12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:26
Саломатлик 👁 288

Қутуриш касаллиги тарқалишининг олдини олиш бўйича махсус тактик-ўқув машқи ўтказилди

Қутуриш касаллиги тарқалишининг олдини олиш бўйича махсус тактик-ўқув машқи ўтказилди

Амударё туманида “Одамлар ва ҳайвонлар ўртасида қутуриш касаллиги тарқалишининг олдини олиш” мавзусида махсус тактик-ўқув машқи ўтказилди. Машқ Манғит шаҳридаги Олмазор маҳалласи ҳудудида ташкил этилиб, қутуриш касаллигига доир фавқулодда вазият юзага келган тақдирда Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш давлат қуйи тизими Амударё тумани бўғинининг ўзаро ҳамкорликдаги ҳаракатлари амалда намойиш этилди.

Махсус тактик-ўқув машқи 3 босқичда ўтказилди. Биринчи босқичда маҳалла ҳудудидаги ўйингоҳда тегишли хизматларнинг саф кўриги ташкил этилди. Масъуллар аҳоли ўртасида қутуриш касаллиги тарқалишининг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича керакли куч ва воситаларнинг шайлигини кўрикдан ўтказдилар. Ҳар бир хизмат ўз функционал вазифасидан келиб чиқиб амалга ошириши лозим бўлган чора-тадбирларни аниқ белгилаб олди.

Иккинчи босқичда маҳалла ҳудудидаги 82-сонли мактаб биносида кўргазмали ўқув семинар бўлиб ўтди. Семинарда “Аҳоли ўртасида қутуриш касаллиги тарқалиши билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар юзага келиши хавфи, уларнинг олдини олиш ва бартараф этишда давлат қуйи тизимининг аҳамияти” мавзусида маърузалар тингланди.

Амударё тумани Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими масъуллари ҳудудда қутуриш касаллигининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган профилактик ишлар ҳақида ахборот бериб, касалликнинг юқиш йўллари ва ҳимоя чоралари юзасидан тушунтиришлар бердилар.

Амударё тумани Тиббиёт бирлашмаси Кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокорлари “Қутуриш касаллигининг келиб чиқиши, клиникаси, даволаш ва профилактика усуллари” мавзусида маъруза қилдилар. Уларда қутуриш вирусли юқумли касаллик экани, асосан зарарланган ҳайвон тишлаши ёки тирналиши орқали юқиши, марказий асаб тизимини зарарлаши ва ўз вақтида даволанмаса ўлимга олиб келиши мумкинлиги алоҳида таъкидланди. Шу боис, ҳар қандай тишланиш ҳолатида зудлик билан тиббий муассасага мурожаат қилиш зарурлиги қайд этилди.

Амударё тумани Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари ҳудудда қутуриш касаллиги бўйича мавжуд вазият, уй ҳайвонларини мунтазам эмлаш ва назорат қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот бердилар.

Машғулотнинг учинчи босқичида қутуриш касаллигига гумон қилинган бемор аниқланган ҳолатда хизматларнинг амалий ҳаракатлари намойиш этилди. Тиббиёт бирлашмасида юқумли касалликлар шифокори гумон қилинган фуқарони қабул қилиб, қутуришга хос клиник белгиларни аниқлади ва тегишли тиббий муолажаларни бошлади. Белгиланган тартибга мувофиқ, ҳолат юзасидан тезкор ахборот узатилди.

Санитария-эпидемиология бўлими эпидемиолог-шифокори жабрланган ҳудудда эпидемиологик анамнез йиғди. Ветеринария ходимлари беморга жабр етказган ҳайвон ва ҳудуддаги бошқа уй ҳайвонларини текширувдан ўтказиб, 10 кунлик назоратга олдилар. Қутуриш ташхиси тасдиқланган тақдирда амалга ошириладиган чоралар ҳам кўргазмали равишда намойиш этилди. Ободонлаштириш бошқармасининг қаровсиз ҳайвонларни тутиш бригадаси томонидан ҳайвонни ушлаш ва махсус назорат жойига етказиш жараёни амалда кўрсатиб берилди.

Сўнгги босқичда ўқув машғулотининг якунлари муҳокама қилинди. Йиғилишда иштирокчиларнинг камчиликлари кўрсатилиб, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди. Шу билан бирга, хизматлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, фавқулодда вазиятларга тезкор ва мувофиқлашган тарзда жавоб қайтариш муҳим экани алоҳида таъкидланди.

Мазкур махсус тактик-ўқув машқи аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, қутуриш касаллиги тарқалишининг олдини олиш ва соҳалар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида муҳим амалий қадам бўлди.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026