14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 07:19
Иқтисодиёт 👁 449

Ҳоким ёрдамчиси халқ хизматида

Ҳоким ёрдамчиси халқ хизматида

Бугунги кунда Амударё туманида 49 та овул ва маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, ҳар бир овул ва маҳаллага 1 нафар ҳоким ёрдамчиси бириктирилган. Ҳоким ёрдамчилари аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш бўйича тизимли ишлар олиб бормоқда.

Жумладан, Арнабўйи маҳалласининг ҳоким ёрдамчиси Сурож Ўразматов ҳам январь ойида ҳоким ёрдамчиси лавозимига очиқ танлов асосида тайинлаиб, ўз иш фаолиятини самарали тарзда олиб бормоқда.

Маҳаллага аҳоли жон бошидан келиб чиқиб, 1 млрд. 522 млн сўм миқдорда кредит ресурслари ажратилган бўлиб, бугунги кунда 35 нафар фуқарога ушбу маблағлар ҳисобидан 780 млн. сўм миқдорида тадбиркорликнинг турли йўналишлари билан шуғулланиш учун кредитлар ажратилди.

Бугунги кунда маҳаллада 770 та хонадонда 4 минг 299 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳоким ёрдамчиси ушбу фуқаролар билан бирма-бир суҳбатлашиш асносида муаммоларни “хонадонбай” тарзда ўрганиб ҳал қилишга эришмоқда.

Жумладан, маҳаллада яшовчи Чаршамбой Қўчқаровга 33 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам берилди. Чаршамбой ака ушбу маблағга юк ташишга мўлжалланган мотоцикл сотиб олиб, маҳалладошларининг оғирини енгил қилиш билан бирга анчагина даромад ҳам топмоқда. Қолаверса, ўз даласида етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бозорга олиб чиқиб сотишда, маҳалладошларининг оғир юкларини манзилларига етказиб беришда ушбу мотоцикл қўл келмоқда. Маҳаллада ҳоким ёрдамчиси кўмаги билан мана шундай мотоцикл соҳиби бўлган яна 3 нафар фуқаро бор.

Ундан ташқари, ҳоким ёрдамчисининг бевосита ёрдами билан 20 млн. сўм имтиёзли кредит олиб, ҳовлисида асаларичилик билан шуғулланаётган Озодбой Тўраев ҳам катта даромад кўрмоқда. Айни кунларда Озодбой ака асалари қутиларидан асал йиғиб олмоқда. 20 қути асалари уясидан 350-400 килограммдан ортиқ асал олиб, 1 килограмм асални 60 минг сўмдан сотади ва ҳар мавсумда 24-25 миллион сўм атрофида фойда кўради.

Айни кунларда Арнабўйи маҳалласида паррандачилик кооперациясини ташкил қилиш бўйича ҳам ташкилий ишлар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, ҳоким ёрдамчисининг амалий кўмаги билан маҳалла ҳудудида истиқомат қилувчи “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган 25 нафар фуқаронинг ҳар бирига 80 та товуқ, шунингдек, товуқларни боқиш учун 1 ойлик дон-дун олиб берилди. Товуқлардан бир кунда ўртача 70-75 та тухум олиниб, бозор расталари арзон ва сифатли тухумлар билан таъминланишига ҳисса қўшилмоқда. Ишсиз, бандлиги таъминланмаган аёл-қизлар, ёшларга берилган бундай имконият уларнинг уйда ўтириб ҳам катта даромад топишида муҳим омил бўлиб хизмат қилаётир.

Айтиш жоизки, жорий йилдан бошлаб мамлакатимиз маҳаллаларида иш бошлаган ушбу мутлақо янги тизим аҳволи оғир оилаларга манзилли кўмак бериш, уларни ишбилармонликка жалб қилиш орқали камбағалликни қисқартириш ва халқимиз фаровонлигини таъминлашга қаратилгани билан катта аҳамиятга эга. Қолаверса, кимнингдир оғирини енгил қилиш, яшаш шароитининг яхшиланишига ёрдам беришнинг савоби улуғдир. Арнабўйи маҳалласининг ҳоким ёрдамчиси Сурож Ўразматов ҳам маҳалласида истиқомат қилаётган аҳолининг муаммоларини ҳал этишда уларга кўмакчи ва суянчиқ бўлиб келмоқда.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019