13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:10
Фан ва таълим 👁 395

33-СОНЛИ МАКТАБДА БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАР ЎҚУВЧИЛАРИНИ СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНТИРИШ МАВЗУСИДА ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ

33-СОНЛИ МАКТАБДА БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАР ЎҚУВЧИЛАРИНИ СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНТИРИШ МАВЗУСИДА ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг бошланғич синф ўқувчиларини босқичма-босқич бепул овқат билан таъминлаш тизимини йўлга қўйиш белгилаб берилган эди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 февралдаги “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги умумий ўрта таълим муассасаларида бошланғич синф ўқувчиларини озиқ-овқат билан таъминлашни сифатли ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, бошланғич синф ўқувчиларига бепул енгил нонушта маҳсулотлари тарқатиш йўлга қўйилган эди.

Жорий ўқув йилида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган танловда ғолиб бўлган 3 та тадбиркорлик субъектлари томонидан тумандаги 55 та мактабнинг бошланғич синф ўқувчиларига енгил нонушта маҳсулотлари тарқатилмоқда. Яқин кунларда мавжуд 85 та мактабларнинг 14 минг 650 нафардан ортиқ бошланғич синф ўқувчилари кейтеринг ташкилотлари томонидан бепул озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланади.

Амударё туманидаги 33-сонли мактабда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 февралдаги “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги умумий ўрта таълим муассасаларида бошланғич синф ўқувчиларини озиқ-овқат билан таъминлашни сифатли ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш масаласи муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси Дауитбай Қурбониёзов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари Абат Данияров, туман ҳокими ўринбосари Маҳмуд Шерметов, туманда Ички ишлар бўлими, тиббиёт муассасалари бошлиқлари, аутсорсинг асосида озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берувчи тадбиркорлар, овул фуқаролар йиғини масъуллари, мактаб ўқитувчилари, ота-оналар вакиллари қатнашдилар.

Йиғилишни туман ҳокими Султонбой Йўлдашев очди ҳамда иштирокчиларни кун тартибидаги масала билан таништирди. У ўз сўзида бугунги кунда тумандаги 55 та мактабда бошланғич синф ўқувчиларини сифатли ва соғлом овқатлантириш бўйича енгил нонушта маҳсулотлари тарқатилаётганлиги, яқин кунларда барча 85 та мактабларнинг бошланғич синф ўқувчилари ҳам кейтеринг ташкилотлари томонидан бепул озиқ-овқат билан таъминланишини айтиб ўтди.

Бунинг учун кейтеринг ташкилотини танлаб олиш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган, техник талабларга кўра Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ишчи гуруҳ комиссияси тендер ўтказиш чора-тадбирлари кўрилаётганлигини маълум қилди.

Кун тартибидаги масала бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси Даутбай Қурбониёзов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари Абат Данияровлар ўз фикрларини билдириб, мактабларнинг бошланғич синфлари ўқувчиларига озиқ-овқат маҳсулотлари масъул вазирликлар келишуви асосида тасдиқланган таомномага мувофиқ берилаётганлиги, бунда маҳсулотнинг ўқувчилар саломатлиги учун фойдали, витаминларга бой бўлишига эътибор қаратилганлигини таъкидладилар ва бу борада ота-оналар ва кенг жамоатчиликнинг ҳам фикрлари сўралди.

Шунингдек, йиғилишда туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Фахриддин Абдуллаев, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғи Гулмурод Бекиев, 33-сонли мактаб директори Ҳанифа Яхшимовалар сўзга чиқиб, ўқувчиларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳар куни сифатли етказиб берилаётганлигини билдирдилар.

Йиғилишда муҳокама этилган масала юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026