12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:49
Адабиёт 👁 835

Жайхун илҳомлари

Жайхун  илҳомлари

Бор гап шу

(шоир Абдураззоқ Обрўевнинг “Журналистлар бой бўлурми?” шеърига жавоб).

Журналистлар бой бўлолмас,

Ахир юлдуз ой бўлолмас.

“Тўйғазади” қорнин гапга,

Шу боисдан ортда сафда.

 

Виждонини сотолмайди,

Лоқайдлардек ётолмайди.

Ёмонларни кўролмайди,

Асло пора сўролмайди.

 

Танқид ёзиб, топар рақиб,

Қўйишарлар уни чақиб.

Сал айбига кулишарлар,

Терисини “шилишар”лар.

 

Мудом эл-юрт хизматида,

Эгри юрмас иззатида.

Бор бисоти сўздир унинг,

Қулоғи ҳам кўздир унинг.

 

Ким кўрганни ёқтиради,

Боғчасига боқтиради?

Им-жимида ишлар битиб,

Турганини юрса “титиб”.

 

Айбин билиб сўкаверса,

Айрон қилиб тўкаверса.

Аямаса дўст-ёрин ҳам,

Тингламаса дод-зорин ҳам.

 

Адолат, деб қатъий турса,

Хўрлаганни сўз-ла урса.

Айтинг, ким ҳам унга жўшар,

Тийинига тийин қўшар?

 

Тўғри, ҳалол бўлолмас бой.

Қуруқ қумдан ишланмас лой.

Бу гап мағзин чаққан билар,

Қулоғига сирға қилар.

 

Тақдиридан қочолмас у,

Афсус, тупроқ сочолмас у.

Шон-шуҳратин топтай, демас.

Бор нонини пинҳон емас.

 

Қаноатда тенги йўқдир.

Чопонининг “енги” йўқдир.

Бор бисоти қалам, қоғоз.

Яшаши ҳам хулқига мос.

 

Нолимоққа бўлмас тоби,

Гоҳ-гоҳида пичоқ сопи.

Хуллас калом, оти улуғ,

Супра эса доим қуруқ.

 

Бинобарин, кулманг бизга,

Навбат етар бир кун Сизга!

Мана мен ҳам ҳазил битдим,

Сизга “совға” қилиб тутдим.

Саъдулла ХЎЖАНИЁЗОВ.

 

Шоира

Яшай олмасам шеърсиз,

Дил ўртанса тунлари.

Жарангласа руҳимда,

Сўзнинг сирли кунлари.

 

Қулоқ солдим қалбимга,

Унда ажиб сеҳр бор.

Шеърият деб аталган,

Мулкка улкан меҳр бор.

Бас,

Эзгу туйғуларга,

Созлаб кўнглим торини.

Тўкавергум қоғозга,

Юрагимда борини.

Гулшода Баҳодирова,

28-мактаб ўқувчиси.

 

Улуғ шоирга ўхшаш

Бобомиз мир Алишер,

Ёзган экан кўплаб шеър.

Шеърларин ёд оламан,

Ўқиб қойил қоламан.

 

Шоир туғилган сана,

Биз учун зўр тантана.

Шу кун укам Алишер,

Туғилган кун – ёздим шеър.

Зиёда БОЛТАБОЕВА,

38-мактаб ўқувчиси.

 

Сиздек шод юрайин

(Матбуот фахрийси, устозим

Саъдулла Хўжаниёзов 80 ёшга тўлди).

Мактабда муаллим ўгитин тинглаб,

Таълим хўб олганмиз тиллога тенглаб.Синфдаги тенгқурлар ўттиз ўғил-қиз.

Илм-у фан эгасин устоз деганмиз.

 

Меҳрибон устозим, чиқмайсиз ёддан,

Қолганин олгаймиз турмуш, ҳаётдан.

Ҳар қандай кемтикни бутлашда тағин,

Ушлармиз қадрдон устоз этагин.

 

Саъдулла акамиз мен билган устоз,

Юз эмас, минг мардга тенг келган устоз.

Мақтансам, шогирдман сизга муносиб,

Етмишдан уч ўтдим изингиз босиб.

 

Сиздек шод юрайин бундан кейин ҳам,

Сиз юзга етишган кундан кейин ҳам.

Мен ҳам саксон ёшга етган маҳали,

Қалбдаги ҳавасим ўчмайди ҳали.

Жумабой Ҳидоятов,

"Жайхун илҳомлари" ННТ аъзоси.

 

Ҳақ йўли

Нега яна у кунларни эсладим бугун,

Кўнгилда туҳматдан қолган бир тугун.

Умидларим қаноти синса ҳам у кун,

Парвоз этиб, осмонларга етарман,

Мени қийнаганни Аллоҳ кечирсин.

 

Балки синовларга келмаганда дуч,

Яшаш учун топмасмидим куч.

Ғаним отган тошлар бугун бўлди пуч,

Бир кун дилда ғамим мен унутарман,

Мени йиғлатганни Аллоҳ кечирсин.

 

Одамнинг кўнглини билиш қийин дам,

Билинар фалокат бошга тушган дам.

Бахтни балки тақдир юлиб кетган дам,

Бахт бўлиб не кўнгилларга етарман,

Мени сийлаганни Аллоҳ сийласин.

 

Бугун ҳақ йўлдан ташладим қадам,

Бу йўл оғирдир, бўламан бардам.

Йўлда бордир, аччиқ қўшиқ ҳам,

Бир кун келиб, ҳақ – ўзига етарман,

Мени тинглаганни Аллоҳ тингласин.

 

Оққуш бўлиб, булутларни ўпарман,

Юлдуз бўлиб, фазоларни қучарман.

Армон бўлиб юраклардан кетарман,

Қўшиқ бўлиб кўнгиллардан ўтарман,

Мени қўллаганни Аллоҳ қўлласин!

Нодира ЯНГИБОЕВА,

Ўрта қалъа овули.

 

Кимлигимни била бошладим...

Мен шоира эмасман, лек билмам кимман,

Шоира бўлиш эмас эди орзуим.

Чунки шеърларимдан кимлардир кулса,

Қалбим йиғлар эди, билдирмай юм-юм.

 

Бир кун шундай бўлди, шеъримдан кулди,

Қаламим синдириб, отдим узоққа.

"Энди шеър ёзмайман, ёзмайман асло",

Деб ҳамма шеъримни солдим ўчоққа.

 

Шеърларим ёнарди, оловли гулхан,

Жоним ачиса-да турардим чидаб.

Худди шеърлар менга "қутқаргин", дея

Ялинар эдилар, фарёд-ла додлаб.

 

Илҳом келарди, қуюндай гоҳи,

Дарахтга, гулларга қараганимда.

Ойга боқсам, кўрардим ажиб бир ёғду,

Самога тунлари кўз тикканимда.

 

Айб менда эмас-ку, мен шундай бўлсам,

Мен ҳам ойни ойдай кўргим келади.

Шоира бўлиш эмас эди орзуим,

Мен ҳам оддий инсон бўлгим келади.

 

Илҳом келаверди, лек шеър ёзмадим,

Кунлар ўтди, ўтди йиллар, чидадим.

Ер-осмон тикилди, термулиб менга,

Мен эса уларга парво қилмадим.

 

Илҳом келаверди, юрак қийналди,

Афсус, буни кўриб, чидай олмадим.

Нима бўлса бўлар, энди фарқи йўқ.

Қайтадан мен шеърлар ёза бошладим.

 

Мен ким эканлигим била бошладим.

Феруза Аминбоева.

 

Меҳмон келди

Меҳмон келди, хуш келди,

Кўнгилларга нур инди.

Бувимларнинг кўнглига,

Бир олам қувонч келди.

Меҳмонларнинг чеҳраси,

Ёришди мисли қуёш.

Хушхандон онажоним,

Пишириб келтирди ош.

Олдда тўкин дастурхон

Суҳбат қурдик биз шодон...

Маржона АБДУЛЛАЕВА,

33-сонли мактабнинг 6-синф  ўқувчиси.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026