Абитуриентларга Давлат хизматлари марказида хизматлар кўрсатилмоқда
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардиянинг Қорақалпоғитон Республикаси бошқармаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бошқармасининг “2022 -2023 ўқув йили учун Олий таълим муассасаларига абитуриентларнинг ҳужжатларини онлайн қабул қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қўшма қарори имзоланди.
Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Амударё тумани Адлия бўлими Давлат хизматлари марказида абитуриенларнинг ҳужжатларини онлайн топшириш жараёнлари ташкил қилинди.
Абитуриентларнинг ҳужжат топширишларига яқиндан ёрдам бериш мақсадида, Амударё туманига Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг ўқитувчилари масъул қилиб бириктирилган бўлиб, улар томонидан абутуриентларга Олий таълим муассасаларидаги қабул квоталари ҳақида батафсил маълумотлар берилмоқда.
Айтиш керакки, бугунги кунда Амударё туманидаги 2 минг 582 нафар битирувчилар умумий ўрта таълим мактабларининг 11-синфини битказиб, Олий таълим муассасаларида ўқиш учун ҳужжатлар топширмоқда.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, барча тест топширувчилар учун мажбурий ҳисобланган 3 та фан – она тили, математика, Ўзбекистон тарихи фанларидан тўплаш мумкин бўлган максимал 33 баллнинг жорий қилиниши абутуриентларнинг ўз она тили, математика фани ҳамда Ватанимиз тарихи ҳақида чуқур билимга эга бўлишларига замин яратмоқда.
Дарҳақиқат, талаба қайси касбни танлашидан қатъий назар ўз мутахассиcлик фанларидан ташқари мазкур фанларни чуқур билмоғи лозим.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, тест синовлари ташкил этилаётган йилда таълим муассасаларини тугатган абутуриентлар, ногиронлиги бўлган, тўлиқ давлат таъминотидаги ва ижтимоий ҳимоя ягона реестри ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар, “Ёшлар дафтари”га киритилган, шунингдек, имтиёз асосида талабаликка тавсия этилган ёшлар тест синовлари учун тўловни амалга оширмайди.
Бугунги кунда юртимизда таълим тизимида абитуриент ва талабалар учун кўплаб янгиликлар жорий қилинмоқда. Бакалавриат босқичига контракт асосида ўқишга қабул қилинган аёл-қизларга 7 йил муддатга фоизсиз кредитлар ажратилиши, қолаверса, магистратрурада таълим олаётган қизларнинг контракт пуллари давлат томонидан тўлиқ қоплаб берилиши аёл-қизлар учун муҳим ижобий янгилик бўлди.
Ўз навбатида юртимизнинг турли ҳудудларида жойлашган ҳар бир олий таълим муассасасида ҳам ёшларнинг таълим олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Талабалар замонавий технологиялар ва интерфаол усуллар ёрдамида миллий таълим тизимига тадбиқ этилган илғор услублар асосида таълим ва тарбия олмоқдалар.
Ёшлардан эса мавжуд имконият ва шароитлар тўлақонли фойдаланиб, қунт билан билим олиш талаб этилади. Зеро, ёшлар эртанги кун умидлари, келажаги порлоқ Ватанимизнинг эгаларидир.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶