56-сонли мактабда Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами кенг нишонланди
Ўқувчи-ёшларга берилаётган таълим-тарбиянинг сифат ва самарадорлигини оширишга мунтазам равишда ҳаракат қилиб келаётган Амударё туманидаги 56-сонли мактаб педагоглар жамоаси Ўқитувчилар ва мураббийлар куни байрамини аъло кайфият билан кутиб олдилар.
Албатта бунга сабаб уларнинг фидокорона меҳнатларининг, жонкуярликларининг натижаларидир.
Ўтган ўқув йилида мактабни 58 нафар ўқувчи битирган бўлса, шундан 30 нафари олий таълим муассасалари талабалари бўлишди. Мактабда ташкил этилган вариатив синфдаги 26 нафар битирувчидан 22 нафари талабаликка қабул қилинди. Натижада мактаб ўқувчиларини олий таълимга қамраб олиш бўйича кўрсаткич 84 фоиздан ошди.
Жорий ўқув йилида мактабнинг биринчи синфига 71 нафар ўқувчи қабул қилиниб, жами ўқувчилар сони 546 нафарга етказилди.
Айни пайтда мактабда 55 нафар олий маълумотли, билимли ва тажрибали муаллимлар ўқувчиларга таълим-тарбия беришмоқда.
30 сентябрь куни мактабда Ўқитувчилар ва мураббийлар кунига бағишланган тадбирда мактаб директорининг маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосари Роҳатой Худойбергенова сўзга чиқиб, мактабнинг педагоглар жамоасини касб байрамлари билан табриклади.
Шундан сўнг мактаб ўқувчилари устозларни табриклаб, уларга бағишланган шеърларни ўқидилар, ашулалар айтиб, рақсга тушдилар.
Битирувчи ўқувчиларни олий таълимга қамраб олиш ва бошқа йўналишлар бўйича туманимиз мактаблари ўртасида пешқадамлар сафида келаётган 56-сонли мактабда ҳам кўпчилик таълим муассасалари қатори ўқув ва бошқа хоналар етишмаслиги каби бирқанча муаммолар мавжуд эди.
Жорий йилда бу мактабда ҳам замонавий шароитлар яратиш мақсадида қурилиш- таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Бу борада туманимиздаги “Темир бетон” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари жонбозлик кўрсатдилар. Лойиҳа баҳоси 2 миллиард 326 миллион сўм бўлган бу қўшимча қурилиш ишлари жараёнида 180 ўқувчига мўлжалланган икки қаватли бино қад ростлади.
Мактабнинг мавжуд биноси ёнига қурилган, барча шароитлар муҳайё бўлган қўшимча бинонинг ёруғ синфхоналарида ҳам ўқувчилар илк дарсларни бошлаб юбордилар.
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида мактаб ўқувчилари ўз устозларига ҳурмат-эҳтиромини шаърлар, табриклар, куй ва қўшиқлар билан изҳор этиб, барча ўқитувчиларга катта қувонч улашдилар.
А.Жуманиёзов, мактабнинг ижодий-маданий масалалари бўйича тарғиботчиси

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶