13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:00
Фан ва таълим 👁 317

65-сонли мактабда бошланғич таълим фан ойлиги якунига бағишланган тадбир ўтказилди

65-сонли мактабда бошланғич таълим фан ойлиги якунига бағишланган тадбир ўтказилди

Психологларнинг хулосаларига кўра, боланинг 5-10 ёшгача бўлган даврида олган таълим-тарбияси унинг кейинги ҳаётига мустаҳкам асос бўлар экан. Шу жиҳатдан олиб қараганда, бошланғич синфлар ўқитувчиларининг бу борадаги фаолияти муҳим аҳамиятга эга. Чунки боланинг бошланғич таълимни нечоғлик қунт билан ўзлаштириши айнан унга илк таълим берган, алифбони ўргатган устозининг фидойилигига боғлиқ.

Сентябрь ойи умумтаълим мактабларида бошланғич таълим фан ойлиги сифатида белгиланиши ҳам мактабга илк қадам қўйган болалар билан ўқиш ва ёзишни пухта ўрганиш, илм-ирфон сирларини пухта эгаллаш учун интилаётган бошланғич синф ўқувчиларининг алоҳида қобилият ва интилишларини қўллаб-қувватлашга қаратилганлиги билан муҳим аҳамият касб этади.

Амударё туманидаги 65-сонли умумтаълим мактабида ҳам ўқувчиларнинг бошланғич таълим бўйича дарслар мажмуини ўқувчиларнинг пухта ўзлаштиришларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади. Шу боис, сентябрь – бошланғич таълим фан ойлиги доирасида 1-2-3-4-синфлар ўқувчилари ўртасида ҳар бир синфда, аввало, гуруҳлараро, кейинчалик синфлараро турли хил мавзуларда баҳс-мунозарали ва фикрни чархловчи беллашувлар, кўрик-танловлар, илғор ўқитувчиларнинг маҳорат дарслари ташкил этилди. Маҳорат дарсларида алоҳида қобилиятга эга ўқувчилар аниқланди ва улар рағбатлантириб борилди. Бу эса уларнинг ҳар бир дарсни ўзлаштиришга бўлган интилишларини ошириш имконини берди.

Мактабда фан ойлиги доирасида бири-биридан қизиқарли тадбирлар ташкил этилди. Сентябрь ойининг биринчи ҳафтасида 1-2-синфлар ўртасида “Кимнинг хати чиройли” танлови ўтказилиб, унда болалар диктантлар ёзишди. 1-синф ўқувчилари илк ўрганган ҳарфлар қаторини чиройли қилиб ёзишга интилишди. Энг чиройли ҳуснихат эгалари тақдирландилар. Шунингдек, 2-4-синфлар ўқувчиларидан кириш тестлари олинди. Тест саволарига аниқ ва тўғри жавоб берган ўқувчилар тенгдошларига ибрат қилиб кўрсатилди. Табиий фанлар бўйича 2-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Мен изланувчиман” кўрик-танлови ўқувчиларнинг ташаббус ва интилишлари, шахсий фикрларини ифода этишларида муҳим омил бўлди.

Фан ойлиги давомида сентябрь ойининг ҳар бир ҳафтаси ўқувчилар ва бошланғич синфлар ўқитувчилари учун қизиқарли таассуротларга бой тарзда ўтди. 20 сентябрь куни фан ойлиги доирасида амалга оширилган барча маънавий-маърифий тадбирлар умумлаштирилиб, “Мен – Ўзбекистон бунёдкориман” мавзусида кенгайтирилган адабий-мусиқий ва маърифий тадбир ўтказилди.

Фан ойлигининг якунига бағишланган мазкур тадбирда 2-а синф ўқувчилари “Кўйлагим” рақсини маҳорат билан ижро этишди. 2-б синф қизлари ижросидаги куй-қўшиқ ва рақслар, 3-синф ўқувчиларининг “Ўзбекистон” қўшиғига рақслари барчага хушкайфият бағишлади.

Бошланғич таълим фан ойлигининг якунида 3-ва 4-синфлар ўқувчиларининг “Ҳосил байрамига” бағишланган тадбири ҳам намойиш этилиб, инсон ва табиатнинг ўзаро уйғунлиги кўргазмали чиқишлар орқали кўрсатиб берилди.

Хусусан, бободеҳқонларимиз томонидан етиштирилган ноз-неъматларга алоҳида-алоҳида таърифлар берилди. Мевалар, полиз ва сабзавот, дуккакли дон экинларининг инсон саломатлиги учун фойдалари, шунингдек, миллий бойлигимиз – пахтадан олинадиган маҳсулотлар ва уларнинг халқ фаровонлигини таъминлашдаги аҳамияти ҳақида ўқувчилар ўз фикрларини баён этишди.

Робия Йўлдошева

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026