13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:00
Фан ва таълим 👁 577

37-СОНЛИ МТТда “ХАЙР, БОҒЧАЖОН!” НОМЛИ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

37-СОНЛИ МТТда “ХАЙР, БОҒЧАЖОН!” НОМЛИ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Инсоннинг шахс сифатида шаклланишида унинг мурғак болалик даври муҳим ўрин тутиши ҳақида олимларимиз томонидан кўплаб психологик тадқиқотлар олиб борилган ва айнан боғча ёшидаги болаларнинг эслаш қобилияти, қизиқишлар майдони ҳайрон қоларли даражада кенглигини исботловчи илмий хулосаларни беришган. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда мактабгача таълим ёшидаги болажонларнинг қобилиятларини такомиллаштириш, уларни болаликдан ўз орзу-интилишлари, қизиқишларига мутаносиб равишда тўғри йўналтириш орқали таълим-тарбия беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Амударё туманининг Амир Темур номли овули ҳудудидаги 37-сонли мактабгача таълим ташкилотига 2019 йилдан бери Шаҳноза Алламберганова раҳбарлик қилиб келмоқда. Мазкур мактабгача таълим ташкилотида айни пайтда асосий гуруҳда 60 нафар қисқа гуруҳларда 100 нафар болажонлар тарбияланмоқда. Мактабгача таълим ташкилоти тарбиячи-ходималарининг 5 нафари олий, 4 нафари эса ўрта махсус маълумотли мутахассислардир.

Жорий йилнинг 10 июнь куни мазкур муассасада етти ёшга қадам қўяётган болажонларни мактаб таълимига кузатишга бағишланган “Хайр, боғчажон!” адабий-мусиқий тадбир бўлиб ўтди. Севимли боғча ва қадрдон тарбиячи-боғча оналари билан хайрлашув маросимида болажонларнинг ота-оналари, мактабгача таълим ташкилоти масъуллари ҳамда тарбиячи-педагоглар иштирок этишди.

Тадбирни мактабгача таълим ташкилоти мудираси Шаҳноза Аллаберганова очиб, кичкинтойларни, аввало, мактаб ёшига етганлари, мактабгача таълим сирларини пухта эгаллаб, эндиликда илмлар уммони сари илк қадам қўяётганлари билан табриклади.

Муассасада жами 28 нафар тарбиячи-педагоглар фаолият олиб боришади. Шу боис, болажонларнинг маънан ва жисмонан соғлом бўлиб вояга етишларини таъминлаш мақсадида жисмоний тарбия йўриқчиси томонидан турли қизиқарли ўйинлар, ақлни чархловчи машғулотлар тез-тез ўтказилиб турилади.

Хусусан, шахмат, шашка тўгаракларида болажонлар учун энг севимли машғулотлар мажмуаси яратилган. Улар куч синашадилар, бир-бирларини ютуқлари билан самимий ва маданиятли тарзда табриклашни ўрганадилар. Айнан ана шу шахмат ва шашка спорти тўгараги аъзолари бўлган болажонлар хотираси кучли, синчков ва қатъиятли, ўткир зеҳнли бўлиб улғайишаётганидан уларнинг ота-оналари ҳам хурсанд.

Мусиқа тўгараги эса болажонлар қалбида санъатга меҳр уйғотиш билан бирга, ўзлари ўрганаётган ашулалар орқали улар қалбида шеъриятга, адабиётга ихлос ва муҳаббат туйғуларини мустаҳкамлаши болажонларнинг хатти-ҳаракатларида ёрқин намоён бўлаётгани қувонарли. Бундан ташқари, болажонлар рус тили тўгараги машғулотларида жуда фаол.

Турли эртак қаҳрамонларининг суратлари, ўйинчоқлар, гуллар ва ранго-ранг шарлар билан безатилган мактабгача таълим ташкилоти ҳовлиси ҳамда ўйинчоқ-зали болажонларнинг қувноқ овозларига, қувончларига тўлди.

Болажонлар “боғча опа”лари билан биргаликда ўзлари ўрганган шеърлар, куй-қўшиқлари, рақслари билан даврага файз киритдилар. Рус тилида бир-бирлари билан мулоқот қилишни ўрганган болажонлар эркин фикрлаш қобилиятларини намоён этиб, ота-оналарини хурсанд қилдилар.

Айниқса, шахмат ва шашка тўгараги аъзолари бўлган болажонларнинг мантиқий фикрлаш баҳсларидаги иштироки ва ўз фикрини аниқ, лўнда ифодалаш қобилиятлари, ўткир зеҳни, ҳозиржавоблиги барчага манзур бўлди.

Бири-биридан қувноқ куй ва қўшиқлар, ақлни чархловчи ўйинлар билан файзли ўтган “Хайр боғчажон!” тадбири якунида болажонлар ўзлари учун қадрдон маскан ва севимли “боғча опа”лари билан хайрлашдилар ҳамда мактабда яхши ўқиб, илм чўққиларини забт этишга ваъда бердилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026