12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:50
Саломатлик 👁 431

“Куйдирги касаллигининг табиий ўчоқлардан тарқалишининг олдини олишда ФВДқТ хизматларининг ҳаракатлари” мавзусида тактик-ўқув машқи ўтказилди

“Куйдирги касаллигининг табиий ўчоқлардан тарқалишининг олдини олишда ФВДқТ хизматларининг ҳаракатлари” мавзусида тактик-ўқув машқи ўтказилди

Шу йилнинг 15 августида Амударё туманининг Оқ олтин овулида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2022 йил 14 январдаги 1-сонли буйруғи билан тасдиқланган режага кўра “Куйдирги касаллигининг табиий ўчоқлардан тарқалишининг олдини олишда Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тузилмалари хизматларининг ҳаракатлари” мавзусида махсус тактик-ўқув машқи ўтказилди. Унда фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилишда Давлат тизими ҳудудий қуйи тизими хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи тарзида кўрсатиб берилди.

Кўргазмали махсус тактик-ўқув машқига мутасадди мутахассислар,ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарлари, овул фуқаролари, тиббиёт ходимлари иштирок этдилар.

Ўқув машқлари назарий семинар ва амалий қисмларда ўтказилди.       

Тадбирнинг дастлабки қисми – овул ҳудудидаги 71-сонли мактабда бўлиб ўтган назарий семинарда “Куйдирги касаллигининг табиий ўчоқлардан тарқалишининг олдини олишда Фавқулодда вазиятлар қуйи тузилмалари хизматларининг ҳаракатлари” мавзусида Амударё тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бўлинма бошлиғи капитан Беҳзод Тажибаев маъруза қилди.

Тактик-ўқув машқининг назарий қисмида эса туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими эпидемиолог врачи Мирзабек Аманқулов “Куйдирги касаллигининг эпидемиологияси ва профилактикаси бўйича олиб борилаётган тадбирлар”, туман Тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлими шифокори Фарҳод Қўшманов “Куйдирги касаллиги диагностикаси, клиникаси ва даволаш усуллари” ҳамда туман Ветеринария ва чоравачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи ўринбосари Баҳодир Бекчанов “Куйдирги касаллиги эпизотологияси, касалликнинг ҳайвонлардаги клиникаси ва олдини олиш бўйича ўчоқда олиб бориладиган эпизоотияга қарши курашишни ташкил этиш чора-тадбирлари” тўғрисидаги мавзуларда маърузалар қилдилар.

Тактик-ўқув машқининг амалий қисми Амударё тумани Оқ-олтин овулидаги аҳоли уйларида 3 та босқичда ўтказилди.

1-боскичда Оқ-олтин овули ҳудудидаги аҳоли яшаш уйларида куйдирги касаллигига гумон қилинган беморни аниқлаш, раҳбарлар ва хизматларга хабар бериш, беморни алоҳидалаш, ташҳис қўйиш ва шифохонага ётқизиш тартиби кўргазмали тарзда намойиш қилинди.

2-босқичда эса туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ва Тиббиёт бирлашмаси ходимларининг эпидемиологик ва эпизоотологик суриштирув ишларини ўтказиши ва касалликнинг тарқалишининг олдини олиш борасида аҳоли орасида тарғибот-ташвиқот тадбирлари ҳамда тушунтириш ишларини олиб бориш тартиби тушунтирилди.

3-босқичда туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан ўчоқда олиб бориладиган профилактик чора-тадбирларни ўтказиш тартиби ва уни бартараф этиш ҳаракатлари амалда синовдан ўтказилди.

Ўқув машқига жами 110 нафар фуқаролар ва 7 та махсус техника жалб этилди.

Ўқув машқи якунида Амударё тумани Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат қуйи тизими хизматлари фавқулодда вазиятлар юзага келганда уларни бартараф этишга тайёр деб баҳоланди.

Ҳамро Матякубов, Амударё туман ФВБ бошлиғи, подполковник.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026