12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:40
Адабиёт 👁 329

Жайхун илҳомлари

Жайхун  илҳомлари

Ҳаёт фалсафаси

Дунёнинг ишлари тўқсон-у тўққиз,

Ҳеч қачон, ҳеч вақт у бўлмаган юз.

Қўлингда арабий тақдир хати бор,

Чап қўлда саксон бир, ўнгда ўн саккиз,

Иккисин қўшиб кўр, бўлар бир кам юз.

 

Баъзилар бойликнинг изидан кетди,

Қаноат фазилатин улар унутди.

Дунёнинг бойлиги қўлида бўлган,

Сулаймон ҳам  дунёдан қўли бўш кетди.

 

Яратган Аллоҳни Бир-у Бор бил,

Берган неъматига шукроналар қил.

Шукр қилсанг яна бераверади,

Шукр қилмасанг гар, нени беради.

 

Ёмон ва яхшилик бесамар кетмас,

Яхшилар олажак ажр-савобин.

Бу дунё ишлари ҳисоб-китобли,

Ким ёмон, у дунё олар жазосин.

 

Барака бўлади ҳамжиҳатликда,

Оғзи ола ерда чиқади низо.

Қарс – икки қўлдан, биридан чиқмас,

Оғизлар бирлигин севади Худо.

 

"Бисмиллоҳ", деб айтиб, егил таомни,

Таомдан сўнг айт "Алҳамдулиллаҳ"ни.

"Бисмиллоҳ" сўзида бордир барака,

Шукроналик бор "Алҳамдулиллаҳ"да.

Одил Оллоёров.

 

Дунё қизиқ экан...

Бу беш кунлик дунё кимлардан қолмас,

Синов дафтарига кимлар ёзилмас.

Дунё гўзал, дунё гаштли шунчалар,

Дарё тўлқинидай бир текис эмас.

 

Гоҳ хаёлан келажакнинг йўлларин,

Текислаймиз гоҳо ўр ва қирларин.

Дунё баъзан беоқибат шунчалар,

Кутмаганда отар чақир тошларин.

 

Гоҳо мунғаямиз ҳаётдан безиб,

Салгина аччиқ сўз юракка тегиб.

Дунё бир тугундир, ечмоқ имконсиз,

Яхши-ёмон қалам ётар беллашиб.

 

Ер думалоқ олти қитъаси билан,

Океан, денгиз, юрт – қалъаси билан.

Минг битта қиррали экан бу дунё,

Инсон яшар золим, сараси билан.

 

Уч юз олтмиш беш кун – бир йиллик йўлда,

Тўрт арава судрар об-ҳавони.

Дунё сирларига тутганча елка,

Тўрт фасл айланар минг хил маъвони.

 

Тонг отар, кун ботар Аллоҳ қудрати,

Ҳаёт асли унинг улуғ неъмати.

Инсонга куч берган ва умр берган,

Дунё гўзаллиги – Ҳақнинг санъати.

 

Онадан туғилиб, ақл кирганда,

Ҳаётга мустақил қадам қўйганда.

Барча йўллар бизга кулиб боққанда,

“Чида”, деб бу дунё синовин бошлар.

 

Умр! Қатъий низом билан бошқарар –

Она табиатнинг ўз қонуни бор.

Яшамоқ сурури дилни ўстирар,

Худойимнинг амри мангу устувор.

 

Дақиқалардан то асрга қадар,

Вақтнинг ҳукми устун эрур ҳар сафар.

Дунё қизиқ, армонлидир шунчалар,

Эртасини билмай яшар инсонлар.

Лиза ҚАЛМУРАТОВА, Назархон овули.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026