муборакбод этди. Шунингдек, тадбирни ташкиллаштирган фан ўқитувчилари Шохиста Норимова ҳамда Гулихат Хўжаниёзоваларга миннатдорлик билдириб, ўқувчиларни фан ойлиги доирасида ўтказиладиган бошқа тадбирларда ҳам фаол иштирок этишга чақирди.

Тадбирда мактабнинг жажжи 1-синф ўқувчилари ижросида “Яйра, Ўзбекистон!” қўшиғига рақс намойиш этилди. 6-синф ўқувчилари Бош Қомусимиздаги инсон ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатловчи моддаларни ҳаётий мисоллар орқали ўқиб эшиттиришди. 5-синф ўқувчилари эса Конституциямизга аталган шеърлардан намуналар ёд олиб, иштирокчиларга ўқиб эшиттирдилар.

Тадбирда мактабнинг 7-, 8- ва 10-синф ўқувчилари ҳам фаол иштирок этишди. 10-синф ўқиувчилари томонидан тайёрланган саҳна кўриниши, 7-синф ўқувчилари ижросидаги доира рақси йиғилганларга юқори кайфият бахш этди.

Мустақиллик йилларида мамлакатимиз халқларининг конституциявий ҳақ-ҳуқуқарини таъминлаш мақсадида қабул қилинган муҳим ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳар бир моддасининг халқимиз ҳаётидаги амалий ифодасини ўзида мужассам этган суратли лавҳалар, мустақиллик даври тарихи, тараққиёт босқичлари хусусидаги расмлар, турли хил тарихий жараёнлар ва давлатимизнинг одилона сиёсатини акс эттирувчи шиорлар билан безатилган мактаб саҳнаси тадбир иштирокчилари қалбида Конституциямизнинг халқчиллиги, тарихимизнинг теран илдизларига ҳурмат ва эҳтиром туйғусини уйғотди.

Бу каби тадбирлар ўқувчиларнинг билим савиясини оширибгина қолмасдан, Бош Қомусимизга бўлган меҳр ва ишончининг янада мустаҳкамланишига ҳам хизмат қилади.

Ҳар бир ёш авлод келажакда ўзининг ҳақ-ҳуқуқларини, мажбурият ва бурчларини англашига ҳамда уларга риоя этишида мактаб пайтларида олган билимлари пойдевор бўлиб хизмат қилади. 18-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган тадбирда 1-синфдан тортиб 10-синф ўқувчиларигача қамраб олингани, тадбирнинг ҳар бир қисмида уларнинг фаол иштироки ёшларнинг Конституцияга оид билимларини ошириш билан бирга уларнинг ҳуқуқий онгининг юксалишига ҳам хизмат қилди.

Бу эса мактабдаги соғлом таълим ва тарбия муҳити, билимли ва тажрибали ўқитувчиларнинг бераётган билимлари сабаб ўқувчилар илм-фан сирларини пухта ўзлаштириб, истеъдодларини юзага чиқаришга доимо ҳаракат қилишларидан далолат беради.

Тарих-ҳуқуқ, тарбия фанлари ойлиги доирасида ўқувчиларни ўз ҳақуқларини чуқур англашлари, маънавий дунёсини бойитишга хизмат қилувчи бу каби тадбирлар давом этади.

18-сонли мактаб ўқитувчиси Ш.Норимова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026