12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:29
Иқтисодиёт 👁 447

ЮРТ ФАРОВОНЛИГИ ЙЎЛИДА МЕҲНАТ ҚИЛАЁТГАН ҚУРУВЧИЛАР

ЮРТ ФАРОВОНЛИГИ ЙЎЛИДА МЕҲНАТ ҚИЛАЁТГАН ҚУРУВЧИЛАР

Юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Амударё туманида ҳам турли замонавий бинолар қад ростлаб, кундан-кунга чирой очмоқда. Тобора кўркам қиёфа касб этаётган диёримизда янгича кўринишдаги ижтимоий соҳа объектлари, мактаб ва боғчалар, аҳоли турар жойлари, кўп қаватли бинолар сони кўпаймоқда. Меҳнаткаш ва қўли гул қурувчилар томонидан бунёд этилаётган ушбу иншоотлар шаҳар ва қишлоқларимизга файз киритибгина қолмасдан, аҳолининг яшаш шароитлари яхшиланишига ҳам хизмат қилмоқда.

Қурилиш ва бунёдкорлик ишларида ўзларининг ана шундай муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган соҳа ходимларининг меҳнатини қадрлаш, уларга ҳурмат кўрсатиш мақсадида Президентимизнинг 2017 йил 7 августдаги Фармонига асосан ҳар йили август ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни сифатида нишонланиб келинаётир. Сана муносабати билан тадбирлар ташкил этилиб, соҳа фидойиларига турли совғалар, мукофотлар топширилиб рағбатлантирилмоқда. Бу эса ўз навбатида уларнинг ўз касбига бўлган меҳр ва масъулият ҳиссини янада оширмоқда.

Амударё туманининг обод ва фаровон бўлишига ҳисса қўшиб келаётган соҳа фидойилари томонидан мазкур йилда ҳам режага кўра кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилаётир.

Шу ўринда айтиш жоизки, туман ҳудудидаги чекка овуллардаги аҳоли фарзандларига замонавий шароитларда таълим олишларига имконият яратиш мақсадида барча талабларга жавоб бера оладиган кўркам бинолар қурилиб, фойдаланишга топширилмоқда. Йилдан-йилга бундай шароитларга эга мактаблар ва мактабгача таълим ташкилотлари сони ортаётгани жуда қувонарли.

Жорий йилда ҳам Қипчоқ овули ҳудудидаги 18-сонли мактаб биносида Республика бюджетидан ажратилган 1 миллиард 965 млн. сўм маблағ эвазига реконструкция қилиш ва 180 ўринли қўшимча бино қуриш ишлари амалга оширилмоқда.

Худди шундай қурилиш ишлари республика бюджетидан ажратилган 2 миллиард 360 млн. сўм миқдоридаги маблағга Куюк кўпир овули ҳудудидаги 14-сонли мактаб биносида ҳам олиб борилмоқда.

Ундан ташқари, Ойбек номли маҳалла ҳудудидаги 55-сонли мактаб биносида 4 миллиард 327 млн. сўмлик реконструкция ва 330 ўринли қўшимча бино қуриш,  Чордара маҳалласи ҳудудидаги 36-сонли мактаб биносида 2 миллиард 292 млн. сўмлик реконструкция қилиш ва 180 ўринли қўшимча бино қуриш,  Бойовул маҳалласи ҳудудидаги 56-сонли мактаб биносида 2 миллиард 326 млн. сўмлик реконструкция қилиш ва қўшимча бино қуриш ишлари бажарилмоқда.

Шу кунларда қурувчиларнинг ғайрат-шижоати билан Юқори қишлоқ маҳалласи ҳудудидаги 28-сонли мактабгача таълим ташкилоти филиали биноси 3 миллиард 724 млн. сўм маблағ эвазига реконструкция қилиниб, кичкинтойларга қулай шарт-шароитлар яратилмоқда. Қурилиш ишларини шу йилнинг октябрь ойига якунлаш мўлжалланмоқда.

Худди шундай қурилиш-таъмирлаш ишлари Тўлқин овули ҳудудидаги 39-сонли мактабгача таълим ташкилоти биносида ҳам амалга оширилмоқда. Ушбу бинода бажарилаётган республика бюджетидан ажратилган 3 миллиард 609 млн. сўмлик реконструкция ва 180 ўринли қўшимча бино қуриш ишлари шу йил октябрь ойида тугалланади.

Ундан ташқари, туман аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш мақсадида Навоий номли маҳалла ҳудудида республика бюджетидан ажратилган 14 миллиард 325 млн. сўмга янгидан 90 ўринли туғруқхона қуриш ишлари бошлаб юборилган.

Шунингдек, туманнинг 11 та ҳудудида 1 миллиард 400 млн. сўм маблағ эвазига тиббий контейнер пунктлари ташкил қилиниб, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Қурувчи-бунёдкорларнинг меҳнати туфайли атроф янада обод бўлиб, Ватанимиз файзли гўшага айланмоқда. Юртимиз равнақи, аҳоли фаровонлиги йўлида меҳнат қилаётган соҳа фидойиларининг ишларида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Озода ХУДОЙБЕРГАНОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026