13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:09
Фан ва таълим 👁 275

1-СОНЛИ МАКТАБДА “ОНА ТИЛИМ – САРЧАШМАНГДАН САРХУШ ДИЛИМ” ДЕБ НОМЛАНГАН АДАБИЙ КЕЧА ЎТКАЗИЛДИ

1-СОНЛИ МАКТАБДА “ОНА ТИЛИМ – САРЧАШМАНГДАН САРХУШ ДИЛИМ” ДЕБ НОМЛАНГАН АДАБИЙ КЕЧА ЎТКАЗИЛДИ

Октябрь ойи умумтаълим мактабларида она тили ва адабиёт фани ойлиги деб белгилангани муносабати билан Амударё туманидаги ўқув масканларида ўқувчиларни фанга янада қизиқтириш, билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган тадбирлар, учрашув ва адабий кечалар, очиқ ўқув машғулотлари ташкил этилмоқда. Ойлик доирасида барча таълим даргоҳларидаги каби 1-сонли мактабда ўтказилаётган тадбирлар ҳам ўқувчиларнинг фанни янада мукаммалроқ ўзлаштиришларида, фаолликларини оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

Мактабда бўлиб ўтаётган фан ойлиги доирасида “Она тилим – сарчашмангдан сархуш дилим” деб номланган адабий-бадиий кеча ташкил этилди. Мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари томонидан ташкил этилган ушбу кечага тумандаги давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм хизматчилари ҳам ташриф буюришди.

Кечани мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Санобар Муродова очиб берди. У ўтган йилдан бери тил байрами сифатида нишонланаётган ушбу кун билан барчани муборакбод этиб, мамлакатимизда давлат тилини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлади.

Ойлик доирасида мактабда ўтказилган “Китобни севаман” мавзусидаги давра суҳбати, диктантлар танлови, “Сўз мулкининг султони” мавзусидаги ижодий баён мусобақаси, “Она тилим – ифтихорим” мавзусидаги иншолар танлови, “Жадид адабиёти намояндалари” мавзусидаги китобхонлик кечаси, очиқ ўқув машғулотларини ўтказишда фан ўқитувчиларининг иштироки, ўқувчиларнинг фаолликлари хусусида ҳам гапириб ўтди.

Кеча давомида сўзга чиққанлар тил ҳар бир миллатнинг ўзига хос тимсоли, халқнинг руҳини ва маънавиятини белгиловчи восита эканлигини таъкидлашди. Шунинг учун уни асраб-авайлаш, софлигини сақлаш ва ривожлантиришни ҳар бир фуқаро ўзига бурч деб билиши лозимлигини, Навоий ва Машраб, Бобур ва Муқимий каби даҳолар унинг воситасида ўзларининг улуғвор асарларини яратганлиги, маърифатни кенг тарғиб қилганини эътироф этишди.

Ундан ташқари, ўзбек тилининг тараққий этишида шоирлар билан бир қаторда шоираларнинг ҳам ўрни беқиёслиги тилга олиниб, Жаҳон отин Увайсий, Нодирабегим, Моҳларойим, Дилшоди Барно, Анвар отин Маҳзуна, Зебунисобегим каби ўткир қалам соҳибаларининг номлари эсга олинди ва ижодларига тўхталиб ўтилди.

Шундан сўнг, Нодирабегим саройида миллатимизнинг атоқли шоиралари иштирокида бўлиб ўтган мушоира мактабнинг 9-синф ўқувчилари ижросида саҳна кўринишда намойиш этилди. Улар дастлаб ўзбек тилининг ривожланиш босқичлари, бу эзгу ишга ҳисса қўшган атоқли шоираларнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумотлар беришди. Адабиёт ихлосмандлари шоираларнинг ғазаллар, шеърларини ёддан айтишди ва ўз ижролари билан томошабинлар кўз ўнгида юрт тарихини гавдалантириб, томошабинларда катта таассуротлар қолдиришди.

Тадбир давомида мактабнинг 7-синф ўқувчилари она тилимизни мадҳ этувчи шеърларини ифодали ёд айтиб, олқишларга сазовор бўлишди. Шунингдек, 5-синф ўқувчилари эса тилга доир ҳикматли сўзларни талқин этиб, кечага файз киритишди. Ундан ташқари, Ўзбекистон Републикасининг Давлат тили ҳақидаги Қонуни ва бошқа тегишли ҳужжатлар тўғрисида 8-синф ўқувчилари томонидан берилган маълумотлар билимларни янада бойитиб, мустаҳкамлади.

Мароқли ўтган тадбир ўқувчилар ва бошқа иштирокчиларнинг она тилига бўлган қизиқишларини, қалбидаги меҳри, фахру-ифтихор туйғуларини янада оширди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026