12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:49
Жамият 👁 443

ТУМАНИМИЗНИНГ ИҚТИДОРЛИ, УМИДЛИ ҚИЗИ

ТУМАНИМИЗНИНГ ИҚТИДОРЛИ,  УМИДЛИ ҚИЗИ

Ёшлигиданоқ кўпгина ютуқларга эришаётганлар ҳақида эшитсак, ё ўқисак, ҳавас қиламиз-у бироқ  ўша ютуқлар нечоғлик интилишлар, меҳнатлар эвазига қўлга киритилганини ўйлаб кўрмаймиз. Ҳаётга теран назар солсак, юртимизда ёшларнинг ўқиб-изланишлари, кўзлаган мақсад-режаларига эришиши учун яратилган имкониятлардан унумли фойдаланган ўғил-қизлар ҳавас қилгулик муваффақиятларга эришаётганига ҳар қадамда гувоҳ бўламиз.

Босув маҳалласида истиқомат қилувчи Анвар Камолов ва Малоҳат Қурбонбоевалар оиласидаги иккинчи фарзанд Соҳиба Тўрабоеванинг мактабга илк қадам қўйган давриданоқ илм олишга, ўрганишга интилиши  кучли эди. Айниқса, юқори синфларга ўтгани сайин тил ўрганишга қизиқиши кучли эканини сезган инглиз тили фани ўқитувчиси Муҳаббат Бобожонова унга дарсдан ташқари ҳам сабоқлар бера бошлади. Натижалар  эса қувонарли бўлди. Соҳиба  асосий фан олимпиадаларида, турли кўрик-танловларда, иншолар танловларида фаол қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллади. 2021-2022 ўқув йилида эса асосий фанлар олимпиадасида инглиз тили фанидан қатнашиб, туманда биринчи, Қорақалпоғистон босқичида совринли ўринни эгаллагани унинг ўзига бўлган ишончини оширди. Бўш вақтларида  маҳоратли инглиз тили фани ўқитувчиси Нурбек Жуманиёзовнинг ҳам машғулотларига қатнаб, билимларини оширди. Натижада Соҳиба 2022 йилда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ДТМ томонидан ташкил этилган синовларда қатнашиб, инглиз тилини билиш даражаси тўғрисидаги махсус В2 миллий сертификатини олишга муваффақ бўлди.

Мактабни муваффақиятли тугатган Соҳиба Ўзбекистон Миллий университетининг инглиз филологияси факультетига ҳужжат топширди ва сертификати эвазига тест синовларида инглиз тили блогидан максимал 93 баллни танловсиз олди. Жами 181,5 балл тўплаб, давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинди. Бу унинг ота-онаси, яқинларини, мактабда таълим берган устозларини жуда қувонтирди.

Соҳиба ҳозирги кунда Ўзбекистон Миллий университети талабалари сафида илм олишда давом этмоқда.

Ёшлик ғайрат-шижоати ила  интилиш – шубҳасиз, янги-янги муваффақиятларга йўл очади. Инглиз тили муаллимаси бўлиб, ўқувчиларга шу тилни чуқур ўргатишдек орзулари йўлида илм олаётган туманимизнинг умидли қизи Соҳиба Тўрабоевани 11 октябрь – Халқаро қизлар куни билан қутлаб, ҳаёт йўлларинг ойдин бўлаверсин, деб қоламиз.

Севара ИСМОИЛОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026