12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:10
Қишлоқ хўжалиги 👁 357

15 октябрь − Халқаро қишлоқ аёллари куни

15 октябрь − Халқаро қишлоқ аёллари куни

Меҳнатдан бахт топган қишлоқ аёли

Бугун мамлакатимизда турли соҳаларда фаолият юритаётган хотин-қизлар ўз ақл-заковати, меҳнати билан жамият ривожига ҳисса қўшмоқда. Қувонарлиси, бошқа соҳалар қатори қишлоқ хўжалигида фаолият юритиб, фермерлик билан шуғулланаётган аёллар ҳам кўплаб топилади. Амударё тумани марказидан анча олисда жойлашган Назархан овулида истиқомат қилувчи Қизларгул Дўсимбетова ҳам юртимиз форовонлигига, аҳоли дастурхонларининг тўкинлигига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган фермер аёллардан бири.

1984 йилда Нукус туманидан Амударё туманининг Назархан овулига келин бўлиб тушган меҳнаткаш аёл 2002 йилда ўзининг фермерлик фаолиятини йўлга қўйди. Умр йўлдоши Қазақбай Бекпўлатов билан биргаликда 3 ўғил ва бир қизни тарбиялаб, вояга етказди. Икки нафар ўғлини қишлоқ хўжалиги институтида ўқитиб, уларга ҳам ўзидаги бор билим ва тажрибани ўргатиб келмоқда.

Тадбиркор аёл бугунги кун фермерлари кўп тармоқли бўлиши зарур деган тамойилга риоя қилган ҳолда фермер хўжалиги далаларида пахта, ғалла, полиз экинларини етиштиришдан ташқари 2 бош зотдор сигир, 300дан ортиқ парранда ҳамда асаларилар боқаяпти. Қизларгул Дўсимбетованинг келинлари ҳар куни эрталаб сигирларидан 50 литр сут соғиб олиб, Нукус шаҳрига жўнатади.

Шунингдек, фермер ўз маҳалласидаги ёшларнинг бандлигини таъминлашга ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда. Муҳтарам Президентимизнинг тегишли қарорига мувофиқ маҳалладаги 4 нафар ишсиз ёшларга 25 сотихдан ер ажратиб берилди.

Қизларгул Дўсимбетова ёшларга экин экиш, парваришлаш ҳамда вақтида йиғиб-териб олиш бўйича ўзининг маслаҳтларини бериб, беминнат ёрдамлар кўрсатиб келмоқда. Ундан ташқари, саҳоватпеша фермер маҳалласидаги ишсиз ёшлардан бири Жамшидбек Йўлдошевга бир бош сигир берди.

Бугунги кунда Қизларгул Дўсимбетованинг фермер хўжалигидаги 61 гектар ер майдонларида пахта, ғалла, шунингдек қишлоқ хўжалигининг бошқа маҳсулотлари етиштирилиб, аҳоли бандлигига ва мамлакат иқтисодиёти барқарорлигига ҳисса қўшилмоқда.

2021 йилда фермер аёлнинг машаққатли меҳнатлари эътироф этилиб, “Қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

13 октябрь куни фермернинг Тошкент шаҳрида 15 октябрь − “Халқаро қишлоқ аёллари куни” муносабати билан “Қишлоқ ҳудудларида аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш истиқболлари ва аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги иштироки” мавзусида ўтказилган Республика форумига таклиф этилгани яна бир қувончли воқеа бўлди.

Барчага аёнки, қишлоқ аёлларининг меҳнати шаҳар аёллариникидан анча оғирроқ. Ҳатто, энг ривожланган мамлакатларда ҳам улар ишдан бўш вақтларида ўз томорқаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етишитириб, аҳоли фаровонлигига ва иқтисодиёт ривожига ўз ҳиссаларини қўшиб келишган.

Қизларгул Дўсимбетова ҳам нафақада бўлишига қарамасдан ҳар бир кунини дала бошида, теримчилар билан биргаликда ўтказади. Бу билан ҳам чекланиб қолмасдан, жамоат ишларида ҳам ҳамиша фаол. Маҳалласида ташкил этилган “Оқила аёллар” ҳаракати аъзоси. Маҳалланинг хотин-қизлар фаоли Гулжаҳон Ибрагимова билан биргаликда маҳаллалардаги нотинч оилалар билан суҳбатлашиб, ажримларнинг олдини олиш ишларига ҳисса қўшиб келмоқда.

Тиниб тинчимас фермер аёл дангасалик ва эринчоқлик инсонга маънавий ва иқтисодий чекловлар қўйиб, ҳаётида муаммолар кўпайишига олиб келади деб ҳисоблайди, меҳнат ҳамиша инсонни улуғлашига, ҳалол меҳнат қилиб, элга наф келтирган киши ҳеч қачон кам бўлмаслигига ишонади.

20 йилдан ортиқ вақт мобайнида фермерлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган аёл барчани меҳнатсевар бўлиб яшашга, айниқса ёшларни бугунги яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланишга чақиради.

Ҳа, чиндан ҳам, ҳақиқий бахт – оиланг хотиржамлиги, меҳантларинг роҳатини кўриб яшашдир. Биз ҳам Қизларгул Дўсимбетова сингари барча меҳнаткаш аёлларимизни 15 октябрь − “Халқаро қишлоқ аёллари куни” билан табриклаймиз!

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026