12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:30
Сиёсат 👁 343

Президент фармони ижросини таъминлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар муҳокама этилди

Президент фармони ижросини таъминлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар муҳокама этилди

Сўнгги йилларда мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида мисли кўрилмаган ислоҳотлар амалга оширилди. Ушбу янгиланишлар ва ўзгаришлар халқимиз ҳаётида ҳам ўз аксини топмоқда. Охирги 6 йил ичида биргина Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ривожлантиришга доир 31 та фармон ва қарорлар қабул қилинди. Ҳудудда тадбиркорлик субъектлари сони 2 баробарга ортди, қарийб 4,5 мингта инвестиция лойиҳалари ишга туширилди.

Муҳтарам Президентимиз томонидан жорий йилнинг 31 август куни имзоланган “Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ушбу ислоҳотларнинг узвий давоми сифатида қорақалпоғистонликлар ҳаётида янги саҳифа очди.

29 сентябрь куни туман ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган йиғилишда мазкур фармон ижросини таъминлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ўринбосари Атабек Давлетов, туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари Атамурат Шамуратов, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, ҳудудлардаги ҳоким ёрдамчилари иштирок этишди.

Йиғилишда Атамурат Шамуратов фармоннинг мазмун-моҳияти ҳақида кенг турда маълумотлар берди.

Келтирилшича, ёш тадбиркорларга ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш учун зарур асбоб-ускуналарни ҳарид қилиш мақсадида ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали 7 йил муддатга қарз маблағлари тақдим этилади. Шунингдек, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун 2022 йил якунига қадар қўшимча равишда 200 млрд.сўм кредит маблағлари ажратилади.

Йиғилиш давомида туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Айдос Сейитов Республика фармон билан берилган солиқ имтиёзлари ҳақида батафсил маълумот бериб, аниқ мисоллар билан тушунтириб берди.

Таъкидланганидек, 2023 йил 1 январдан 2028 йилнинг 1 январигача бўлган даврда фойда солиғи ставкаси 15 фоиздан 7,5 фоизга, айланма солиқ ставкаси эса Нукус шаҳрида 4 фоиздан 2 фоизга, туманларда 2 фоиздан 1 фоизга, олис ҳудудларда эса 1 фоиздан 0,5 фоизга камайтирилади. Ундан ташқари, мол-мулк ва ер солиғи бўйича солиқ ставкалари 2 баробарга камайтирилади.

Якка тартибдаги тадбиркорлар учун солиқ миқдори йилига 300 минг сўмни ташкил этгани тадбиркорлар учун катта енгиллик бўлди.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ўринбосари Атабек Давлетов Фармон ижросини таъминлаш мақсадида ҳар бир депутат ўзининг йиллик дастурини ишлаб чиқиши, йил давомида ўз сайлов округида фармонга мувофиқ амалга оширилган ишларни қайд қилиб бориши, қолаверса тадбиркорларга амалий кўмак бериши лозимлигини айтиб ўтди.

Шунингдек, ҳар бир депутат ўз сайлов округида фармоннинг мазмун-моҳиятини кенг ташвиқот қилиши кераклиги, бунда буклетлар, тарқатма материаллардан фойдаланган ҳолда иш олиб бориш яхши самара бериши таъкидланди. Жўқорғи Кенгеснинг тумандан сайланган депутатлари ва туман Кенгаши депутатлари бу борада депутатлик назоратини ўрнитиши лозимлиги, депутатлик мақомидан фойдаланиб фармон ижросини таъминлашда сусткашлик ва лоқайдликка йўл қўйган корхона-ташкилот масъуллари устидан шикоят қилиши мумкинлиги эслатиб ўтилди.

 Айтиш керакки, мазкур фармон халқимиз ҳаётига кўплаб енгилликлар, ижобий ўзгаришларни олиб келади. Галдаги вазифа эса аҳоли орасида, жумладан туманнинг олис қишлоқларида яшовчи фуқароларга тушунтириш-тарғибот ишларини олиб боришдир.

Йиғилиш давомида депутатлар Жўқорғи Кенгес Раиси ўринбосарига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, тегишли жавоблар олдилар.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026