Адабиёт
👁 295
Ватан байроғи
Хилпирайди Ватан байроғи,
Қуёш тафтин ўзида жамлаб.
Кўз очади меҳр булоғи,
Ташна дилга қувват бағишлаб.
Хилпирайди Ватан байроғи,
Юзим силар майин шабада.
Чаманзорнинг хушбўй ифори,
Булбулларни қилар девона.
Сайра қушим, сайрагин шадон,
Муғанний ҳам бастакор ўзинг.
Самоларни қолдириб ҳайрон,
Қанот қоқсин куйларда созинг.
Йўлга чиқдик қўлларда байроқ,
Бизни чорлар юлдузлар тамон.
Берунийлар тутган шамчироқ,
Яна минг йил порлайди ишон.
Хилпирайвер кумуш байроғим,
Она замин бахтини сўйлаб.
Уйнаб кулсин ўғил қизларим,
Она Ватан мадҳини куйлаб.
Одил ШОМУРОДОВ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶