12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:31
Сиёсат 👁 438

КОНСТИТУЦИЯМИЗНИНГ 30 ЙИЛЛИК БАЙРАМИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

КОНСТИТУЦИЯМИЗНИНГ 30 ЙИЛЛИК БАЙРАМИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

Юртимизда ҳар йили 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланади. Бу йил Конституциямиз қабул қилинганига 30 йил тўлди.

Ўтган давр мобайнида давлатимизнинг халқаро майдонда ўз ўрнини топиши, барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш ва юксак марраларга эришиш, халқимиз учун ҳеч кимдан кам бўлмаган фаровон ҳаёт барпо этишда асосий қонунимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилди.

Амударё туманида ҳам Бош Қомусимизнинг 30 йиллиги кенг нишонланиб, сана муносабати билан “Конституция – қомусимиз” деб номланган катта тадбир ўтказилди.

7 декабрь куни туман Маданият марказининг концертлар залида бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокими Султонбой Йўлдошев, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ва тегишли давлат органлари масъуллари, депутатлар, кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Тадбирда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев нутқ сўзлаб, барчани байрам билан табриклади. Туман ҳокими Конституцияга таянган ҳолда Президентимиз раҳбарлигида Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, ўтган йиллар давомида давлатимиз ва жамиятимиз ҳаётида жуда катта янгиланишлар рўй бераётгани, Асосий Қонунимизда белгиланганидек, халқ манфаатининг ҳамма нарсадан устунлиги, эркинлик ва очиқлик, қонун устуворлиги тамойиллари нафақат Конституциямизда, балки амалда ҳам давлатимиз сиёсатининг асосий йўналишига айлангани хусусида сўзлади.

Тадбир давомида турли соҳаларда меҳнат қилиб, туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир қатор фидойиларга “Конституциянинг 30 йиллиги” кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.

Дарҳақиқат, Конституциямиздаги “Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир” деган тамойилдан келиб чиқиб аҳоли билан доимий мулоқот қилиш давлат идораларининг бош вазифаси этиб белгиланди. Давлат органлари раҳбарлари фуқаролар олдида ҳисобот берадиган, уларнинг муаммоларини тинглаб, ҳал қиладиган самарали тизим йўлга қўйилди. Давлат органлари фаолиятида очиқлик ва ошкоралик амалда таъминланиб, муҳим қарор ва қонунлар лойиҳалари муҳокамаларида фуқароларимиз ҳам фаол иштирок этмоқда. Бюджет маблағларидан фойдаланиш, давлат харидлари ва бошқа кўплаб масалалар бўйича муҳим кўрсаткичлар жамоатчиликка очиқ тақдим қилинмоқда.

Юртимизда аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини ҳимоя қилиш, камбағалликни қисқартириш, ҳудудларни изчил ривожлантириш борасида тизимли ишлар қилинмоқда. Шу мақсадда жорий этилган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, шунингдек “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш тизимлари бугунги кунга келиб дастлабки ижобий натижаларини бермоқда.

Туманимизда ҳам ижтимоий ҳимоя дафтарларига киритилган жами 602 нафар ишсиз фуқарога жорий йил бошидан бери 2,4 млрд. сўмлик субсидиялар ажратилиб, бандлиги таъминланди. “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастури доирасида 3 090 нафар фуқарога салкам 51 млрд. сўмлик кредитлар ажратилди.

Биргина “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилинган жорий йилда жами 77 та объектларда 112,3 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Буларнинг барчаси Конституциямизда белгилаб қўйилган инсонпарвар тамойилларнинг ҳаётий ифодасидир.

Тадбирнинг тантанали қисми якунланганидан сўнг, туман Маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди. Дастур давомида ижро этилган Ватан, тинчлик ва инсон қадри ҳақидаги шеър ҳамда қўшиқлар, ёш ҳаваскорлар ижросидаги дилрабо рақслар тадбирга янада файз киритди ва барчага кўтаринки кайфият бахш этди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026