12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:29
Қишлоқ хўжалиги 👁 565

Қиличбойлик моҳир боғбон

Қиличбойлик моҳир боғбон

Ота-боболаримиз “Яхшидан боғ қолади” – деб бекорга айтишмаган. Экилган ҳар бир ниҳолда инсоннинг қалб-қўридаги бутун меҳри, меҳнати мужассам бўлади. Экилган ўша ниҳоллар вақтлар ўтиб, мевали ёки манзарали дарахтга айланади. У боғбонга тўкин мева-чевалар ҳадия этиб, даромад манбаига айланиш билан бирга халқимиз дастурхони тўкин бўлишини таъминлайди.

Ер билан тиллашиб, унинг барча сир-асрорларидан хабардор бўлган амударёлик Ҳамро Ражабов мана 8 йилдирки, боғдорчилик билан шуғулланиб келади.

Ражабовлар оиласининг саъй-ҳаракатлари билан туманизнинг олис ҳудудларидан бири − Қиличбой овулида файзли ва кўркам боғ яратилган. Умумий ер майдони 40 сотихни ташкил қилувчи ушбу боғда айни кунларда сархил мевалар пишиб етилиб, манзарали дарахтлар кўкка бўй чўзган. Боғбон боғдаги ҳар бир дарахтга ўзгача меҳр беради, асраб-авайлайди, парвариш қилади. Ўз навбатида деҳқон ҳам ердан ва боғдан мўл ҳосил олиб, фаровон турмуш кечирмоқда.

Ҳамро Ражабов ҳар йили 10 минг тупдан ортиқ кўчатлар етиштириб, ҳамқишлоқларини ҳамда туманимизнинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳолини сифатли ва ҳосилдор кўчатлар билан таъминлаб келади. Боғда олма, узум, шафтоли, ўрик, анжир, анор, умуман жаннатмакон юртимизда етиштириладиган кўпчилик меваларнинг турли навлари бор.

Боғбон ушбу кўркам ва файзли боғ орқасидан ҳар йили 50 млн. сўмдан ортиқ даромад кўради. Бугунги кунда мевали ва манзарали дарахтлардан пайвандлаш орқали етиштирилган кўчатлар, мевали дарахтлардан олинган ҳосил оила иқтисодиёти барқарорлигига хизмат қилиб келмоқда.

Боғбон Ҳамро Ражабов топилган даромад ортидан фарзандларини ўқитгани, уйли-жойли қилгани, енгил автомобиллар соҳиби бўлганини мамнуният билан эътироф этади. 80 туп ўрик, 20 туп олма, 200 туп шафтолини парвариш қилиш, ундан олинадиган ҳосилни нест-нобуд қилмай йиғиб-териб олиш катта меҳнат, тажриба ҳамда масъулият талаб этади.

Боғнинг янада гуллаб-яшнаши учун боғбон ҳар бир агротехник тадбирни кечиктирмасдан, ўз вақтида ҳамда маромига етказиб бажаради. Дарахтларни керакли минерал ўғитлар билан вақтида озиқлантириб туради, ерни юмшатиб, зараркунандаларга қарши кураш ишларини ҳам ўз вақтида амалга оширади.

Бугунги кунда Ҳамро Ражабов туманимиз аҳолисини хавфсиз ҳамда арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга, нарх-наво барқарорлигига ҳамда туман иқтисодиётининг гуллаб-яшнашига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Қишлоқ хўжалигининг боғдорчилик йўналиши бўйича ўзининг тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган Ҳамро Ражабов маҳалладошларига ўрнак ва намунадир.

Азалдан ота-боболаридан меърос қолган меҳнаткашлик ва оқкўнгиллик, ростгўйлик ва сахийлик фазилатлари туфайли у бугун маҳалладошлари орасида алоҳида ҳурматга ва эътиборга эга.

Боғбонга ҳосили мўл бўлишини ва яна узоқ йиллар халқимизни сархил мевалар ва манзарали дарахтлар кўчатлари билан таъминлашда давом этишини, қилган меҳнатларининг роҳатини кўриш насиб қилишини тилаймиз!

Ф. Эшимбетова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026