12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:02
Қишлоқ хўжалиги 👁 863

ҒАЛЛА ХИРМОНЛАРИ САРБАЛАНД ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ

ҒАЛЛА ХИРМОНЛАРИ САРБАЛАНД ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ

Ғалла – инсониятнинг муҳим ҳаёт манбаларидан бири. Ғалла хирмонлари қанчалик юксак бўлса, ҳаёт фаровонлиги ҳам шунчалик юқори бўлади. Шу боис, мамлакатимизда истиқлолнинг илк кунлариданоқ ўз ғалла мустақиллигига эришиш мақсадида аграр соҳанинг ушбу йўналишида жиддий ислоҳотлар амалга оширилди.

Бугунги кунда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, шу жумладан Амударё туманида ҳам ғаллачилик кластер корхоналари, ғаллачилик тармоғига эга фермер хўжаликлари томонидан ғалла етиштириш бўйича ҳар йилги шартномавий режалар ортиғи билан бажарилиб, ғаллани қайта ишлаш корхоналарининг йил давомида халқимизни сифатли ун ва ун маҳсулотлари билан таъминлаш имконияти ошиб бормоқда.

Амударё туманида буғдой етиштириш бўйича ўзига хос тажриба мактабига эга ғаллакорлар кўп. Биргина Дўрман овули ҳудудидаги 20 та фермер хўжалигида ғаллачилик тармоғи мавжуд. Мазкур ҳудуддаги фермер хўжаликларининг 366 гектар буғдойзорларида ҳам жорий деҳқончилик йилида мўл ҳосил етиштирилди. Ҳудуд фермер хўжаликларининг умумий ғалла хирмони 914 тоннадан ошиб кетди. Ҳосилдорлик эса кутилганидан ҳам зиёда бўлди. Яъни, гектарига 70 центнерни ташкил этмоқда.

Ҳудудда илғор ғаллакорлар талайгина. Хусусан, Тўрабой Пирназаров раҳбарлигидаги фермер хўжалиги ҳудуддаги ғаллакорлар орасида ҳамиша пешқадам. 2021-2022 йил ҳосили учун мазкур фермер хўжалигида 20 гектар ерга буғдойнинг туманимиз иқлими шароитига мос навларидан экилди. Буғдойзорларда кузги-қишги агротехник тадбирлар сифатли амалга оширилиб, гектарларда мўл ғалла ҳосили етиштирилди. Хўжалик ғаллакорлари ҳосилдорликни 70 центнерга, умумий қирмизи дон хирмонини эса 140 тоннага етказишди. Айни пайтда фермер хўжалиги далаларида ғалла ўрим-йиғими қизғин давом этмоқда. Буғдой ўрим-йиғими ва янчиш ишларида комбайнчи Хуршид Отажоновнинг ҳиссаси катта бўлмоқда.

Амударё туманидаги “Бекман Аллаберганов” номли фермер хўжалиги ғаллакорлари ҳам жорий йилги қирмизи дон хирмонини шартномавий режадаги 85 тонна ўрнига 86 тоннага, ҳосилдорликни эса ҳар гектар ҳисобига 70 центнерга етказдилар.

Мазкур фермер хўжалигидаги мавжуд 34 гектар ғаллазорда айни пайтда ҳосил ўрим-йиғим ишлари уюшқоқлик билан давом эттирилмоқда.

Меҳнат қилганнинг ризқи зиёда, насибаси улуғ бўлади, дейдилар. “Бекман Аллаберганов” фермер хўжалиги ишчилари 34 гектар ердаги буғдойзорда барча мавсумий юмушларни бекам-у кўст адо этишиб, аввало, гектарларда тўлиқ ниҳол олишга эришдилар. Ўз вақтида амалга оширилган кузги-қишги ва баҳорги агротехник тадбирлар натижасида далаларда мўл ҳосил тўпланди.

Буғдойзорларда озиқлантириш, бегона ўтлардан тозалаш, далаларни ўрим-йиғим мавсумига тайёрлаш ишларида уч нафар ижарачи-деҳқонлар самарали фаолият олиб бордилар. Қилинган ҳалол ва фидойи меҳнатнинг самараси бугун хўжаликнинг юксак ғалла хирмонида намоён.

Етиштирилган ғалла ҳосилидан 300 миллион сўмлик даромад олишни мўлжаллаётган фермер хўжалиги ғаллакорлари учун шундан нақд 100 миллион сўми соф даромаддир.

Қолаверса, шартномавий режадан ташқари етиштирилган ҳосилнинг фермер хўжалиги тасарруфида қолиши хўжалик ишчиларининг моддий манфаатдорлиги ва иқтисодий фаровонлигини янада ошириш имконини беради.

Айни кунларда амударёлик ғаллакорлар етиштирилган қирмизи дон маҳсулотини нест-нобут қилмай, давлат омборларига топшириш, ҳосилнинг сўнгги мисқолигача йиғиштириб олиш ишларини уюшқоқлик билан олиб боришмоқда.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026